Касимова Мадина Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш”,  08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5115
Илмий раҳбар: Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12 I.23.01.
Расмий оппонентлар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли корхоналарда ижтимоий ҳисобни ташкил этиш ва ижтимоий ҳисоботни шакллантиришни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий масъулият фаолиятига оид харажатларнинг янгича тартибдаги таснифи харажатлар таркиби, турлари ҳамда иқтисодий мазмуни, амалга ошириш даражаси, манфаатдор томонларга йўналтирилганлиги, бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг атроф-муҳит ва ҳомийлик фаолиятига оид гуруҳларини қамраб олган ҳолда ташкил этилишига кўра такомиллаштирилган; 
ижтимоий ҳисобни ташкил этиш ва юритишда ижтимоий ҳисобнинг тамойиллари, юритиш босқичлари ва бошқа ҳисоб турлари билан ўзаро алоқаси бухгалерия ҳисоби маълумотларини молиявий, бошқарув ва статистик ҳисоб маълумотлари билан ўзаро интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
корхона ҳисоб сиёсатини шакллантириш борасидаги назарий ёндашувлар доирасида ижтимоий масъулият фаолияти харажатлари синтетик ва аналитик ҳисобини юритишда ижтимоий йўналтирилганлик, алоҳида идентификацияланиш, ҳужжатлар билан тасдиқланганлик ва аналитик ҳисобда мустақил гуруҳлаш орқали тўлақонли ҳисоб обекти сифатида асосланган;
амалдаги тартибдан фарқли равишда ижтимоий масъулият фаолияти харажатларини деталлаштирилган ҳисобини юритишни таъминлайдиган харажат моддаларини ажратилишини назарда тутувчи аналитик ҳисобга оид муаллифлик услубий ёндашувлари шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий масъулият фаолиятига оид харажатларнинг янгича тартибдаги таснифи харажатлар таркиби, турлари ҳамда иқтисодий мазмуни, амалга ошириш даражаси, манфаатдор томонларга йўналтирилганлиги, бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг атроф-муҳит ва ҳомийлик фаолиятига оид гуруҳларини қамраб олган ҳолда ташкил этилишига кўра такомиллаштириҳ таклифи “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли корхоналар амалиётига жорий этилган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2025-йил 6-октябрдаги 03-10/7575-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли корхоналарда рентабеллигини 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 3 фоизга ошириш имкони яратилган;
ижтимоий ҳисобни ташкил этиш ва юритишда ижтимоий ҳисобнинг тамойиллари, юритиш босқичлари ва бошқа ҳисоб турлари билан ўзаро алоқаси бухгалерия ҳисоби маълумотларини молиявий, бошқарув ва статистик ҳисоб маълумотлари билан ўзаро интеграциялаш орқали такомиллаштириҳ таклифи “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли корхоналар амалиётига жорий этилган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2025-йил 6-октябрдаги 03-10/7575-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли корхоналарда ижтимоий соҳага ажратилган маблағлар ҳажмини 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 4 фоизга ошириш имкони яратилган;
корхона ҳисоб сиёсатини шакллантириш борасидаги назарий ёндашувлар доирасида ижтимоий масъулият фаолияти харажатлари синтетик ва аналитик ҳисобини юритишда ижтимоий йўналтирилганлик, алоҳида идентификацияланиш, ҳужжатлар билан тасдиқланганлик ва аналитик ҳисобда мустақил гуруҳлаш орқали тўлақонли ҳисоб обекти сифатида асослаш таклифи “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли корхоналар амалиётига жорий этилган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2025-йил 6-октябрдаги 03-10/7575-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли корхоналарда молиявий-хўжалик фаолиятини шаффофлиги ва инвестицион жозибадорлиги янада ошиб, оқибатда жалб қилинган инвестицияларнинг ҳажмини 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 4 фоизга ошириш имкони яратилган;
амалдаги тартибдан фарқли равишда ижтимоий масъулият фаолияти харажатларини деталлаштирилган ҳисобини юритишни таъминлайдиган харажат моддаларини ажратилишини назарда тутувчи аналитик ҳисобга оид муаллифлик услубий ёндашувларига оид таклиф ва тавсиялар  “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли корхоналар амалиётига жорий этилган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2025-йил 6-октябрдаги 03-10/7575-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли корхоналарда ички муҳит ва бизнес-ҳамкорлар ҳамда маҳаллий жамоатчилик билан ўзаро алоқаларни янада яхшилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish