Қазбек Бозорбой ули Нағашбоевнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Совет ҳокимиятининг Туркистон АССР – Ўзбекистон ССРда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги сиёсати (1917 – 1945-й.)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2025.4.PhD/Tar.1803
Илмий раҳбар: Қаҳрамон Кенжаевич Ражабов, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.05/2025.27.12.Tar.05.01. 
Расмий оппонентлар: Бахтиёр Эргашевич Эргашев, тарих фанлари доктори, профессор; 
Музроб Ғуломович Абдуллаев, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: совет ҳокимиятининг 1917 – 1945-йилларда Туркистон АССР – Ўзбекистон ССРда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юритган сиёсатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Туркистон АССР – Ўзбекистон ССРда жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқариш сиёсати ғоявий жиҳатдан уч даврга: 1921-1924-йилларда – Туркистон фронти Умумий ҳарбий таълим бошқармаси тасарруфидаги Туркистон жисмоний тарбия марказий кенгаши даври (ерли аҳолини ҳарбий аскар қилиб тайёрлаш мақсад қилинган); 1925-1936-йилларда – расмий жиҳатдан Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси тасарруфидаги, амалда эса коммунистик мафкурани ёйиш вазифасини бажарувчи Қизил спорт интернационали ташкилоти ҳузуридаги Жисмоний тарбия Олий кенгаши даври (ерли аҳоли орасидан ишчи қатлам вакилларини яратиш мақсад қилинган); 1936-йилдан Ўзбекистон ССР Халқ комиссарлар совети тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси даври (дунёда мавжуд фашистик-капиталистик урушолди қарама-қаршилик жараёнида, совет ҳокимияти томонидан спорт орқали халқаро сиёсатда коммунистик мафкурани кенг ёйиш мақсад қилинган) сифатида фаолият юритганлиги асосланган;
совет ҳукумати илк даврларда Ўзбекистон ССРда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини сиёсий мақсадларда фойдаланиш қуролига айлантириш учун миллий ўйинларни таъқиқлаш (кураш, от спорти ва ҳ.к.), мактабларда миллий ва турк миллатига мансуб жисмоний тарбия ўқитувчиларини вазифасидан четлаштириб, ўрнига ўз мутахассисларини қўйган бўлсада, 1929-йилга келиб  мамлакатда индустрлаштириш, жамоалаштириш жараёнлари бошлангач мустамлака ҳукумати миллий аҳолига ғоявий яқинлашиш ва шу орқали ўз мафкурасини сингдириш мақсадида миллий ўйинларга қўйилган таъқиқни юмшатиб боргани далилланган;
совет ҳокимияти томонидан 1930-йилларда енгил саноатни ривожлантириш мақсадида пахта сиёсатини ўрнатилиши ҳамда қўл кучига эҳтиёж юқорилиги сабабли жисмонан бақувват ва соғлом ишчи кучини тайёрлашнинг долзарблашиши натижасида колхоз-совхозларда спорт тўгараклари ташкил қилинган ҳамда асосан ёшлар қамраб олиниб улар орасида миллий ғояларни чеклаш (диний, миллий маросимларга бормаслик, байрамларни нишонламаслик), кўпроқ меҳнатга жалб қилиш (байрам ва дам олиш кунлари ҳам ишга чиқиш ташаббуси, зарбдор қаҳрамонларни ясаш) ҳаракатларини тўгарак  раҳбарлари орқали амалга ошириш сиёсат юритганлиги аниқланган;
1931 – 1934-йилларда совет кишиларини жисмоний жиҳатдан соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган 14 ёшдан кичиклар учун БГТО (Меҳнат ва мудофаага бўл тайёр) ва 14 ёшдан катталар учун ГТО (Меҳнат ва мудофаага тайёр) спорт синов машқларининг ташкил қилиниши жисмоний тарбия асосида саломатликни асрашга деб талқин қилинган бўлсада, аслида аҳолини жамоавий меҳнатга тайёрлаш ва ҳарбий мудофаа ишларига йўналтириш мақсад қилингани  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Туркистон АССР – Ўзбекистон ССРда жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқариш сиёсати ғоявий жиҳатдан уч даврга: 1921-1924-йилларда – Туркистон фронти Умумий ҳарбий таълим бошқармаси тасарруфидаги Туркистон жисмоний тарбия марказий кенгаши даври (ерли аҳолини ҳарбий аскар қилиб тайёрлаш мақсад қилинган); 1925-1936-йилларда – расмий жиҳатдан Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси тасарруфидаги, амалда эса коммунистик мафкурани ёйиш вазифасини бажарувчи Қизил спорт интернационали ташкилоти ҳузуридаги Жисмоний тарбия Олий кенгаши даври (ерли аҳоли орасидан ишчи қатлам вакилларини яратиш мақсад қилинган); 1936-йилдан Ўзбекистон ССР Халқ комиссарлар совети тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси даври (дунёда мавжуд фашистик-капиталистик урушолди қарама-қаршилик жараёнида, совет ҳокимияти томонидан спорт орқали халқаро сиёсатда коммунистик мафкурани кенг ёйиш мақсад қилинган) сифатида фаолият юритганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг айрим кўрсатувлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 23-декабр 01-33/975-сонли маълумотнома). Тақдим этилган материаллар телеканал кўрсатувлари ссенарийларини бойитишга хизмат қилади;
совет ҳукумати илк даврларда Ўзбекистон ССРда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини сиёсий мақсадларда фойдаланиш қуролига айлантириш учун миллий ўйинларни таъқиқлаш (кураш, от спорти ва ҳ.к.), мактабларда миллий ва турк миллатига мансуб жисмоний тарбия ўқитувчиларини вазифасидан четлаштириб, ўрнига ўз мутахассисларини қўйган бўлсада, 1929-йилга келиб  мамлакатда индустрлаштириш, жамоалаштириш жараёнлари бошлангач мустамлака ҳукумати миллий аҳолига ғоявий яқинлашиш ва шу орқали ўз мафкурасини сингдириш мақсадида миллий ўйинларга қўйилган таъқиқни юмшатиб борганига оид маълумотлардан 2022 – 2024 йилларда ЎзР ФА Тарих институти томонидан бажарилган ФЗ – 202007287 “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991 йилгача) электрон “Ақлли кутубхона” платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 19-март 3/1255-745-сонли маълумотнома). Аниқланган архив ҳужжатлари Туркистон АССР – Ўзбекистон ССР жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг кам ўрганилган қисмини маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади;
совет ҳокимияти томонидан 1930-йилларда енгил саноатни ривожлантириш мақсадида пахта сиёсатини ўрнатилиши ҳамда қўл кучига эҳтиёж юқорилиги сабабли жисмонан бақувват ва соғлом ишчи кучини тайёрлашнинг долзарблашиши натижасида колхоз-совхозларда спорт тўгараклари ташкил қилинган ҳамда асосан ёшлар қамраб олиниб улар орасида миллий ғояларни чеклаш (диний, миллий маросимларга бормаслик, байрамларни нишонламаслик), кўпроқ меҳнатга жалб қилиш (байрам ва дам олиш кунлари ҳам ишга чиқиш ташаббуси, зарбдор қаҳрамонларни ясаш) ҳаракатларини тугарак  раҳбарлари орқали амалга ошириш сиёсат юритганлигига оид бирламчи архив манбалари ҳужжатларидан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг айрим кўрсатувлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 23-декабр 01-33/975-сонли маълумотнома). Тақдим этилган материаллар телеканал кўрсатувлари ссенарийларини бойитишга хизмат қилади; 
1931 – 1934-йилларда совет кишиларини жисмоний жиҳатдан соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган 14 ёшдан кичиклар учун БГТО (Меҳнат ва мудофаага бўл тайёр) ва 14 ёшдан катталар учун ГТО (Меҳнат ва мудофаага тайёр) спорт синов машқларининг ташкил қилиниши жисмоний тарбия асосида саломатликни асрашга деб талқин қилинган бўлсада, аслида аҳолини жамоавий меҳнатга тайёрлаш ва ҳарбий мудофаа ишларига йўналтириш мақсад қилинганига оид маълумотлардан 2022 – 2024-йилларда ЎзР ФА Тарих институти томонидан бажарилган ФЗ – 202007287 “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991-йилгача) электрон “Ақлли кутубхона” платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 19-март 3/1255-745-сонли маълумотнома). Аниқланган архив ҳужжатлари Туркистон АССР – Ўзбекистон ССР жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг кам ўрганилган қисмини маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish