Ахмадалиева Зебо Абдухалимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тадбиркорлик субектларида биологик активлар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш”; 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4163
Илмий раҳбар: Нурматов Орифжон Толибжонович, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори PhD.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.19.05.
Расмий оппонентлар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пашаходжаева Дилдора Джабборхонова, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш шароитида тадбиркорлик субектларида биологик активлар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий воситаларни 41-сон БҲХС талаблари асосида қайта таснифлаш орқали улар таркибидан биологик активларни ажратиш ва ҳисобга олиш тартиблари ҳамда мезонлари асосланган;
узоқ муддатли биологик активларни ҳисобга олиш услубиёти 0891-“Биологик активларга капитал қўйилмалар” номли аналитик ишчи счётни киритиш орқали такомиллаштирилган;
биологик активлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ажратиб олиш жараёнлари бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш мақсадида 2391-“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш” ва 2891-“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари” номли ишчи счётлардан фойдаланиш таклиф этилган;
биологик активларнинг синтетик ва аналитик бухгалтерия ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш мақсадида “Биологик активларни рўйхатга олиш ва таснифлаш варақаси”, “Биологик трансформация ҳолати тўғрисидаги ҳисобот”, ҳамда “Биологик активни қайта таснифлаш далолатномаси” каби бухгалтерия ҳисобини бошланғич регистрларини намунавий шакллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш шароитида тадбиркорлик субектларида биологик активлар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
асосий воситаларни 41-сон БҲХС талаблари асосида қайта таснифлаш орқали улар таркибидан биологик активларни ажратиш ва ҳисобга олиш тартиблари ҳамда мезонлари бўйича берилган тавсия “Кварц”АЖда фойдаланиш учун қабул қилинган. (“Кварц” АЖнинг 2025-йил 9-июлдаги 01-17/501-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиядан “Кварц”Ажни ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган, ҳамда асосий воситалардан биологик активларни ажратиб, уларни алоҳида ҳисобга олиш корхона балансининг реал ҳолатини акс эттиришга, молиявий натижаларни аниқ кўрсатишга ва молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги ҳамда корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ортишига хизмат қилган;
узоқ муддатли биологик активларни ҳисобини такомиллаштириш мақсадида 0891-“Биологик активларга капитал қўйилмалар” номли аналитик ишчи счётни киритиш бўйича амалий таклиф “Кварц”АЖ амалий фаолиятига жорий этилган. (“Кварц” АЖнинг 2025-йил 9-июлдаги 01-17/501-сонли маълумотномаси). Мазкур амалий таклифни жорий этилиши биологик активларни яратиш ва ривожлантириш билан боғлиқ харажатларни тизимли ҳисобга олиш, уларнинг бошланғич қийматини аниқ шакллантириш, инвестициялар самарадорлигини баҳолаш ҳамда молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги ва халқаро стандартларга мувофиқлигини оширишга хизмат қилган;
биологик активлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ажратиб олиш жараёнлари бухгалтерия ҳисобини юритишда 2391-“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш” ва 2891-“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари” номли ишчи счётлардан фойдаланиш бўйича берилган таклиф “Кварц”АЖ амалий фаолиятига жорий этилган. (“Кварц” АЖнинг 2025-йил 9-июлдаги 01-17/501-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан корхона ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва бу ўз навбатида биологик активлардан маҳсулот олиш жараёнлари, маҳсулот таннархи ва омбордаги қолдиқлар устидан назоратни кучайишига, молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги ва таҳлилий аҳамиятини ортишига хизмат қилиб, корхонада 41-сон БҲХС талабларини амалиётга самарали татбиқ этиш имкониятини яхшилаган;
биологик активларнинг синтетик ва аналитик бухгалтерия ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш мақсадида “Биологик активларни рўйхатга олиш ва таснифлаш варақаси”, “Биологик трансформация ҳолати тўғрисидаги ҳисобот”, ҳамда “Биологик активни қайта таснифлаш далолатномаси” каби бухгалтерия ҳисобини бошланғич регистрларини намунавий шакллари бўйича берилган тавсия “Кварц”АЖ амалий фаолиятига жорий этилган (“Кварц” АЖнинг 2025-йил 9-июлдаги 01-17/501-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиядан корхонанинг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва бу ўз навбатида биологик активлар ҳисобининг ҳужжатлаштирилишини такомиллаштиришга, синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларининг уйғунлигини таъминлашга, ички назорат ва аудиторлик текширувлари самарадорлигини ортишига ҳамда молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги ва халқаро стандартларга мувофиқлигини сезиларли даражада яхшиланишига хизмат қилган.