Муратова Шахноза Хакимбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий ўсимлик хомашёси Искандар кўкамарони асосида тинчлантирувчи таъсирга эга бўлган қуруқ экстракт ва капсула дори шакли технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01 - Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Far76.
Илмий раҳбар: Исмаилова Мохинур Гафуровна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти, DSc.06/2025.27.12.Far.25.01.
Расмий оппонентлар: Фозилжонова Малика Шухратжоновна, фармацевтика фанлари доктори, доцент; Ризаева Нилуфар Мухутдиновна, фармацевтика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Искандар кўкамарони ўсимлигининг ер усти қисмидан қуруқ экстракт олиш технологиясини ишлаб чиқиш, ҳамда ушбу экстракт асосида тинчлантирувчи таъсирга эга бўлган капсула дори шаклини таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Искандар кўкамарони ўсимлигининг ер устки қисмидан бир вақтнинг ўзида флавоноидлар ва ошловчи моддаларни самарали ажралиб чиқиши учун мақбул экстракция шарт-шароитлари аниқланган;
суюқ экстрактни 40% этил спиртидан фойдаланган ҳолда олиш ва уни пуркаб қуритиш усулида қуритиш учун асосий технологик параметрлар илмий жиҳатдан асосланган;
илк бор Искандар кўкамаронининг ер устки қисмидан седатив таъсирга эга қуруқ экстрактни олиш технологияси ишлаб чиқилди ва унинг сифати баҳоланган;
илк бор “Седатал–IS” номли тинчлантирувчи таъсирга эга капсула дори шаклининг илмий асосланган таркиби ва тайёрлаш технологияси яратилди ва сифати бахоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимлик хомашёси асосида тинчлантирувчи таъсирга эга қуруқ экстракт ва капсула технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Искандар кўкамарони қуруқ экстракти” ва “Седатал-IS” капсулалари учун “SULTON MEDPHARM” МЧЖ билан хамкорликда корхона фармакопея мақолаларининг лойихалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМга рўйхатдан ўтқазиш учун тақдим этилган ("Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг .2024 йил 9 январдаги 41/11-924-сонли хати). Корхона фармакопея мақолаларининг тасдиқланиши натижасида маҳаллий хомашёлар асосида тинчлантирувчи дори воситасини ишлаб чиқиш имконини беради;
“SULTON MEDPHARM” МЧЖ билан ҳамкорликда “Седатал-IS” капсулаларини ишлаб чиқариш бўйича тажриба-саноат регламентлари ишлаб чиқилган ва корхона шароитида жорий этилган. Натижада “SULTON MEDPHARM” МЧЖда маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида тинчлантирувчи таъсирга эга “Седатал-IS” капсулаларини саноат миқёсида ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
ўтқазилган клиник олди синовлар натижасида “Искандар кўкамарони қуруқ экстракти” ва “Седатал-IS” капсулалари учун специфик фармакологик фаоллиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, тинчлантирувчи ишончли фаолликга эга ва безарар дори воситаларни ишлаб чиқариш имконини берган.