Маматов Мирзиёд Нормурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4091.
Илмий раҳбар: Бабаев Шавкат Байрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.I.21.23.01
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳалимов Фурқат Эминжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда спорт соҳасини устувор ривожланишини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “спорт соҳасини молиялаштириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни спорт муассасаларини молиялаштириш мақсадида харажатлар сметасида режалаштирилган маблағларнинг смета бўйича ишлатилмай қолган қисмини давлат бюджетига қайтариш орқали бюджет тақчиллигини олдини олиш ва бюджет мувозанатини сақлаш, молиявий ресурсларни оқилона тақсимлаш, бюджет шаффофлигини ошириш ҳамда фискал маъсулиятни таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
спорт соҳасида фаолият юритаётган муассасаларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида смета бўйича давлат бюджетидан ажратилаётган молиявий маблағлардан фойдаланишни тежашнинг “юқори” (Ктеж ≤ 0,25), “ўрта” (0,10 ≤ Ктеж ≤ 0,15), “кам” (0,05 ≤ Ктеж ≤ 0,10), “жуда кам” (Ктеж < 0,05) миқдорий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
спорт соҳасининг барқарор ва етарли даражада молиялаштирилганлигини баҳолаш орқали меъёрлаштирилган қиймат олиш имкони “барқарор молиялаштириш” (0,80 < ССбарқ ≤ 1,0), “ўртача молиялаштириш” (0,60 < ССўрта.мол. ≤ 0,80), “паст даражада молиялаштириш” (0,40 < ССпаст мол. ≤ 0,60), “молиявий танқислик” (0,0 < ССжид.мол.танқ ≤ 0,40) вазн коеффициентларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда спорт соҳасини молиялаштиришга таъсир кўрсатувчи омилларнинг АРИМА модели асосида аҳолининг спорт билан қамрови даражаси ҳамда спорт соҳасига ажратилган бюджет маблағлари самарадорлигининг динамик ссенарийга кўра 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “спорт соҳасини молиялаштириш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини спорт муассасаларини молиялаштириш мақсадида харажатлар сметасида режалаштирилган маблағларнинг смета бўйича ишлатилмай қолган қисмини давлат бюджетига қайтариш орқали бюджет тақчиллигини олдини олиш ва бюджет мувозанатини сақлаш, молиявий ресурсларни оқилона тақсимлаш, бюджет шаффофлигини ошириш ҳамда фискал маъсулиятни таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий-услубй ишланмалар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Спорт маркетинги” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Кенгашининг 2024-йил 31-майдаги 8-сонли қарори, №391). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида талабаларда спорт муассасаларини молиялаштиришда бюджет тақчиллигини олдини олиш, молиявий ресурсларни оқилона тақсимлаш, бюджет шаффофлигини ошириш ҳамда фискал маъсулиятни таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “спорт соҳасини молиялаштириш” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
спорт соҳасида фаолият юритаётган муассасаларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида смета бўйича давлат бюджетидан ажратилаётган молиявий маблағлардан фойдаланишни тежашнинг “юқори” (Ктеж ≤ 0,25), “ўрта” (0,10 ≤ Ктеж ≤ 0,15), “кам” (0,05 ≤ Ктеж ≤ 0,10), “жуда кам” (Ктеж < 0,05) миқдорий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан амалиётга қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 29-ноябрдаги 01-10/11873-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида спорт соҳаси учун жалб қилинган молиявий маблағлардан оптимал фойдаланиш, молиявий ресурсларни тўғри йўналтириш, йиллик смета харажатларини самарали бошқариш имконини берган;
спорт соҳасининг барқарор ва етарли даражада молиялаштирилганлигини баҳолаш орқали меъёрлаштирилган қиймат олиш имкони “барқарор молиялаштириш” (0,80 < ССбарқ ≤ 1,0), “ўртача молиялаштириш” (0,60 < ССўрта.мол. ≤ 0,80), “паст даражада молиялаштириш” (0,40 < ССпаст мол. ≤ 0,60), “молиявий танқислик” (0,0 < ССжид.мол.танқ ≤ 0,40) вазн коеффициентларини белгилаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан амалиётга қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 29-ноябрдаги 01-10/11873-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида смета харажатларнинг И, ИИ, ИВ - гуруҳлари бўйича молиявий харажатлар тежалишига ҳамда спорт соҳасини молиялаштиришда инновацион ёндашувлар асосида - “Греен Спорт Финанcе”, мақсадли бюджет дастурлари, краудфандинг (ўзаро бирлашиш), рақамли платформалар, Давлат-хусусий шерикли асосида молиялаштиришнинг самарали амалий механизмлари шаклланишига замин яратган;
Ўзбекистонда спорт соҳасини молиялаштиришга таъсир кўрсатувчи омилларнинг АРИМА модели асосида аҳолининг спорт билан қамрови даражаси ҳамда спорт соҳасига ажратилган бюджет маблағлари самарадорлигининг динамик ссенарийга кўра 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан амалиётга қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 29-ноябрдаги 01-10/11873-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида спорт соҳасида динамик сенарийга кўра, аҳолининг спорт билан қамрови даражаси 75790 нафарга 16,9 % га, ҳар бир 1,0 млн.сўм ҳисобига 2030-йилга бориб спортчилар сони 524578 нафарга ҳамда спорт соҳасига ажратилган бюджет маблағлари самарадорлиги 675 киши/млн.сўмга етиши кутилмоқда.