Мухитдинова Дилнозахон Фахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларининг эмиссион фаолиятини ривожлантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5430.
Илмий раҳбар: Абдурахимова Дилора Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аликулов Азамат Туйгунович, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик жамиятларининг эмиссион фаолиятини ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амаладаги тизимни такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнларида институционал самарадорликни ошириш, акциядорлик жамиятларининг эмиссион харажатларини 25 фоизгача камайтириш, қарз инструментларини жойлаштириш муддатини 2 баробаргача қисқартириш ҳамда эмиссия фаолиятини ягона марказдан бошқариш имкониятини таъминлаш мақсадида юқори малакали молиявий экспертлар ва иқтисодчи-юристлардан ташкил топган “Капитал бозори столи” (Cапитал Маркец Деск)ни жорий этиш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларидаги ликвидлиликни бошқариш тизимида Гап-таҳлилни жорий қилиш орқали қисқа муддатли ликвидлилик бўшлиқларини 10 фоизгача пасайтириш ҳамда оптимал қарз инструментларини танлашни самарали ташкил этиш мақсадида “Cост-ат-Риск” модели асосида капитал баҳосини 8 фоизга тушириш таклиф этилган;
қарз инструментлари эмиссиясида молиявий рискларни баҳолаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида акциядорлик жамиятларида облигация дастури доирасида бир неча транш (серия) чиқариш амалиётини жорий этиш орқали капитал жалб қилиш харажатларини 20 фоизгача ҳамда фоиз рискини қарийб 16 фоизга камайтириш таклиф этилган;
қимматли қоғозлар эмиссиясини муваффақиятли ташкил этиш ҳамда эмиссион фаолиятда 30-40 ёш оралиғидаги инвесторлар фаоллигини 70 фоизга ошириш мақсадида акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозларидан таркиб топган инвестицион портфелини тижорат банклари мобил иловаларида робо-маслаҳатчилар ёрдамида шакллантириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларининг эмиссион фаолиятини такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар чиқарилувини ташкиллаштиришда Ғазначилик ва ташқи иқтисодий фаолият департаменти таркибида юқори малакали банк ликвидлигини бошқариш бўйича эксперт ва иқтисодчи-юристлар гуруҳлардан ташкил топган ва эмитентнинг ўз қарз инструментлари чиқариш ва қайси ҳолатда хизмат кўрсатиш жараёнларининг ягона марказдан бошқариш имконини берувчи “Капитал бозори столи” (“Cапитал Маркец Деск”) ташкил этиш таклифи “Ҳамкорбанк” АТБ томонидан чиқарилган ДС-37-0270-сонли ва ДС-27-0232-3-сонли 24-25- депозит сертификатлари чиқарилувида амалга оширилган (ЧЕКИ “Ҳамкорбанк” АТБнинг 2025-йил 6-июндаги 1799/13-К01-сонли далолатномаси). Натижада Ғазначилик ва ташқи иқтисодий фаолият департаменти таркибидаги “Капитал бозори столи” фаолияти ҳисобига 24-25-депозит сертификатлари эмиссиясига тайёргарлик вақти 8 ҳафтадан 4-5 ҳафтага, чиқарилув харажатлари эса 25 фоизга қисқарди;
Акциядорлик жамиятлари ликвидликни бошқариш тизимига Гап-таҳлилни киритиш орқали 6-12 ойлик ҳисоб-китобларда ликвидлик бўшлиғи акциядорлик жамият мажбуриятларининг 10 фоизидан ошса, “Cост-ат-Риск” модели орқали аниқланган оптимал қарз инструментлари чиқариш бўйича инновацион ликвидлиликни бошқариш тизими таклифини “Ҳамкорбанк” АТБ фаолиятида қўллаш орқали банк ликвидлилигини бошқариш тизими фаолияти самарадорлиги ошди (ЧЕКИ “Ҳамкорбанк” АТБнинг 2025-йил 6-июндаги 1799/13-К01-сонли далолатномаси). Натижада, 2024-йил ИИИ чорагидан пилот режимида ишга туширилган инновацион ликвидликни бошқариш тизимида Гап-таҳлилни киритиш орқали 6-12 ойлик ҳисоб-китобларда аниқланган ликвидлик бўшлиғи 10 фоиздан ошганлиги ҳолатида “Cост-ат-Риск” модели орқали аниқланган оптимал қарз инструменти бўлган депозит сертификатлари 69,5 млрд сўмга чиқарилди;
“Сериал (шелф)бонд” дастурини рўйҳатдан ўтказиш ва битта эмиссия асосида бир неча транш (серия) чиқариш амалиётини йўлга қўйиш таклифи орқали “Ҳамкорбанк” АТБнинг бизнес-режасига асосан 2025-йилнинг ИВ чорагида битта эмиссия рисоласи доирасида 3 траншли корпоратив облигациялар чиқарилиши режаси киритилди (ЧЕКИ “Ҳамкорбанк” АТБ 2025-йил 6-июндаги 1799/13-К01-сонли далолатномаси). Бунинг натижасида ҳар бир янги траншда қўшимча рўйҳатдан ўтишга ҳожат йўқлиги вақт сарфини 50-60 кунга қисқартиради, ҳужжат харажатларини қарийб 15-20 фоизга камайтиради;
акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилган мобил илова орқали робо-маслаҳатчилар ёрдамида жамият чиқарган қимматли қоғозлар (акция, облигация, депозит сертификати ва ҳ.к.)дан шаклланган персоналлашган инвестиция пакетини шакллантириш хизмати жорий этишга доир таклиф асосида “Ҳамкорбанк” АТБ томонидан ишлаб чиқилган “Ҳамкор” мобил иловасида масофадан хизматлардан фойдаланиш учун 2025-йил И чорагида тест режими жорий қилинди (ЧЕКИ “Ҳамкорбанк” АТБнинг 2025-йил 6-июндаги 1799/13-К01-сонли далолатномаси). Натижада, амалга оширилган ўрганишлар асосида сўровномада иштирок этган 20-40 ёш оралиғидаги мижозларнинг деярли 70-80 фоизи банк томонидан бир вақтда ўз қимматли қоғозлари таклифи мавжуд бўлган тақдирда, ушбу хизматлардан фойдаланиш хоҳишлари борлиги аниқланди.