Жураев Хусан Атамуратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ салоҳиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12 I.23.01.
Расмий оппонентлар:, Эшмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Акмал Омонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Эргашев Илҳом Ободович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон солиқ тизимида солиқ салоҳиятини баҳолашнинг методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қисқа ва ўрта муддатли солиқ тушумларини прогноз қилиш услубиёти ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, солиқ базаси ва солиқ йиғилувчанлигини қамраб олган кўп компонентли солиқ салоҳияти модели асосида 1 йиллик ва 3 йиллик даврлар учун прогноз кўрсаткичларини шакллантириш тартиби ишлаб чиқилган;
солиқ салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолаш услуби амалдаги солиқ тушумларининг потенсиал солиқ имкониятига нисбатини ифодаловчи йиғилувчанлик коеффициентини солиқ ундирилишининг “паст даражаси” (СУ ≤ 0,70), “ўртача даражаси” (0,71 ≤ СУ ≤ 0,90) ва “юқори даражаси” (СУ > 0,90) баҳолаш чегараларини асослаш орқали такомиллаштирилган;
бюджет даромадларини режалаштириш тизими прогноз кўрсаткичлари билан солиқ салоҳияти ўртасидаги уйғунликни таъминлаш мақсадида “солиқ базаси – солиқ салоҳияти – йиғилувчанлик – режалаштирилган тушум”дан иборат кўп босқичли ҳисоблашни жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилиб,
солиқ салоҳиятини баҳолаш услубиёти солиқ имкониятларини миллий, ҳудудий ва микро даражали ёндашув асосида аниқлаш, ҳар бир даражада солиқ йиғилувчанлигига холис баҳо бериш ва қиёсий таҳлил натижаларига кўра солиқ салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини интеграл рейтинг усулида баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда солиқ салоҳияти кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган эконометрик модел асосида 2029-йилга қадар солиқ тушумлари орқали бюджетни режалаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ тизимида солиқларни прогноз қилиш, солиқ салоҳиятини баҳолаш жараёнларини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қисқа ва ўрта муддатли солиқ тушумларини прогноз қилиш услубиёти ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, солиқ базаси ва солиқ йиғилувчанлигини қамраб олган кўп компонентли солиқ салоҳияти модели асосида 1 йиллик ва 3 йиллик даврлар учун ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларини шакллантириш тартиби борасидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 17-апрелдаги 320-сонли “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2026 йил 24 апрелдаги 20-56601-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг солиқ амалиётига жорий қилиниши солиқ салоҳиятини аниқлашда ваколатли органларнинг функсиялари, вазифалари ва ваколатларини аниқлаб олишда ҳамда солиқ салоҳиятини аниқлашда илмий жиҳатдан ёндошувларни белгилаб олишда катта аҳамиятга эга бўлган;
солиқ салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолаш услуби амалдаги солиқ тушумларининг потенсиал солиқ имкониятига нисбатини ифодаловчи йиғилувчанлик коеффициентини солиқ ундирилишининг “паст даражаси” (СУ ≤ 0,70), “ўртача даражаси” (0,71 ≤ СУ ≤ 0,90) ва “юқори даражаси” (СУ > 0,90) баҳолаш чегараларини асослаш орқали такомиллаштириш таклифи 2023-2026-йилларга мўлжалланган бюджет-солиқ сиёсати консепсияларининг мазмунларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2026-йил 24-апрелдаги 20-56601-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида қисқа ва ўрта муддатли солиқ тушумларини прогноз қилиш жараёнида ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини эътиборга олган илмий ёндошишга имконият яратиб, солиқ тушумларини прогноз қилишнинг объективлигини таъминлашга хизмат қилган;
бюджет даромадларини режалаштириш тизими прогноз кўрсаткичлари билан солиқ салоҳияти ўртасидаги уйғунликни таъминлаш мақсадида “солиқ базаси – солиқ салоҳияти – йиғилувчанлик – режалаштирилган тушум”дан иборат кўп босқичли ҳисоблашни жорий этиш тартибин юзасидан берган таклифи солиққа тортиш ҳамда солиқ салоҳиятини баҳолаш жараёнларида амалиётга жорий қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-декабрдаги “Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-397-сон қарорида акс этган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2026-йил 24- апрелдаги 20-56601-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши солиқларни прогноз қилиш ва солиқ салоҳиятини аниқлашга таҳлилий аҳамиятга эга бўлувчи йиғувчанлик коеффисиентидан самарали фойдаланиш имкониятини берди;
солиқ салоҳиятини баҳолаш услубиёти солиқ имкониятларини миллий, ҳудудий ва микро даражали ёндашув асосида аниқлаш, ҳар бир даражада солиқ йиғилувчанлигига холис баҳо бериш ва қиёсий таҳлил натижаларига кўра солиқ салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини интеграл рейтинг усулида баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси томонидан “Турли даражаларда солиқ салоҳиятини баҳолашнинг умумий методологияси” солиқ амалиётига жорий қилиниб, солиқ тизимида солиқ салоҳиятини баҳолашга хизмат қилувчи кўпгина ички локал ҳужжатларнинг мазмунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2026-йил 24-апрелдаги 20-56601-сон маълумотномаси). Мазкур методологиядан амалиётда фойдланиш бир томондан турли даражаларда, жумладан, миллий иқтисодиёт, ҳудудлар ва айрим олинган солиқ тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини баҳолашда катта аҳамиятли услубий асос бўлиб хизмат қилган бошқа, бошқа томондан, солиқларни йиғилувчанлигига тўғри баҳо бериш имконини берган;
Ўзбекистонда солиқ салоҳияти кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган эконометрик модел асосида 2029-йилга қадар ишлаб чиқилган солиқ тушумлари орқали бюджетни режалаштиришнинг прогноз кўрсаткичларивфт фойдаланишга доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси томонидан бюджет-солиқ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2026-йил 24-апрелдаги 20-56601-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши бюджет-солиқ сиёсати консепсияси доирасида фуқаролар учун бюджет материалларини тайёрлашда, ўрта муддатли фискал стратегия кўрсаткичларини аниқлашда кенг фойдаланилди ва бу кўрсаткичларнинг ҳаққонийлиги таъминлашда муҳим материал бўлиб хизмат қилган.
Солиқ тизимида солиқларни прогноз қилиш, солиқ салоҳиятини баҳолаш жараёнларини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида: