Хаттабов Неъматжон Кушабаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда юридик шахсларнинг маъмурий-ҳуқуқий жавобгарлигини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Yu32
Илмий маслаҳатчи: Маликова Гулчеҳра Рихсихўжаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети DSc.14/2025.2712.Yu.01.01
Расмий оппонентлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси профессори, ю.ф.д. Хусанов Озод Тиллабаевич.
2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори, ю.ф.д. Адилхўжаева Сурайё Маҳкамовна.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бошқарма бошлиғи, юридик фанлар доктори, доцент. Махмудов Алишер Абдусалимович
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Юридик шахсларнинг маъмурий-ҳуқуқий жавобгарлигини белгилашга оид қонун ҳужжатларининг назарий ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“жавобгарлик”, “юридик жавобгарлик”, “маъмурий жавобгарлик” ва “маъмурий-ҳуқуқий жавобгарлик” тушунчаларининг инновацион талқини креатив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
юридик шахсларни маъмурий ҳуқуқий муносабат субъекти сифатида маъмурий-ҳуқуқий жавобгарликка тортишнинг илмий-амалий ва консептуал жихатлари асослантирилган;
юридик шахсларнинг маъмурий жавобгарлик субъекти сифатидаги ҳуқуқий мақоми ҳамда ҳуқуқбузарлик таркибининг институционал асослари илмий-ҳуқуқий асослантирилган;
юридик шахснинг айби алоҳида таҳлил этилиб, уни белгилаш ва исботлашга оид процессуал хусусиятларнинг истиқболлари асослантирилган;
юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган маъмурий жазо ва бошқа маъмурий-ҳуқуқий таъсир чораларининг классик турлари ишлаб чиқилди ва унинг моддий ҳамда процессуал-ҳуқуқий зарурияти илмий асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда юридик шахсларнинг маъмурий-ҳуқуқий жавобгарлигини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
“жавобгарлик”, “юридик жавобгарлик”, “маъмурий жавобгарлик” ва “маъмурий-ҳуқуқий жавобгарлик” тушунчаларининг креатив ёндашув асосида такомиллаштирилиши доирасида тайёрланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан инобатга олинган.(Ўзбекистон Респбликаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган 2019 йил 14 январдаги № 06/1-06/655-сонли маълумотнома). Мазкур таклифлар МЖтКга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиш лойиҳасида ижтимоий адолат тамойилларига асосланган янгича ёндашувларнинг юзага келишига хизмат қилади;
юридик шахсларни маъмурий ҳуқуқий муносабат субъекти сифатида маъмурий-ҳуқуқий жавобгарликка тортишнинг илмий-амалий ва конwептуал жихатларига оид ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг истиқболда ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида фойдаланилиши мумкинлиги акс этган жавоб хатида яққол ўз ифодасини топган(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Халқаро ҳуқуқ ва ҳуқуқий экспертиза бўлимининг 2018 йил 23 сентябрдаги №КМ-08/1-06-336-сонли жавоб хати). Ушбу таклифлар МЖтКга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиш лойиҳасида маъмурий ҳуқуқий жараёнларнинг ижтимоий адолатни таъминлашга йўналтирилиши, оптималлашиши ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритишга масъул субъектларнинг функсионаллашувини таъминлашга хизмат қилади;
юридик шахсларнинг маъмурий жавобгарлик субъекти сифатидаги ҳуқуқий мақоми ҳамда ҳуқуқбузарлик таркибининг институционал асослари билан боғлиқ илмий-ҳуқуқий асослантирилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этилган ва Олий суд Пленумида Пленумнинг маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларнинг судлар томонидан кўрилиш амалиётига доир қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда албатта инобатга олиниши акс этган (2018 йил 10 ноябрдаги №02/05-2/44-3458-сонли жавоб хати). Мазкур таклифлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган юридик шахсларга нисбатан судлар томонидан қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилинишида судларнинг мустақиллигини таъминлашга, шунингдек уларнинг масъулиятини янада оширишга муносиб хизмат қилади.
юридик шахснинг айби алоҳида таҳлил этилиб, уни белгилаш ва исботлашга оид процессуал хусусиятларнинг истиқболларига оид мулоҳазалар тадқиқотчи томонидан диссертация тадқиқотининг асосий масалаларига оид маърузаларида илмий жамоатчиликка тақдим этилди. Ушбу ғоялар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида ташкил этилган 2015 йил 15 мартдаги “Ахборот технологияларини соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда, Тошкент давлат юридик университетининг “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи” ва “Конституциявий ҳуқуқ” кафедраларининг қўшма мажлисида ўтказилган 2015 йил 22 майдаги “Давлат бошқарувида ҳуқуқнинг ўрни ва роли: назария ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусидаги илмий-амалий семинарда, 2024 йил 16-17 июн кунлари Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган “Таълим тизимидаги ислоҳотлар: олимлар ва ёшлар нигоҳида” мавзуидаги ИИИ Республика илмий-амалий конференция ҳамда 2025 йилнинг 24 октябр куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтказилган “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни замонавий илмий доктина асосида такомиллаштириш”га бағишланган давра суҳбати мавзуидан ўрин олди. Илгари сурилган илмий-назарий аҳамиятга молик қарашлар юриспруденсия ихтисослигининг маъмурий ҳуқуқ ва маъмурий жавобгарлик контекстида илмий ва ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилади;
МЖтКнинг вазифалари ҳамда принципларини янгича қарашлар, қонунчилик тажрибаси ва замонавий талаблардан келиб чиқиб такомиллаштириш бўйича тақдим этилган лойиҳа амалдаги МЖтКни истиқболда янада такомиллаштиришга муносиб хизмат қилади.