Жураев Сухробжон Салохиддин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳолига савдо хизматлари кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги ва уни ривожлантириш механизмлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами:
Илмий раҳбар: Қодиров Фаррух Эргаш ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар: Рахимов Анвар Нуримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Бозоров Элёр Бобоқулович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қашқадарё вилояти мисолида аҳолига савдо хизматлари кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, рақамли инфратузилма ва электрон тижоратнинг савдо хизматлари ривожланишига таъсирини аниқлаш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича илмий асосланган ташкилий-иқтисодий механизмлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳудудларда аҳолига савдо хизматлари кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришнинг иқтисодий мазмуни транзакция харажатларини камайтириш, бозор иштирокчилари ўртасида ахборот алмашинувини тезлаштириш ва савдо хизматлари ҳажмини оширишга таъсир этувчи омиллар тизими сифатида аниқлаштирилган ҳамда унинг консептуал модели такомиллаштирилган.
Ҳудудларда савдо хизматлари кўрсатиш тизимини барқарор ривожлантиришга таъсир этувчи рақамли инфратузилма омиллари баҳоланиб, интернет тармоғига уланган савдо обектлари сонининг ортиши ва замонавий ПОС-терминал ҳамда ҚР-тўлов тизимларининг жорий этилиши натижасида савдо операцияларининг тезлиги ва хизмат кўрсатиш самарадорлиги ошгани аниқланган ҳамда ушбу ўсишга таъсир этувчи асосий иқтисодий параметрлар тизимлаштирилган.
Ҳудудларда савдо хизматларини трансформациялашда Гордон типидаги комплекс сонли эконометрик моделлар асосида “Рақамли савдо платформаси” (РСП) механизмини қўллаш таклифи амалиётга жорий этилган. Натижада савдо жараёнларида қоғоз ҳужжатлар айланишини 45 фоизга қисқартириш, мижозларга хизмат кўрсатиш вақтини 18 фоизга камайтириш ва савдо корхоналари меҳнат унумдорлигини 22 фоизга ошириш имкониятлари аниқланган.
Қашқадарё вилоятида савдо хизматлари кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва устувор ривожланиш йўналишларини белгилаш бўйича кўп омилли эконометрик таҳлиллар асосида 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида олинган қуйидаги илмий натижалар ва янгиликлар амалиётда фойдаланиш учун тақдим этилган ҳамда жорий қилинган:
Ҳудудларда аҳолига савдо хизматлари кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришнинг иқтисодий мазмуни транзакция харажатларини камайтириш, бозор иштирокчилари ўртасида ахборот алмашинувини тезлаштириш ва савдо хизматлари ҳажмини оширишга таъсир этувчи омиллар тизими сифатида аниқлаштирилган ҳамда унинг консептуал модели такомиллаштирилган таклифи “2026–2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 03.06.2026-йилдаги 03-03/6572-сон маълумотномаси). Натижада савдо хизматлари кўрсатиш жараёнларида ахборот алмашинуви тезлашиб, транзакция харажатларини камайтириш ва савдо хизматлари ҳажмини оширишга хизмат қилувчи устувор йўналишларни аниқлаш имконияти яратилди.
Ҳудудларда савдо хизматлари кўрсатиш тизимини барқарор ривожлантиришга таъсир этувчи рақамли инфратузилма омиллари баҳоланиб, интернет тармоғига уланган савдо обектлари сонининг ортиши ва замонавий ПОС-терминал ҳамда ҚР-тўлов тизимларининг жорий этилиши натижасида савдо операцияларининг тезлиги ва хизмат кўрсатиш самарадорлиги ошгани аниқланган ҳамда ушбу ўсишга таъсир этувчи асосий иқтисодий параметрлар тизимлаштирилган таклифи “2026–2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 03.06.2026-йилдаги 03-03/6572-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти учун савдо хизматларини рақамлаштириш даражасини баҳоловчи инфратузилма, платформа, тўлов, логистика ва истеъмолчи фаоллигини қамраб олувчи интеграллашган индикаторлар тизими ишлаб чиқилди.
Ҳудудларда савдо хизматларини трансформациялашда Гордон типидаги комплекс сонли эконометрик моделлар асосида “Рақамли савдо платформаси” (РСП) механизмини қўллаш таклифи амалиётга жорий этилган. Натижада савдо жараёнларида қоғоз ҳужжатлар айланишини 45 фоизга қисқартириш, мижозларга хизмат кўрсатиш вақтини 18 фоизга камайтириш ва савдо корхоналари меҳнат унумдорлигини 22 фоизга ошириш имкониятлари аниқланган таклифи “2026–2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 03.06.2026-йилдаги 03-03/6572-сон маълумотномаси).  Натижада мазкур механизм устувор инвестиция йўналишларини аниқлаш ва ресурсларни рақамли инфратузилма ҳамда электрон савдо тизимларини ривожлантиришга самарали йўналтириш имконини берди.
Қашқадарё вилоятида савдо хизматлари кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришнинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. Ушбу прогнозлар асосида чакана савдо айланмасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инвестиция фаоллигини кучайтириш ва ҳудудий савдо хизматлари самарадорлигини оширишга қаратилган амалий тавсиялар пакети бўйича таклиф “2026–2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 03.06.2026-йилдаги 03-03/6572-сон маълумотномаси). Натижада савдо хизматлари кўрсатиш соҳасининг ўсиш суръатларини илмий асосда прогнозлаш, инвестиция йўналишларини аниқлаш ҳамда ҳудудда рақамли савдо хизматларини ривожлантириш бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish