Хакимов Акмалжон Ахмедовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нефт ва озиқ-овқат саноати чиқиндиларидан кўмир брикетлари учун боғловчи ва тўлдирувчилар олиш ҳамда пресслаш қурилмаси конструксиясини такомиллаштириш», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2. DSc/Т1059.
Илмий маслаҳатчи: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Аноров Рустамжон Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Хандамов Давронжон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, профессор; Эшметов Расулжон Жумязович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат чиқиндиларининг комбинацияси асосида боғловчилар олиш ва унинг асосида сифатли кўмир брикетлари ишлаб чиқариш технологияси ҳамда пресслаш қурилмасининг конструксиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўмир кукуни – спирт бардаси – парафин чиқиндиси дисперс тизимида коллоид-кимёвий ўзаро таъсир қонуниятлари аниқланиб, шихта намлиги 10–12 % бўлганда заррачаларнинг адгезион-когезион боғланиши энг юқори бўлиши ва брикет структурасининг барқарор шаклланиши илмий асосланган;
спирт бардаси ва парафин чиқиндисининг 9:6 нисбатдаги комбинациясида коллоид тизимнинг оптимал реологик ҳолати ҳосил бўлиши, натижада заррачалар орасида адгезион боғланиш кучайиши ва брикетнинг механик мустаҳкамлиги ортиши аниқланган;
коллоид тизимнинг структура ҳосил қилиш жараёнига технологик омилларнинг таъсири баҳоланиб, бириктирувчи миқдори 12 %, данак пўчоғи 24 %, аралаштириш ҳарорати 960С ва пресслаш кучи 2,5 кН бўлганда дисперс тизимнинг энг зич фазовий тузилиши шаклланиши ҳамда брикетнинг мустаҳкамлиги 0,78 кг/см2, ёниш вақти 110 с, куллик даражаси 11 % бўлиши аниқланган;
мева данаклари пўчоқларини дисперс тўлдирувчи сифатида қўллаш натижасида брикетнинг ғовак тузилиши мақсадли бошқарилиши, ички капилляр-порали структура шаклланиши ва масса ҳамда иссиқлик алмашинувининг яхшиланиши илмий асосланган;
коллоид-кимёвий жиҳатдан оптималлаштирилган таркиб асосида олинган брикетларни ёқишда СО2 миқдори 1,12 марта, МгО 1,16 марта ва На2CО3 1,09 марта рухсат этилган меъёрдан паст эканлиги аниқланиб, дисперс тизим структурасининг экологик кўрсаткичларга таъсири исботланган;
қадами ўзгарувчан шнекли пресс конструксияси ва кўмир брикетлари ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилди, натижада брикет мустаҳкамлиги 1,23 марта, боғловчи харажатларининг иқтисодий самарадорлиги 2,7 марта, чиқиндиларни утилизация қилиш харажатлари эса 1,38 марта яхшиланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноати чиқиндиларини боғловчи сифатида қўшиш орқали кўмир брикетлари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қадами ўзгарувчан шнекли пресс қурилмасига оид тадқиқот натижаларидан “Саноат машиналарининг ишчи деталлари ва уларни тиклаш асослари” номли дарслик тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли буйруғига асосан №388423 рақамли гувоҳномаси). Натижада, шу йўналишдаги мутахасисларни тайёрлашда назарий ва амалий билимларни олишга ёрдам беради;
кўмир брикетлари олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижаларидан “Саноат ишлаб чиқариш асослари ва корхоналарнинг жиҳозлари” тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сонли буйруғига асосан №232-155 рақамли гувоҳномаси) Натижада, шу йўналишдаги мутахасисларни тайёрлашда назарий ва амалий билимларни олишга ёрдам беради;
нефт ва озиқ-овқат саноати чиқиндиларини боғловчи сифатида қўшиш орқали кўмир брикетлари ишлаб чиқариш технологияси ҳамда қадами ўзгарувчан шнекли пресс конструксияси Фарғона вилояти “CЛЕАН МАРКЕР” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 23 декабрдаги 03-03/1-03/3-14076-сон маълумотномаси). Натижада, брикет маҳсулотининг мустаҳкамлиги 0,78 кг/см2 бўлиши ҳамда чиқиндиларни утелизация қилиш харажатларини 1,38 баробарга кам сарфлаш имконини берган.