Аминжонова Чаросхон Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бухоро вилояти шароитида соя навларининг қурғоқчиликка чидамлилик физиологияси”, 03.00.07 - Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/В923.
Илмий раҳбар: Холлиев Аскар Эргашович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.В.08.09.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Сирожиддин Худойбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади. ҳар хил даражадаги тупроқ намлиги ва қурғоқчилик шароитида соя (Глйcине мах (Л.) Мерр.) навларининг физиологияси, маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлигига сув стресси таъсири асосида навларнинг чидамлилик даражасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро вилоятининг ўзига хос тупроқ-иқлим шароитида соя навларининг физиологик хусусиятлари ҳамда маҳсулдорлик даражаси тупроқнинг ҳар хил намлик шароитларида навлар кесимида қиёсий тарзда баҳоланиб, оʻсимликнинг маҳаллий агроиқлимий муҳитга мослашув қонуниятлари илмий асосланган;
соя уруғлари таркибидаги оқсил ва ёғ миқдорининг қурғоқчилик шароитида ўзгариш динамикаси аниқланиб, ушбу биокимёвий коʻрсаткичларнинг ҳосилдорлик ва физиологик мослашув кўрсаткичлари билан узвий богʻлиқлиги навларнинг сув тақчиллигига жавоб реакциясини тавсифловчи ишончли мезонлиги аниқланган;
соя навларининг сув стрессига чидамлилик хусусиятлари транспирация жадаллиги, баргларнинг кундузги сув танқислиги, ҳужайраларнинг тургор ҳолати, барг тўқималарининг осмотик босими, боғланган сув миқдори, каталаза ферменти фаоллиги, фотосинтетик пигментлар ва фотосинтетик потенсиал кўрсаткичлари асосида комплекс баҳоланган;
сув танқислиги ва тупроқнинг ҳар хил намлик шароитларида “Зара”, “Барс” ва “Оптима” навларига нисбатан “Арисой”, “Замин” ва “Чара” навларида физиологик ва биокимёвий коʻрсаткичлар қиймати онтогенетик хусусиятларига асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти шароитида соя навларининг қурғоқчиликка чидамлилик физиологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурғоқчиликка чидамлилик ва адаптация даражаси юқори бўлган “Арисой”, “Замин” ва “Чара” навларини сув стрессига чидамлилик даражаси асосида сув танқис ва иссиқ шамоллар кузатиладиган ҳудудларга, қурғоқчиликка чидамлилик даражаси – ўртача бўлган “Олмос” ва “Барс”, чидамлилик даражаси паст бўлган “Оптима” ва “Зара” навларини сув танқислиги камроқ кузатиладиган ҳудудларга экиш Бухоро туманида жойлашган “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 25 февралдаги 05/05-02-129-сон маълумотномаси). Натижада, қурғоқчиликка экофизиологик чидамлилик даражаси юқори бўлган соянинг “Арисой” навидан оптимал намликда 28,4 с/га; чекланган намликда - 26,3 с/га; қурғоқчил шароитда - 23,0 с/га ни ташкил этиб, “Замин” навининг ҳосилдорлиги мос равишда- 26,5; 24,0; 20,1 с/га ни ташкил этиб, “Чара” навидан мос равишда- 25,8; 22,0 ва 19,2 с/га ни ташкил этиб, иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
қурғоқчиликка экофизиологик чидамлилик даражаси ҳар хил бўлган соя навларини етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Яккатут пахтачилик, ғаллачилик, шоличилик ва уруғчилик кластери” амалиётига жорий қилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 25 февралдаги 05/05-02-129-сон маълумотномаси). Натижада, бошқа ўрганилган навларга нисбатан оптимал, чекланган ва қурғоқчил вариантларда ҳосил салмоғининг мос равишда 12-15 % га ошириш имконини берган.