Айтбаева Феруза Рустембай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фойдаланиш даврида сув чиқариш иншоотлари хавфсизлиги ҳолатини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш” 05.09.06–“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/T6586.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палуанов Данияр Танирбергенович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.17/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаши
Расмий оппонентлар: Хўжақулов Рустам, техника фанлари доктори, Халимбетов Азат Байрамбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “сув чиқариш иншооти-замин” тизимининг хавфсизлик ҳолатини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иншоот замини грунтининг мураккаб тузилишида динамик кучлар таъсирида “сув чиқариш иншооти-замин” тизими учун хавфсизликни белгилайдиган модел ишлаб чиқилган;
бир жинсли бўлмаган грунтлар хоссаларига эга иншоот оғирлиги ва сувнинг гидростатик босими таъсирини белгилайдиган гидравлик модел ишлаб чиқилган;
динамик кучлар таъсирида “сув чиқариш иншооти-замин” тизими моделида тебранишларни келтириб чиқарадиган частоталари асосида горизонтал ва вертикал силжишларни хисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
иншоот оғирлиги ва сувнинг гидростатик босими таъсирида грунтларининг физик-механик хоссаларининг ўзгариши асосида сув чиқариш иншоотлари хавфсизлиги ҳолатини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Фойдаланиш даврида сув чиқариш иншоотлари хавфсизлиги ҳолатини ҳисоблаш усуллари бўйича олинган натижалар асосида:
иншоот замини грунтининг мураккаб тузилишида динамик кучлар таъсирида “сув чиқариш иншооти-замин” тизими модели Орол бўйи дельта бошқармасига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 3 июндаги 03/09-3-331-сонли маълумотномаси). Натижада, сув чиқариш иншоотидан хавфсиз фойдаланиш, турғунлигини ошириш ва замин мустаҳкамлигини таъминлаш имконияти яратилган;
фойдаланиш даврида сув чиқариш иншоотлари юқори бьефи уюрмали оқимнинг ҳосил бўлишини бартараф этиш бўйича тавсиялар Суенли-Табанкул ирригация тизимлари бошқармасига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 3 июндаги 03/09-3-331-сонли маълумотномаси). Натижада, сув чиқариш иншоотининг хавфсиз ишлашини таъминлаш учун иншоот юқори бьефида минимал рухсат этилган сувнинг чуқурлиги ва сув ўтказиш қобилиятининг мақбул қийматларини аниқлаш имконини берган;
ташқи кучлар таъсирида замин грунтлари физик-механик хоссаларининг ўзгаришини ҳисобга оладиган сув чиқариш иншоотлари хавфсизлиги ҳолатини ҳисоблаш усули Суенли-Табанкул ирригация тизимлари бошқармасига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 3 июндаги 03/09-3-331-сонли маълумотномаси). Натижада, сув чиқариш иншооти ва унинг заминида вужудга келадиган деформациялар миқдорини аниқлаш, динамик кучларнинг “сув чиқариш иншооти-замин” тизимига таъсирини баҳолаш имконини берган.