Собиров Жўрабек Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Капитал бозорида облигациялар муомаласини ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4728.
Илмий раҳбар: Абдикаримова Динара Рустамхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Жабборов Азамат Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади капитал бозорида облигациялар муомаласини ривожлантиришнинг илмий-назарий ва амалий асосларини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
капитал бозори инфратузилмасини такомиллаштириш ва ликвид қарз ресурсларини кенгайтириш ҳамда инвесторлар фаоллигини рағбатлантириш мақсадида биржа облигацияларини муомалага чиқариш таклифи асосланган;
капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш мақсадида яшил облигацияларни жорий этиш таклифи илмий асосланган;
давлат қимматли қоғозлари билан иккиламчи бозор нархлари асосида РЕПО битимларини жорий этиш орқали, резидент ва норезидент сармоядорларнинг давлат қимматли қоғозларини харид қилиш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган таклиф илмий асосланган;
капитал бозорини ривожлантириш мақсадида корпоратив облигацияларнинг даромадини Марказий банкнинг асосий ставкасига боғлаб, унга номинал қийматнинг 15 фоизи миқдоридаги маржа қўшиш орқали эмиссия қилиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Капитал бозорида облигациялар муомаласини ривожлантириш истиқболларини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
капитал бозорини ривожлантириш, унинг инфратузилмасини такомиллаштириш ва инвесторларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида биржа облигацияларини жорий этиш таклифи асосланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–291-сонли қарорига такомиллаштириш жараёнида инобатга олинган (“Тошкент” Республика фонд биржасининг 2025-йил 3-ноябрдаги 01/13-07-94-сонли маълумотномаси). Натижада, капитал бозорининг диверсификация имкониятларини кенгайтириши, сармоядорларнинг бозорга бўлган ишончини мустаҳкамлаши ҳамда бозор инфратузилмасининг халқаро мезонларга мувофиқ равишда барқарор ривожланишига хизмат қилиши режалаштирилган;
капитал бозорида экологик барқарор молия инструментларини шакллантириш мақсадида яшил облигацияларни жорий этиш бўйича илмий таклифи “Тошкент” Республика фонд биржаси қонун ижодкорлиги фаолиятида қўлланилган ҳамда мазкур таклиф амалиётга жорий этилган (“Тошкент” Республика фонд биржасининг 2025-йил 3-ноябрдаги 01/13-07-94-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йил сентябр ойида “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ томонидан 5 йил муддатга, йиллик 18 фоизлик купон ставкаси билан 50 миллиард сўм миқдорида яшил облигациялар муомалага чиқарилди;
давлат қимматли қоғозлари билан иккиламчи бозор нархлари асосида РЕПО битимларини жорий этиш орқали, резидент ва норезидент сармоядорларнинг давлат қимматли қоғозларини харид қилиш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган таклифи “Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси” АЖ қонун ижодкорлиги фаолиятида қўлланилган ҳамда мазкур таклиф амалиётга жорий этилди (Инвестиция институтларининг миллий ассоциациясининг 2025-йил 15-декабрдаги 113-сонли маълумотномаси). Натижада, резидентлар ва норезидентлар иштирокида давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш механизми такомиллаштирилди. 2024-йилда мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ, давлат қимматли қоғозлари билан иккиламчи бозор нархлари асосида 281,17 трлн сўмлик репо битимлари тузилди;
капитал бозорини ривожлантириш мақсадида корпоратив облигацияларнинг даромадини Марказий банкнинг асосий ставкасига боғлаб, унга номинал қийматнинг 15 фоизи миқдордаги маржа қўшиш орқали эмиссия қилиш таклифи “Агат Cредит” акциядорлик жамиятининг инвестицион фаолиятида қўллаш учун қабул қилинди (“Агат Cредит” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 9-декабрдаги 01/300-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу механизм облигацияларни эмиссия қилувчи компанияларга иқтисодий тебранишларга нисбатан мослашувчанликни ошириш, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда капиталлашув жараёнларини барқарорлаштириш имконини беради. Натижада, корпоратив облигациялар орқали капитал жалб қилиш жараёни узоқ муддатли инвестицион барқарорликни таъминлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish