Эгамназарова Гулноза Холмурод қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда аҳоли даромадларини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4493. 
Илмий раҳбар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Баходир Шералиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, в.б профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда аҳоли даромадларини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳудудларда аҳолини банд қилишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида давлат бюджетидан ажратилаётган субсидияларни тақсимлашда тадбиркорлик субектларининг рейтинг кўрсаткичларини инобатга олиш зарурлиги асосланган;
ҳудудга туристлар оқимини кўпайтириш орқали аҳолини банд қилиш ва даромадини ошириш мақсадида меҳмонхона қурилишига берилган субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, субсидия олган вақтдаги тоифасини камида 5 йил сақлаб қолишга қатʼий риоя қилиш зарурлиги асосланган;
туризм хизматларини кўрсатишни кенгайтириш орқали аҳоли бандлигини таʼминлаш мақсадида ҳудудда қуриладиган меҳмонхоналарнинг тоифасига қараб ҳар бир хонаси учун энг кам 15 млн. сўм, энг кўп 25 млн.сўм миқдорида субсидия ажратиш таклиф этилган; 
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 1/3 қисмига субсидия ажратиш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда аҳоли даромадларини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тадбиркорлик субектларига аҳолини банд қилишни назарда тутувчи лойиҳалари учун субсидия ажратишда тадбиркорлик субектларини рейтингига эʼтибор қаратиш бўйича ишлаб чиққан таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон «Тадбиркорлик субектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференсияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банк бошқарувининг 2025 йил 18 мартдаги 21/4-сон қарори билан банк томонидан кредит ажратиш амалиётида қўлланила бошлаган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 декабрдаги 06/02/12-579-сон; «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2026 йил 7 апрелдаги 03-14/8440-сон маʼлумотномалари). Бунинг натижасида 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон «Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «ААА», «АА», «А», «ВВВ», «ВВ», «В» тоифаларидан келиб чиқиб табақалаштирилган субсидия ажратиш амалиёти қўлланилган. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан ушбу тоифадаги тадбиркорлик субектларига ажратилган кредитлар 10-12 фоиз атрофида ошишига, муаммоли кредитлар 3 фоизгача пасайишига эришилган.
ҳудудга туристлар оқимини кўпайтириш орқали аҳолини банд қилиш ва даромадини ошириш мақсадида меҳмонхона қурилишига берилган субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, субсидия олган вақтдаги тоифасини камида 5 йил сақлаб қолишга қатʼий риоя қилиш бўйича тавсияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 218-сон «Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банк бошқарувининг 2025 йил 20 ноябрдаги 42/3-сон қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 декабрдаги 06/02/12-579-сон ҳамда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2026 йил 7 апрелдаги 03-14/8440-сон маʼлумотномалари). Натижада меҳмонхона қурилиши учун давлат бюджетидан ажратилган субсидиянинг натижадорлигини таʼминланишига эришилган. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан Сурхондарё вилоятига қўшимча равишда 4 та меҳмонхона қурилиши учун кредитлар ажратилган.  
туризмни ривожлантириш, туризм хизматларини кўрсатишни кенгайтириш орқали аҳоли бандлигини таʼминлаш мақсадида ҳудудда қуриладиган меҳмонхоналарнинг тоифасига қараб ҳар бир хонаси учун энг кам 15 млн. сўм, энг кўп 25 млн.сўм миқдорида субсидия ажратиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 218-сон «Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банк бошқарувининг 2025 йил 20 ноябрдаги 42/3-сон қарори билан кредитлаш амалиётида қўлланила бошлаган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 декабрдаги 06/02/12-579-сон; «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2026 йил 7 апрелдаги 03-14/8440-сон маʼлумотномалари). Бунинг натижасида, Сурхондарё вилоятига ташриф буюрадиган туристларга хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг ривожланишига, туристлар оқимининг ортиши ҳисобига аҳолининг қўшимча хизматлар таклиф этиши пировардида даромадларининг кўпайишига эришилган. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига ҳудудда 150 нафар аҳолининг бандлиги таʼминланиши ҳамда уларнинг даромадга эга бўлишига эришилган.   
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 1/3 қисмига субсидия ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 364-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда субсидия бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банк бошқарувининг 2024 йил 7 январдаги 11/4-сон қарори билан банк амалиётида қўлланила бошлаган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 декабрдаги 06/02/12-579-сон; «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2026 йил 7 апрелдаги 03-14/8440-сон маʼлумотномалари). Натижада, ушбу мақсадлар учун 2020 йилда 145,3 млрд.сўм ёки 3,4 фоизи йўналтирилган. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ажратиладиган кредитларнинг 3,5 фоизга ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish