Қуватова Гулзода Фахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа саноат корхоналарида инвестиция жараёнларини ривожлантириш механизмлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5694
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худояр Суюнович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Набиев Ғулом Абдисамадович, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Абдиев Алимардон Чоршанбиевич, Иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Минтақа саноат корхоналарида инвестиция жараёнларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа саноат корхоналарида инвестиция жараёнларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми ДСГЕ модели асосида такомиллаштирилиб, инвестиция ресурсларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали саноат ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган амалий ёндашув ишлаб чиқилди;
саноат корхоналарида инвестиция самарадорлигини баҳолашнинг молиявий-иқтисодий, технологик, рақамли трансформация, ресурс самарадорлиги ва кластер синергияси индексларини ўзида мужассамлаштирган модификацияланган инвестиция самарадорлиги индекси (ИСЕ) ишлаб чиқилиб, инвестицион фаолият натижадорлигини комплекс баҳолашга хизмат қилувчи кўп омилли модел таклиф этилди;
минтақа саноат корхоналарида инвестиция жараёнларини ривожлантириш механизми такомиллаштирилиб, инвестиция фаоллигига таъсир этувчи омиллар АРДЛ модели асосида баҳоланиб, инвестиция ресурсларини самарали жалб этиш йўналишлари асосланди;
Қашқадарё вилояти саноат корхоналарида инвестиция жараёнлари ва саноат ишлаб чиқариши ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи кўп омилли эконометрик модел ишлаб чиқилиб, инвестициялар саноат ўсишининг асосий омили эканлиги асосланди ҳамда 2030-йилга саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 78,5 трлн сўмга етиши прогноз қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа саноат корхоналарида инвестиция жараёнларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
минтақа саноат корхоналарида инвестиция жараёнларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ДСГЕ модели асосида такомиллаштириш ҳамда инвестиция ресурсларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали саноат ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган амалий ёндашув бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-44-сон қарори, “2023-2025-йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш жараёнида ҳудудда саноат корхоналарида инвестиция фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини оширишни илмий асослашда фойдаланилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 29-апрелдаги 05-05/4947-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестициялар ҳажмини 10 фоизга ошириш саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўртача 4,6 фоизга ўсишини таъминлаши асосланиб, инвестиция ресурсларини устувор йўналишларга йўналтириш самарадорлиги оширилди;
минтақа саноат корхоналарида инвестиция самарадорлигини баҳолашнинг молиявий-иқтисодий, технологик, рақамли трансформация, ресурс самарадорлиги ва кластер синергияси индексларини ўзида мужассамлаштирган модификацияланган инвестиция самарадорлиги индекси (ИСЕ) ҳамда инвестицион фаолият натижадорлигини комплекс баҳолашга хизмат қилувчи кўп омилли модел бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-389-сон қарори, “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида ҳудудда саноат корхоналарида инвестиция фаолиятини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш жараёнларини илмий асослашда фойдаланилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 29-апрелдаги 05-05/4947-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат корхоналарининг инвестицион фаолияти рейтингланиб, инвестиция ресурсларини тақсимлашда корхоналарнинг инвестиция самарадорлиги даражасини аниқлаш ҳамда устувор молиялаштириш механизмини қўллаш имконияти яратилди;
минтақа саноат корхоналарида инвестиция жараёнларини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш ҳамда инвестиция фаоллигига таъсир этувчи омилларни АРДЛ модели асосида баҳолаш ва инвестиция ресурсларини самарали жалб этиш йўналишларини асослаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-44-сон қарори, “2023-2025-йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш жараёнида саноат корхоналарини модернизация қилиш, технологик янгилаш ҳамда инвестиция фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда илмий асос сифатида фойдаланилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 29-апрелдаги 05-05/4947-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 1 бирликка ўсиши инвестициялар ҳажмининг ўртача 0,706 бирликка ошишини таъминлаши аниқланиб, инвестиция ресурсларини саноат ишлаб чиқариши юқори суръатларда ривожланаётган тармоқларга йўналтириш самарадорлиги оширилди;
Қашқадарё вилояти саноат корхоналарида инвестиция жараёнлари ва саноат ишлаб чиқариши ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи кўп омилли эконометрик модел ҳамда ривожланиш истиқболларини прогнозлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-389-сон қарори, “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш жараёнида ҳудудий ривожланиш прогнозларини шакллантириш, инвестиция жараёнларини истиқболли баҳолаш ҳамда саноат ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича қарорлар қабул қилишда фойдаланилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 29-апрелдаги 05-05/4947-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестициялар ҳажмининг ортиши ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилда 78,5 трлн сўмга етиши ҳамда 2025-йилга нисбатан қарийб 1,9 баравар ўсиши прогноз қилинди.