Газиев Хушнуд Гайбуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Брайл алифбосига асосланган маълумотлар киритувчи ва тактил ахборотни акс эттирувчи радиотехник қурилмани ишлаб чиқиш”, 05.04.02 – “Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т5364.
Илмий раҳбар: Рахматуллаева Мохирахон Файзуллаевна, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc. 09/2025.27.12.Т.01.02.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илҳомжон Ҳакимович, техника фанлари доктори, профессор; Матёкубов Ўткир Каримович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади Брайл алифбосига асосланган маълумот киритиш ва тактил ахборотни акс эттириш самарадорлигини оширувчи радиотехник қурилма бошқарув усули, модели, ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қадамли моторларнинг фазавий кетма-кетлигини сурилиш регистрлари асосида синхрон импулсли бошқариш орқали тактил Брайл белгиларини шакллантириш ва янгилаш вақтини камайтириш имконини берувчи бошқарув усули такомиллаштирилган;
маълумот киритиш, тактил ахборотни акс эттириш, овозли тасдиқлаш ҳамда УСБ/Блуетоотҳ, ГСМ/ГПС интерфейслари орқали ахборот алмашинувини ягона бошқарув тизимида мувофиқлаштирувчи радиоелектрон элементлар ва модулларнинг функсионал-структуравий боғланиш модели такомиллаштирилган;
тактил белгиларни шакллантириш, тугмалар комбинациясини декодлаш, қадамли моторларнинг фазавий ҳаракатини кўп босқичли бошқариш ва қурилма иш режимларини мувофиқлаштиришни таъминловчи функсионал бошқарув алгоритми таклиф этилган;
қадамли моторларнинг фазавий бошқаруви, штифтларнинг позицион ҳолати ва белгиларни янгилаш вақтини адаптив мослаштириш асосида тактил Брайл белгиларини юқори аниқликда шакллантириш имконини берувчи радиотехник қурилманинг аппарат-дастурий бошқарув механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Маълумотларни киритувчи ва тактил ахборотни акс эттирувчи радиотехник қурилмани ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
қадамли моторларнинг фазавий кетма-кетлигини сурилиш регистрлари асосида синхрон бошқариш орқали тактил Брайл белгиларини шакллантириш ва янгилаш вақтини камайтириш имконини берувчи бошқарув усули Республика имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникуми фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 33-8/2305-сон маълумотномаси). Натижада тактил белгиларни шакллантириш барқарорлиги оширилиб, ҳарфларни таниб олишнинг ўртача аниқлиги 97,6% ни ташкил этган;
қурилманинг функсионал имкониятларини кенгайтирувчи, тактил акс эттириш, маълумот киритиш ҳамда экран ўқувчи дастурлар билан мос ишлашни таъминловчи радиоелектрон элементлар ва модулларнинг функсионал-структуравий боғланиш модели УНИCОН.УЗ МЧЖ “Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 33-8/2305-сон маълумотномаси). Натижада қурилманинг УСБ/Блуетоотҳ, ГСМ/ГПС ва аудио модуллари билан аппарат-дастурий интеграцияси таъминланиб, кўп режимли бошқарув имконияти кенгайтирилган;
функсионал-структуравий боғланиш модели асосида тактил белгиларни шакллантириш, қадамли моторларнинг фазавий ҳаракатини кўп босқичли бошқариш ва қурилма иш режимларини мувофиқлаштиришни таъминловчи функсионал бошқарув алгоритми Республика имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникуми фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 33-8/2305-сон маълумотномаси). Натижада 6 тугмали комбинацияларни қайта ишлашда ўртача реакция вақти 7,20 мс ни ташкил этиб, белгиларни ҳосил қилишдаги кечикишлар камайтирилган;
тактил Брайл белгиларини юқори аниқликда шакллантириш имконини берувчи, қадамли моторларнинг фазавий бошқаруви, штифтларнинг позицион ҳолати ва белгиларни янгилаш вақтини адаптив мослаштиришга асосланган радиотехник қурилманинг аппарат-дастурий бошқарув механизми УНИCОН.УЗ МЧЖ “Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 33-8/2305-сон маълумотномаси). Натижада релеф нуқталарининг ўртача силжиш баландлиги Δҳ=0,71 мм, максимал оғиш ±0,04 мм даражасида таъминланиб, тактил акс эттириш аниқлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish