Умирова Гулмира Шодибой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри “Қурилиш материаллари саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш (Жиззах вилояти мисолида)”, 08.00.03 - “Саноат иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt3986.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Саримсаков Бахтиёр Рахмонжанович иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/25.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Салоҳиддин Очилович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника унверситети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятидаги қурилиш материаллари саноат корхоналарини иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг даромадлари ва харажатлари самарадорлигини рентабеллик кўрсаткичларини “хавфли” ва “меʼёрий” чегаралар асосида, жумладан, умумий даромадлар бўйича мос равишда <10% ва 15-25%, сотишдан олинган тушумлар бўйича <15% ва 20-35%, асосий фаолиятдан даромадлар учун <5% ва 10-20%, умумий харажатлар учун <5% ва 10-20%, ишлаб чиқариш харажатлари бўйича <7% ва 12-22%, операцион харажатлар учун <5% ва 10-18% чегараларига ажратиш орқали баҳолаш меʼзони ишлаб чиқилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг активлар рентабеллиги (жами активлар, асосий капитал ва жорий активлар (<4%; 12-25%)) ва капитал бўйича рентабеллиги (хусусий капитал ва қарз капитали (<5%; 10-18%)) даражалари бўйича баҳолаш таклиф қилинган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар харажатларининг ялпи рентабеллиги даражасининг ўзгаришини декомпозицион баҳолашнинг маҳсулот сотишдан олинган соф тушумлар рентабеллиги, маҳсулот сотишдан олинган соф тушумларнинг маҳсулот таннархини қоплаш даражаси ва маҳсулот таннархининг умумий харажатлардаги улуши кўрсаткичларига богʻлиқ мултпликатив модели ишлаб чиқилган;
ўрта муддатли даврда меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига қараб Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2025-2030-йилларга прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш материаллари саноати корхоналарида иқтисодий самарадорликни ошириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг даромадлари ва харажатлари самарадорлигини рентабеллик кўрсаткичларини “хавфли” ва “меʼёрий” чегаралар асосида, жумладан, умумий даромадлар бўйича мос равишда <10% ва 15-25%, сотишдан олинган тушумлар бўйича <15% ва 20-35%, асосий фаолиятдан даромадлар учун <5% ва 10-20%, умумий харажатлар учун <5% ва 10-20%, ишлаб чиқариш харажатлари бўйича <7% ва 12-22%, операцион харажатлар учун <5% ва 10-18% чегараларига ажратиш орқали баҳолаш меʼзони (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 28-ноябрдаги №02/15-3918-сонли маълумотномаси) ишлаб чиқилган. Мазкур илмий таклифнинг “Карбонат” АЖ, “Жиззах пластмасса” АЖ, “Зенаткор темир бетон буюмлари” МЧЖ фаолиятига жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг молиявий ҳолатини доимий мониторинг қилиш ва хавфларни прогноз қилиш, бошқарув қарорларини қабул қилишда меʼзонларни аниқ белгилашга имкон берди;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг активлар рентабеллиги (жами активлар, асосий капитал ва жорий активлар (<4%; 12-25%)) ва капитал бўйича рентабеллиги (хусусий капитал ва қарз капитали (<5%; 10-18%)) даражалари бўйича баҳолаш (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 28-ноябрдаги №02/15-3918-сонли маълумотномаси) таклиф қилинган. Мазкур илмий таклифнинг “Карбонат” АЖ, “Жиззах пластмасса” АЖ, “Зенаткор темир бетон буюмлари” МЧЖ фаолиятига жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг активлари ва капитали самарадорлиги даражасини баҳолаш, ресурслардан самарали фойдаланиш стратегияларининг устувор ёʻналишларини белгилашга имкон беради;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар харажатларининг ялпи рентабеллиги даражасининг ўзгаришини декомпозицион баҳолашнинг маҳсулот сотишдан олинган соф тушумлар рентабеллиги, маҳсулот сотишдан олинган соф тушумларнинг маҳсулот таннархини қоплаш даражаси ва маҳсулот таннархининг умумий харажатлардаги улуши кўрсаткичларига богʻлиқ мултпликатив модели ишлаб чиқилган(“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 28-ноябрдаги №02/15-3918-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Жиззах вилояти қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг умумий харажатлар ялпи рентабеллиги ўзгаришида маҳсулот сотишдан соф тушум рентабеллигининг ўртача йиллик таъсири 2,9 фоиз банд, таннархини қоплаш даражаси таъсири 1,1 фоиз банд ва маҳсулотлар таннархининг умумий харажатлардаги улуши таъсири 0,5 фоиз банд эканлиги аниқланган;
ўрта муддатли даврда меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига қараб Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2025-2030-йилларга прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 28-ноябрдаги №02/15-3918-сонли маълумотномаси). Натижада Жиззах вилояти қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 2030-йилга базавий прогноз бўйича 2,5 марта, оптимистик прогноз бўйича 3,9 марта ҳамда пессимистик прогноз бўйича эса 34,4 фоизга ўсиши аниқланган.