Холикулова Шахноза Боймухамматовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистонда кимё саноати тарихи (1930-1990 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tar554
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мусаев Нуриддин Умрзакович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нарманов Феруз Асфандиёрович тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Рахимова Гулчехра Собиржоновна тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Раупов Холмамат Рашидович тарих фанлари доктори (DSc), доцент;
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1930-1990 йилларда Ўзбекистон кимё саноатининг тарихини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
совет ҳокимиятининг мустамлакачилик сиёсатига асосланган марказлаштирилган ва маъмурий-буйруқбозлик бошқаруви доирасида ХХ асрнинг 30-йилларида Ўзбекистон ССРдаги кимё саноат ишлаб чиқариши режалаштирилиши Марказ томонидан амалга оширилиб, қишлоқ хўжалиги ва пахтачиликни ривожлантиришга йўналтирилганлиги асосланган;
Иккинчи жаҳон уруши даврда Ўзбекистон СССР миқёсидаги кимёгарларнинг тадқиқотлари ва кимё корхоналарининг қурилиши мудофаа мақсадларига мос ҳолда режалаштирилиши ортидан корхоналарнинг жойлашув ҳудуди геосиёсий мақсадларда танланиб, халқ хўжалиги ва мудофаа иккинчи жаҳон урушига шайлиги кўзланиши, асосий саноат обектларининг аҳоли зич ҳудудларга тўпланиб қолишига олиб келганлиги далилланган;
1950-80-йилларга келиб, бутун саноат ишлаб чиқариш ва қурилишда социалистик мусобақа сунъий авж олдирилиши натижасида саноат корхоналари тугал лойиҳасиз қурилиши ва таъмирлашдаги хатоликлар ва иқтисодий ислоҳотларда йўл қўйилган камчиликлар сабаб кимё саноати 1980-йилларда таназзул ёқасига келиб қолганлиги асослаб берилган;
Кимё саноати корхоналарнинг фаолиятига партия ва маъмурий органларнинг асоссиз аралашувлари сабаб кадрлар муаммоси келиб чиқиши ҳисоботларда уларга яратилган шароитлар юксак даражалиги айтилса-да, аслида турар жой, мактаб ва боғчалар етишмаслиги сабабли ҳар йили кўплаб кадрларнинг корхоналарда иш ташлашга мажбур бўлишгани, бу эса соҳада доимий равишда кадрлар етишмаслиги муаммоларини юзага келтирганлиги очиб берилган;
кимё саноати корхоналар қурилишини минимал харажатлар асосида ташкил этишга устувор аҳамият берилиб, лойиҳалаш ва жойлаштириш жараёнларида экологик талаблар, санитар-гигиеник меёрлар ҳамда узоқ муддатли барқарорлик омилларининг етарлича инобатга олинмаслиги 1980- йилларнинг охирига келиб атмосфера, сув ва тупроқ ифлосланиши, биохилма-хилликнинг қисқариши каби муаммолар тизимли тус олиб, айрим ҳудудларда экологик мувозанат бузилишига ва умумий экологик инқироз жараёнларининг чуқурлашувига олиб келганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1930-1990 йилларда Ўзбекистонда кимё саноати тарихини тадқиқ этилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
совет ҳокимиятининг мустамлакачилик сиёсатига асосланган марказлаштирилган ва маъмурий-буйруқбозлик бошқаруви доирасида ХХ асрнинг 30-йилларида Ўзбекистон ССРдаги кимё саноат ишлаб чиқариши режалаштирилиши Марказ томонидан амалга оширилиб, қишлоқ хўжалиги ва пахтачиликни ривожлантиришга йўналтирилганлиги асосланлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция”
кўрсатувининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фодаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 15-33/373 сон 29.05.2025). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Навоиязот ва Навоий электрокимё корхонасига асос солиниш тарихи ушбу корхонанинг ҳудуд ва мамлакатимиз ижтимоий, иқтисодий ҳаётига таъсири ҳақидаги тасаввурларини кенгайишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси “Жонли табиат” жамоат бирлашмасининг №82/25.12 сонли (23.12.2025й) маълумотномасига асосан бирлашманинг Марказий кенгашида диссертация ишининг натижалари муҳокамадан ўтказилди. Республикамизда 1930-1990 йиллар мобайнида қурилган айрим кимё корхоналари лойиҳасида экология, табиатни асраш ва инсон омили ҳисобга олинмаганлиги очиқланган. Айрим корхоналарнинг лойиҳасида юқоридаги омиллар ҳисобга олинган бўлсада, қурилиш жараёнида қурилиш маҳсулотларининг етишмаслиги ва бу жараённинг тезлаштириб бажаришга бўлган чақириқлар лойиҳа талабларини амалга оширишга тўсқинлик қилган. Тадқиқот иши Ўзбекистон кимё корхоналарининг 1930-1990 йиллар тарихини ўрганилмаган экологик ютуқ ва камчиликлари саҳифаларини ёритишга хизмат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги “Қатоғон қурбонлари хотираси” давлат музейининг №314 сонли (25.12.2025 йил) берилган маълумотномасига асосан тадқиқот ишида 1937-1938-йилларда бутун Совет мамлакати ҳудудида содир этилган мудҳиш “Катта қирғин”да Ўзбекистонда нафақат тараққийпарварлар, сиёсатдонлар, уломолар ва тадбиркор бойлар балки бошқа соҳа вакилларининг: муҳандислар, хизматчилар, қурувчилар, оддий ишчилар синфи ҳам қатог'онга учрагани архив ҳужжатлари ва бирламчи манбалар асосида исботланган. Айниқса, 1937-йилда Чирчиққурилишнинг ходимлари қатағон қилиниши бош муҳандис Д.П.Розитнинг аянчли тақдири мисолида очиб берилган;
Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг №01-45 сонли (14-05-2026) маълумотномасига асосан диссертация ишида тадқиқотчи Иккинчи жаҳон уруши даврда Ўзбекистон СССР миқёсидаги кимёгарларнинг тадқиқотлари ва кимё корхоналарининг қурилиши мудофаа мақсадларига мос ҳолда режалаштирилиши ортидан корхоналарнинг жойлашув ҳудуди геосиёсий мақсадларда танланиб, халқ хўжалиги ва мудофаа иккинчи жаҳон урушига шайлиги кўзланиши, асосий саноат обектларининг аҳоли зич ҳудудларга тўпланиб қолишига олиб келганлиги далилланган;
1950-80-йилларга келиб, бутун саноат ишлаб чиқариш ва қурилишда социалистик мусобақа сунъий авж олдирилиши натижасида саноат корхоналари тугал лойиҳасиз қурилиши ва таъмирлашдаги хатоликлар ва иқтисодий ислоҳотларда йўл қўйилган камчиликлар сабаб кимё саноати 1980-йилларда таназзул ёқасига келиб қолганлиги асослаб берилган.