Юлдашева Моҳинур Абдухаким қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер ости конларида қўлланиладиган марказдан қочма сув ҳайдовчи қурилмаларнинг энергия ва ресурс тежамкорлигини ошириш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5870.
Илмий раҳбар: Хатамова Дилшода Нармуратовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентлар: Муминов Рашид Олимович, техника фанлари доктори, доцент; Райхонов Шуҳрат Зарипович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шахта сувларини самарали шаффофлаштириш асосида насос ускуналарининг энергия ва ресурс тежамкорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
марказдан қочма насосларнинг сув ҳайдашга сарфланадиган солиштирма энергия сарфи ҳамда насоснинг оқим юзаларини емирилиш жадаллиги шахта суви таркибидаги қаттиқ зарралар миқдорига боғлиқлиги ўрнатилган;
ишлаб чиқилган шахта сув йиғгичи тубини шламли аралашмалардан тозалаш ускунасида қўлланилган эжекторли насоснинг юқори самарадорликка эришиш имконини берувчи оптимал конструктив ўлчамлари аниқланган;
шахта участка сувларини дастлабки шаффофлаштириш қурилмасида қўлланилган пластинали тиниқлаштиргичнинг самарадорлиги унинг пластиналарининг қиялик бурчаги ва улар орасидаги масофага боғлиқлиги ўрнатилган ҳамда уларнинг оптимал катталиклари аниқланган;
пластинали тиниқлаштиргичда текстуралик пластиналарни қўллаганда унда сувни шаффофлаштириш самарадорлиги пластиналар орасида оқаётган сувнинг тезлигига боғлиқлиги ўрнатилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиш. Ер ости конларида қўлланиладиган сув ҳайдовчи насос ускуналарининг энергия ва ресурс тежамкорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шахта бош сув йиғгичидан шлам кўринишидаги механик аралашмаларни эжекторли насос қўллаб асосий насосга зарар етказмаган ҳолда ҳайдовчи қувурга узатиш имконини берувчи қурилма «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ «Ангрен» кон бошқармаси «Қизил олма» конида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 18 августдаги 09-25/61-02220-сон маълумотномаси). Натижада, насосларнинг оқим юзаларини гидроабразив емирилишини камайиши ҳисобига ишчи ғилдираклари ва йўналтиргичларини иш ресурси ўртача 2000 мотосоатгача ошишига, сув ҳайдаш учун энергия сарфини 5-7% гача камайтириш имконини берган;
шахта участка лаḥимларининг дастлабки сув тиндиргичларини шлам кўринишидаги чўкиндилардан тозалаш ва бош сув ҳайдаш тизимига юбориладиган шахта сувини шаффофлаштириш самарадорлигини ошириш имконини берувчи қурилма «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ «Ангрен» кон бошқармаси «Қизил олма» конида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ нинг 2025 йил 18 августдаги 09-25/61-02220-сон маълумотномаси). Натижада, дастлабки тиндиргичдаги шаффофлаштирилаётган сув таркибидаги механик аралашмалар консентрациясини 25% дан ўртача 8% гача пасайтиришга ҳамда тиндиргичларни тозалаш учун сарфланадиган вақт, энергия ва ишчи кучи ресурсларини ўртача 80% гача камайтириш имконини берган.