Мирзаев Толибжон Тўрақул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда талабаларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10536
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.16.03
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович. Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc),; Сариев Рустам Бобомуродович. Бухоро давлат техника университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
бўлажак Олий таълим муассасалари талабаларининг инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали ахборот хавфсизлигига оид компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Олий таълим муассасаси талабаларининг ахборот хавфсизлигига оид компетенсияларини ривожлантиришда таълим тизимининг глобаллашуви, рақамли трансформация, ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятининг шаклланиши, шахсий хавфсизлик учун масъулият ҳиссининг кучайиши, шунингдек, мустақил билим олиш, ўзини-ўзи баҳолаш ва назорат қилиш, ахборотни таҳлил қилиш ва саралаш, зарарли ахборотларга нисбатан ҳимояланиш каби кўникмаларни шакллантириш имкониятлари таҳлил қилиниб, уларни ахборот хавфсизлигининг конфеденциаллик, яхлитлик ва мавжудлик тамойиллари асосида педагогик, психологик ва физиологик ёндашувлар билан уйғунлаштирилган ҳолда ўқитиш зарурияти ижтимоий-педагогик асосда илмий жиҳатдан асосланди.
Тадқиқотда талабаларда ахборот хавфсизлиги бўйича билим, амалий, таҳлилий, инновацион, коммуникатив ва ҳуқуқий компетенсияларни тизимли ривожлантиришга йўналтирилган педагогик ёндашув асосида ўқитиш шакллари (маъруза, амалий машғулот, мустақил иш, сайёр дарс, гуруҳли иш), методлари, инновацион технологиялари ва замонавий ўқитиш воситаларининг ўзаро интеграцияси билан уйғунлашган методик модел ишлаб чиқилди. Модел доирасида ҳар бир компетенсияга мос шакл, метод ва технологияни танлаш мезонлари аниқланиб, уларни амалиётга татбиқ этиш орқали талабаларнинг ахборот хавфсизлигига оид компетенсияларини босқичма-босқич шакллантиришга хизмат қилувчи методика ишлаб чиқилди.
Талабаларнинг ахборот хавфсизлигига оид билим, амалий, таҳлилий, инновацион, коммуникатив ва ҳуқуқий компетенсияларини Cасе-Басед Леарнинг, Прожеcт-Басед Леарнинг, симуляция, гамификация ва АР/ВР технологияларига асосланган интерактив методлар орқали аниқлаш, ривожлантириш ва баҳолаш, шунингдек, уларни компетенсиявий ёндашув асосида кўп босқичли мезонлар орқали баҳолаб, ўқув жараёнига мослаштиришни таъминловчи инновацион методика ишлаб чиқилди.
Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик фанларини инновацион методлар асосида самарали ўқитиш учун амалий топшириқлар, диагностик воситалар, баҳолаш мезонлари ва босқичли ёндашувларни қамраб олган методик қўлланма ҳамда ўқув платформалар мажмуаси ишлаб чиқилиб, талабаларнинг ахборот маданияти ва киберхавфсизлик бўйича тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилувчи амалий тавсиялар тизими такомиллаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот хавфсизлигига доир компетенсияларини ривожлантиришда инновацион технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
Cасе-Басед Леарнинг, Прожеcт-Басед Леарнинг, симуляция, гамификация ва АР/ВР технологияларига асосланган интерактив методлардан фойдаланиб талабаларнинг “ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятининг шаклланиши”, “шахсий хавфсизлик учун масъулият ҳиссини кучайтириш”, “мустақил билим олиш”, “ўзини-ўзи баҳолаш ва назорат қилиш”, “ахборотни таҳлил қилиш ва саралаш”, “зарарли ахборотларга нисбатан ҳимояланиш” каби компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган “Талабаларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича компетенсияларини ривожлантирувчи ўқув платформа”, “Ахборот хавфсизлиги асослари” ҳамда “Киберхавфсизлик” номли ўқув-методик воситаларидан Бухоро давлат техника университетининг 2019-2021-йилларда бажарилган А-5-37 рақамли “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини ошириш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Бухоро техника университетининг 2025-йил 19-ноябрдаги маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича билим, амалий, коммуникацион, инновацион, таҳлилий ҳамда ҳуқуқий компетенсиялари ривожлантирилган;
ИТ таълим олиш жараёнида ахборот хавфсизлиги соҳасидаги компетенсияларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, шахсий хавфсизлик учун масъулият ҳиссини мустаҳкамлаш, зарарли ахборотлар таъсиридан ҳимояланиш компетенсияларини шакллантиришда интерактив ўқув методлари ва инновасион ёндашувлардан, шунингдек, тингловчиларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича компетенсияларини ривожлантиришда “Ахборот хавфсизлиги асослари” ва “Киберхавфсизлик” номли ўқув қўлланмалари ҳамда махсус ишлаб чиқилган ўқув платформасидан 19-12/147-сонли Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган Ўзбекистон “Тадбиркор ва ишбилармон аёллар” бирлашмаси томонидан амалга оширилган “Мамлакатимизда хотин-қизлар манфаати доимий эътиборда!” мавзусидаги амалий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон “Тадбиркор ва ишбилармон аёллар” бирлашмасининг 2025-йил
3-ноябрдаги 42 рақамли маълумотномаси). Натижада, диссертация натижалари ушбу лойиҳа мазмунини бойитишда назарий-амалий асос сифатида хизмат қилган;
тадқиқотда талабаларда ахборот хавфсизлиги бўйича билим, амалий, таҳлилий, инновацион, коммуникатив ва ҳуқуқий компетенсияларни тизимли ривожлантиришга йўналтирилган педагогик ёндашув асосида ўқитиш шакллари (маъруза, амалий машғулот, мустақил иш, сайёр дарс, гуруҳли иш), методлари, инновацион технологиялари ва замонавий ўқитиш воситаларининг ўзаро интеграцияси билан уйғунлашган методик модел асосида педагогик тажриба-синов ишларини амалга оширишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожланириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 23-октябрдаги 02/17-2025-15-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методика доирасида ҳар бир компетенсияга мос шакл, метод ва технологияни танлаш мезонлари аниқланиб, уларни амалиётга татбиқ этиш орқали талабаларнинг ахборот хавфсизлигига оид компетенсияларини босқичма-босқич шакллантиришга хизмат қилди;
талабалар ахборот хавфсизлиги бузилишига олиб келувчи омилларни таҳлил қилиш ва юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш, янги хавфларни тезда аниқлаш ва унга мос хавфсизлик тизимини амалда қўллай олиш, инновацион технологиялар ёрдамида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ноананавий методикасини ишлаб чиқиш ва асослай олиш; ахборот хавфсизлигини таъминловчи янги техника-технологиялар ярата олиш компетенсиялари инновацион методлар асосида самарали ўқитиш учун амалий топшириқлар, диагностик воситалар, баҳолаш мезонлари ва босқичли ёндашувларни қамраб олган ўқув қўлланма ҳамда ишлаб чиқилган ўқув платформалардан фойдаланиш орқали ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилга оид муаллифлик ғоялари “Ахборот хавфсизлиги асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи, 258-2070-рақамли гувоҳномаси). Натижада, инновацион технологиялардан фойдаланиб Олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот хавфсизлигига доир билим, таҳлилий ва инновасион компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг ахборот алмашинуви воситалари (компютер ва мобил қурилмалар, тармоқ жиҳозлари – модем, роутер, свитч, дастурий воситалар – интернет, электрон почта, булутли технологиялар, офис ускуналари – принтер, сканер, факс ҳамда босма манбалар – китоб, газета ва журналлар)дан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, хавфсизлик паролларини ўрнатиш, аутентификация қилиш, паролларни янгилаб туриш, маълумотларни шифрлаш, ахборотни ҳимоялаш (антивирус дастурлари, хавфсизлик деворлари), шунингдек, булутли технологиялар (Гоогле Дриве, ОнеДриве каби)дан фойдаланиш ҳамда маълумотлар йўқотилганда уларни тиклай олиш бўйича компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган амалий тавсиялар тизими “Киберхавфсизлик асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига интеграция қилинди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи, 258-1770-рақамли гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида фанларни ўқитиш жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали талабаларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича амалий, коммуникатив ва ҳуқуқий компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилувчи методикани такомиллаштиришга эришилди.
Мазкур диссертация тадқиқоти натижалари бўйича олинган маълумотлар ўқув жараёнига жорий этилган.