Хашимов Халимжон Хамиджановичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аррали жин машинаси иш унумини ошириш мақасадида, ишчи камера деталлари ресурсини оширишнинг илмий асослари” мавзусида 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Т829
Илмий маслаҳатчи: Қосимов Каримжон ХХХ, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат техника институти, PhD.03/2025.27.12.Т.18.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори (DSc), профессор Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори (DSc), доцент Саримсақов Акрамжон Усманович, техника фанлари доктори, профессор Абралов Махмуд Абралович
Етакчи ташкилот: Фаргʻона давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: Амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тола ажратиш машинасининг ишчи камерасини такомиллаштириш орқали колосниклар ва арралар аро қистирмаларни иш ресурсини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жинлаш машинаси ишчи камераси колосникларини тебранувчи қилиб маҳкамлаш орқали такомиллаштирилиб, унга ён томондан таъсир этувчи босим кучини камайтирувчи ҳамда натижада хизмат муддатини 1,46 мартагача оширувчи конструктив ечим ишлаб чиқилган;
аррали дисклар ва қистирмаларни чивиқлар ёрдамида валга маҳкамлаш асосида аррали дискли барабан конструксияси такомиллаштирилиб, тебранишларни камайтириш ва маҳкамлаш ишончлилигини ошириш ҳисобига колосниклар иш ресурси 1,29 мартагача, қистирмаларники эса 1,8 мартагача оширилган;
колосникларнинг тез ейилувчи ишчи юзаларига пайвандлаб қопланган қатламнинг структураси, қаттиқлиги ва ейилишга чидамлилиги тадқиқ қилиниб, унинг янги колосникка нисбатан 1,83 мартагача юқори иш ресурсига эга бўлган кимёвий таркиби асосланган;
пайвандлаб қайта тикланган бир нечта колосникларнинг ишчи юзаларига механик ишлов бериш ва текислаш учун жилвирлаш қурилмасининг конструксияси ишлаб чиқилган;
колосникларнинг динамик юклама таъсирида ейилиш тезлигини аниқлаш ҳамда иш ресурсини баҳолаш учун аррали жин колосникларини синовдан ўтказиш қурилмасининг конструксияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аррали жин машинаси иш унумини ошириш мақасадида, ишчи камера деталлари ресурсини оширишнинг илмий асослари бўйича олинган натижалар асосида:
Аррали жин машинаси ишчи камерасининг такомиллаштирилган конструктив ечимлари Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига қарашли Андижон вилоятидаги “Хўжаобод Файз-М” МЧЖ кластер корхонасида ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 02/06-2777-сон маълумотномаси). Натижада, ишчи юзалари Т-590 маркали электродлар билан қопланган колосникларни қўллаш ҳисобига жинланган чигитнинг тукдорлиги 0,4 фоизга, механик шикастланиши 0,5 фоизга камайган, колосникларнинг ейилиш тезлиги 0,22 мм дан 0,12 мм гача пасайган, колосникларни таянчга тебранувчи ҳолатда ўрнатиш ҳисобига жинланган чигитнинг тукдорлиги 0,3 фоизга, механик шикастланиши 0,4 фоизга камайган, колосникларнинг ейилиш тезлиги 0,22 мм дан 0,15 мм гача пасайган, арралараро қистирма ва арра дисклари биргаликда қўзғалмас ҳолатда маҳкамланган конструктив ечимни қўллаш ҳисобига жинланган чигитнинг тукдорлиги 0,5 фоизга, механик шикастланиши 0,6 фоизга камайган, колосникларнинг ейилиши 0,17 мм гача ва қистирмаларнинг ейилиши 0,10 мм гача пасайишига эришилган;
Ишчи камерани такомиллаштириш учун тавсия этилган конструктив ечимлар Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига қарашли Андижон вилоятининг “Хўжаобод Файз-М” МЧЖ кластер корхонасида узлюксиз технологик жараёнга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 02/06-2777-сон маълумотномаси). Натижада, ишчи юзаларига Т-590 маркали электродлар билан қопланган колосникларнинг хизмат муддати 1,8 бараварга, таянчга тебранувчи ҳолатда ўрнатилган колосникларнинг хизмат муддати 1,5 бараваргача, арралараро қистирма ва арра дисклари биргаликда қўзғалмас ҳолатда маҳкамланганда эса колосникларнинг хизмат муддати 1,3 бараварга ҳамда арралараро қистирмаларнинг иш ресурси 1,8 бараварга ошган;
колосникларни ейилишга синовчи қурилмаларига фойдали моделга патентлар олинган (№ФАП01978 ва №ФАП2846). Натижада, лаборатория шароитида бир вақтнинг ўзида тўрттадан колосник ва аррадан иборат ишқаланиш жуфтларини маълум юклама таъсирида ейилишга синаш, қоплама материалларининг ейилишга чидамлилигини баҳолаш ҳамда мақбул конструктив ва технологик ечимларни танлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish