Шапатов Феруз Утагановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «2-бромметилоксиран билан азот сақлаган бирикмалар асосида кўп функсионал олигомер катион сирт-фаол моддалар синтези ва хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/К1046.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ровшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08. 
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Доʻсимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Хандамов Даврон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2-бромметилоксиран ва 1,3-дифенилгуанидин асосидаги олигомерланиш ҳамда олинган кўп функсияли олигомер моддаларнинг коллоид-кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
2-бромметилоксиран билан 1,3-дифенилгуанидин ва 2-аминобензимидазол асосидаги олигомер сирт-фаол моддалар синтез қилинган; 
спектроскопик тадқиқотлар ва реакция тезлиги боғлиқликлари, бошланғич моддалар нисбати 2:1 ва ҳарорат 333 К маълумотлари асосида синтез жараёнларининг механизми ва кинетик қонуниятлари аниқланган; 
математик моделлаштириш усули ёрдамида эпоксид олигомерларни синтез қилишнинг оптимал шартлари ҳарорат 313-333 К аниқланган;
синтез қилинган сирт-фаол моддаларнинг сирт фаоллик хусусиятлари, солюбилизация қилиш қобилияти аниқланган;
2-бромометилоксиран билан 1,3-дифенилгуанидин ўзаро таъсирида эпоксид ҳалқасининг нуклеофил очилиши ва алкилланиш реакциялари содир бўлиши, бу эса гуанидиний фрагментларини ўз ичига олган олигомер маҳсулотларнинг ҳосил бўлишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1,3-дифенилгуанидин билан 2-бромметилоксиран ўзаро таъсири асосида олигомерларни синтез қилиш шароитларининг таъсири ва олинган кўп функсияли олигомер моддаларнинг коллоид-кимёвий, физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқава сувларни бўёқ қолдиқларидан тозалашда 1,3-дифенилгуанидин билан 2-бромметилоксиран асосидаги ион алмашинувчи смолалар синтез қилиш технологияси “БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ” МЧЖ ҚКнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган ("БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ" МЧЖ ҚКнинг 2025 йил 5 сентябрдаги 478-сонли маълумотномаси). Натижада, моддаларнинг тозаланиш даражаси 95,1 % ни, бўёқлар таркибидаги қўшимча ионларни камайтириш даражаси эса ион алмашинувчи материал турига боғлиқ ҳолда 87–91 % ни ташкил этиб, бундай самарадорлик модификациялаш жараёнида ҳосил бўладиган структура, ривожланган юза ва функсионал гуруҳларнинг оптимал нисбатини таъминлаш имконини беради;
2-брометилоксиран ва азот сақлаган бирикмалар асосида олинган олигомер ион алмашинувчи қатрон ёрдамида оқова сувларни катионлардан тозалаш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилиб (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 17 сентябрдаги 01-02/243А-сон маълумотномаси). Натижада, тозаланган сув таркибида катионлар миқдори 1,12 % гача камайтирилган ҳамда ушбу технологиянинг нефт ва газ саноатида металл конструксиялар ва қурилмаларнинг хизмат муддатини узайтириш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish