Жиянмуратова Гулноз Шербутаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ёшлари электорал хулқ-атворининг социомаданий хусусиятлари» 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/S56
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.S.01.02
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор в.б. Сеитова Зухрахон Пиржановна; тарих фанлари доктори, профессор Юлдашев Анвар Эргашевич; фалсафа фанлари доктори, профессор Саифназаров Исмоил Саифназарович.
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ёшлари электорал хулқ-атворининг социомаданий детерминантларини тизимли таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ёшлар электорал хулқ-атворидаги ўзгаришлари ҳамда жамиятнинг ўзига хос ижтимоий (институционал тузилмалар, ижтимоий стратификация, социализация механизмлари, сиёсий иштирок амалиёти) ва маданий (қадриятлар тизими, идентификация моделлари, менталитет, норматив меъёрлар) воқелигини консептуал жиҳатдан тизимлаштирувчи ҳамда назарий-методологик асосда тушунтириб берувчи янги социомаданий макро, мезо ва микро даражадаги янги иерархик модел ишлаб чиқилган;
илк маротаба ёшларнинг сайловда иштирок этиш мотивациясидаги фарқларни тавсифловчи ёшлар электорал хулқ-атворининг тўртта асосий (фаол ислоҳотчи, конформист, лоқайд индивидуалист, протестли) ва ўн иккита қуйи типдан иборат кўп босқичли социологик типологияси ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон ёшлари электорал хулқ-атворининг маҳаллий социомаданий макон доирасида ўзаро таъсирлашувчи ҳам анъанавий (оила, дин, маҳаллий ҳамжамият), ҳам замонавий (рақамли оммавий ахборот воситалари, таълим, трансмиллий қадриятлар) омиллар таъсирида шаклланган маданий гибрид характери социологик асослантирилган;
сайлов кампанияларида ижтимоий дастурларни режалаштириш ва амалга оширишда ёшларнинг партиявий хайрихоҳлиги ва фуқаролик идентиклигини шакллантиришнинг назарий асослари, структурали модели, таъсир механизмлари ва амалий алгоритмини ўз ичига олган манзилли социомаданий консепсия ишлаб чиқилган;
ёшларнинг ижтимоий-демографик, ижтимоий-иқтисодий, минтақавий ва социомаданий параметрлар бўйича стратификацион фарқланиши ҳамда қадриятлар ва идентификация тенденсияларини ҳисобга олувчи инклюзив электорал хулқ-атвор модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ёшлари электорал хулқ-атворининг социомаданий хусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий социологик таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
ёшлар электорал хулқ-атворидаги ўзгаришлари ҳамда жамиятнинг ўзига хос ижтимоий (институционал тузилмалар, ижтимоий стратификация, социализация механизмлари, сиёсий иштирок амалиёти) ва маданий (қадриятлар тизими, идентификация моделлари, менталитет, норматив меъёрлар) воқелигини консептуал жиҳатдан тизимлаштирувчи ҳамда назарий-методологик асосда тушунтириб берувчи янги социомаданий макро, мезо ва микро даражадаги янги иерархик модел ишлаб чиқилганликка оид маълумотидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2024-йил 30-июн – Ёшлар куни арафасида мониторинг тартибида “Ўзбекистон ёшлари – 2024: қадриятлар, муаммолар ва кутилмалар ҳақида” мавзусидаги социологик тадқиқотининг методик ва методологик қисмини шакллантиришда, шунингдек, ушбу мавзуда ўтказилган сўровнома анкетасининг ишлаб чиқишда ҳамда тадқиқот натижалари бўйича таҳлилий материалнинг хулоса, таклиф ва тавсиялар қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Диссертант томонидан Марказ фаолиятига жорий қилиш борасида таклиф қилинган илмий янгилик “Ўзбекистон ёшлари – 2024: қадриятлар, муаммолар ва кутилмалар ҳақида” мавзусидаги социологик тадқиқотининг модификациялаштирилган сўровнома анкетасини тайёрлашда, ёш сайловчиларнинг нафақат демографик, маърифий, ҳудудий ва бандлик хусусиятлари, балки сиёсий институтларга ишончи, сиёсий идентиклиги ва субмаданиятини ҳам ҳисобга олган социомаданий моделини ишлаб чиқишда ўз самарадорлигини кўрсатган (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2025-йил 28-августдаги №01-16/165-сон далолатномаси);
илк маротаба ёшларнинг сайловда иштирок этиш мотивациясидаги фарқларни тавсифловчи ёшлар электорал хулқ-атворининг тўртта асосий (фаол ислоҳотчи, конформист, лоқайд индивидуалист, протестли) ва ўн иккита қуйи типдан иборат кўп босқичли социологик типологияси ишлаб чиқилганликка оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар сиёсий фаоллигини оширишда минтақаларнинг социомаданий хусусиятларига мослаштирилган чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш фаолиятида фойдаланилган. Тадқиқот натижаларидан ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ишларида инклюзив ёндашув асосида тарғибот-ташвиқот дастурларида унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 25-августдаги №2-13-21-4624-сон далолатномаси);
Ўзбекистон ёшлари электорал хулқ-атворининг маҳаллий социомаданий макон доирасида ўзаро таъсирлашувчи ҳам анъанавий (оила, дин, маҳаллий ҳамжамият), ҳам замонавий (рақамли оммавий ахборот воситалари, таълим, трансмиллий қадриятлар) омиллар таъсирида шаклланган маданий гибрид характери социологик асослантирилганликка оид маълумотидан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ёшларга доир сиёсатини тизимли давом эттириш ва уламинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган йиллик иш режалари ва дастурий мақсад ва вазифаларини такомиллаштиришда, шунингдек, илмий-амалий тадбирлар ўтказилишида фойдаланилган. Тадқиқотчи томонидан тайёрланган диссертация иши Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш борасидаги фаолиятини янада жонлантириш ҳамда 2024-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуридаги ВИ. “Оилани мустаҳкамлаш, хотин-қизлами қўллаб-қувватлаш, ёшламинг имкониятларини кенгайтириш” йўналишидаги мақсад ва вазифаларга эришишда муҳим назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилган (“Адолат” СДПнинг 2025-йил 28-августдаги №01-02/219-сон далолатномаси);
сайлов кампанияларида ижтимоий дастурларни режалаштириш ва амалга оширишда ёшларнинг партиявий хайрихоҳлиги ва фуқаролик идентиклигини шакллантиришнинг назарий асослари, структурали модели, таъсир механизмлари ва амалий алгоритмини ўз ичига олган манзилли социомаданий консепсия ишлаб чиқилганликка оид маълумотидан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига олган Сайловолди дастуридаги 2. «Сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаш» йўналишининг 1, 3, 4, 6 ва 7-бўлимларидаги сифатли таълим, маънавий юксалтириш, ижтимоий хизматлар, ёшлар ва хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга доир бандларини янгилашда фойдаланилган. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар партиянинг 2024-йил 27-октябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайловлари сайловолди кампанияси даврида партия номзодларининг ҳудудларда ёш сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ссенарийларини тайёрлашда, илк маротаба сайловда иштирок этувчи ёшлар учун услубий қўлланмаларни тайёрлашда илмий манба сифатида хизмат қилган. Шунингдек, таклиф қилинган илмий янгиликдан маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан вилоят, туман ва шаҳар кенгаши сессияларига ёшлар муаммоларига доир масалаларни киритишда маҳалла ёшлар йетакчилари ва фаол ёшлар билан ҳамкорлик режасини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (ЎзЛиДеПнинг 2025-йил 15-августдаги №01-27/352-сон маълумотномаси);
ёшларнинг ижтимоий-демографик, ижтимоий-иқтисодий, минтақавий ва социомаданий параметрлар бўйича стратификацион фарқланиши ҳамда қадриятлар ва идентификация тенденсияларини ҳисобга олувчи инклюзив электорал хулқ-атвор модели ишлаб чиқилганликка оид маълумотидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023-йил 29-май КҚ-513-ИВ-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини тайёрлашда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”нинг 6. Ёшларнинг «Ёшлар дафтари»га рўйхатга олиниши ва рўйхатдан чиқарилиш жараёни устидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда назорат олиб бориш; 7. Ёшлар парламенти аъзоларининг жойларда ёшлар муаммоларини замонавий усуллари орқали ўрганиш (ижтимоий тармоқларда сўровномалар ўтказиш, ёшлар билан мулоқот қилиш орқали, сайёр қабуллар ташкил этиш) ҳамда уларни масʼул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш; 8. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан ёшлар бандлиги дастурларининг ишлаб чиқилишида Ёшлар парламенти ҳудудий аъзоларининг иштироки таъминлаш ҳамда ушбу дастурлар ижросининг мониторингини олиб бориш бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Изланувчи томонидан илгари сурилган таклиф-тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024-йил 23-январдаги КҚ-663-ИВ-сонли Қарори иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024-йилга мўлжалланган иш режасининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасига оид йўналишлари бўйича: ИИИ. “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш” йўналишидаги 95-банди ҳамда ИВ. “Сенатнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти” йўналишидаги 98-банди вазифаларини амалга оширишда ҳудудлардаги фаолиятга ёшларни жалб этиш ва улар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2025-йил 20-августдаги №03-сон маълумотномаси).