Ҳусанов Шерзод Абдиманоновичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сунъий интеллект технологиялари асосида тармоқ маълумотларини таҳлил қилиш модел ва алгоритмлари”, 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5888
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентлар: Носиров Хабибулло Хикматулло ўғли, техника фанлари доктори, доцент; Ҳамроев Алишер Шодмонқулович, т.ф.ф.д., к.и.х.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект технологиялари асосида тармоқ маълумотларининг веб сайт саҳифаларини таҳлил қилиш модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суний интеллект технологиялари асосида веб ҳужжат ҳодисаларни лойиҳалаштиришга йўналтирилган гибрид алгоритми ишлаб чиқилган;
веб ҳужжатларнинг тузилиши асосида обекларини орасидаги ўзаро ўхшашлигини аниқлашга йўналтирилган метрикаларни танлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
веб ҳужжат обектларининг ҳодисалари асосида ўзаро ўхшашлигини баҳолашнинг математик модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
продуксион қоидалари асосида билимларни лойиҳалаш обект-алоқа мадели ва бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда ишлаб чиқилган веб ҳужжатга интеллектуал ишлов бериш ва баҳолаш дастурий воситаси асосида:
сунъий интеллект технологиялари асосида веб ҳужжат ҳодисаларни лойиҳалаштиришга йўналтирилган гибрид алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Тошкент давлат иқтисодиёт университети”да расмий веб сайтини таҳлили қилиш ва ривожлантириш мақсадида амалиётга жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 2-июндаги 33-8/4770-сонли маълумотномаси). Натижада университет расмий веб сайтининг (техник, функсионал, иқтисодий, файдаланиш) самарадорлик кўрсаткичлари 1,26 баробарга оширилган;
веб ҳужжатларнинг тузилиши асосида обекларини орасидаги ўзаро ўхшашлигини аниқлашга йўналтирилган метрикаларни танлаш ҳамда веб ҳужжат тузилишини синфлаштириш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қошидаги “Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази”да ишлаб чиқилган ахборот тизимларини таҳлили қилиш ва ривожлантириш мақсадида амалиётга жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 2-июндаги 33-8/4770-сонли маълумотномаси). Натижада марказда ишлаб чиқилган ахборот тизимларининг (техник, функсионал, иқтисодий, файдаланиш) самарадорлик кўрсаткичлари 1,8 баробарга оширилган;
веб ҳужжат обектларининг ҳодисалари асосида ўзаро ўхшашлигини баҳолашнинг математик модели ва алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги “Рақамли ҳукумат лойиҳаларни бошқариш маркази”да ахборот тизимларини таҳлили қилиш ва ривожлантириш мақсадида амалиётга жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 2-июндаги 33-8/4770-сонли маълумотномаси). Натижада марказда ишлаб чиқилган ахборот тизимларининг (техник, функсионал, иқтисодий, файдаланиш) самарадорлик кўрсаткичлари 1,3 баробарга оширилган;
продуксион қоидалари асосида билимларни лойиҳалаш обект-алоқа мадели ва бошқариш алгоритми ҳамда веб ҳужжат тузилишини синфлаштириш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Тошкент давлат тиббиёт университети”да расмий веб сайтини таҳлили қилиш ва ривожлантириш мақсадида амалиётга жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 2-июндаги 33-8/4770-сонли маълумотномаси). Натижада университет расмий веб сайтининг (техник, функсионал, иқтисодий, файдаланиш) самарадорлик кўрсаткичлари 1,62 баробарга ошириш имконияти яратилган.