Улмасова Ойгул Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес корхоналарини инновацион ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш” (Самарқанд вилояти мисолида) 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.2.PhD/Iqt5354
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мирзаев Кулмамат Джанузакович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тухлиев Искандар Суюнович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Арабов Нурали Уралович.
Етакчи ташкилот: Навоий Давлат Университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес корхоналарини инновацион ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес корхоналари инновацион самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни янги хизматлар ва рақамли ечимларни жорий этиш орқали инновацион ривожланишни таъминлаш ҳамда қўшимча қийматни яратиш даражасини ифодаловчи меҳнат унумдорлиги, фондлар қайтими, рентабеллик, қўшилган қиймат ва инновацион фаоллик каби ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар тизимининг натижадорлигини баҳолаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси кичик бизнес корхоналарининг инновацион ривожланиш ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омилларни асослаш ҳамда инновацион ривожланиш даражасига бевосита (M_n= 0,64) ва билвосита (K_n=0,36) омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда (L_n (1,0)=M_n+K_n=0,64+0,36) ривожланишнинг мувозанатли жараёни такомиллаштирилган;
ҳудудларда рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида хизматлар соҳасида кичик бизнесни инновацион ривожлантиришда “5 қадам рақамли модели”
ҳамда “Кичик бизнес корхоналарини рақамлаштириш платформаси”ни жорий этилиши бўйича хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш имкониятлари асосланган;
республика ҳудудлари хусусиятидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш кичик бизнесни инновацион ривожлантиришда иқтисодий математик усуллардан, жумладан Ҳолт-Wинтерс усулидан фойдаланилган ҳолдан 2028-йилгача кичик бизнес субектларини хизматлар ҳажмини оширишнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналарни инновацион ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра хизмат кўрсатиш соҳасида юқори самарадорлик ҳамда даромад олиш имкониятини яратувчи “хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес корхоналари инновацион самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни янги хизматлар ва рақамли ечимларни жорий этиш орқали инновацион ривожланишни таъминлаш ҳамда қўшимча қийматни яратиш даражасини ифодаловчи меҳнат унумдорлиги, фондлар қайтими, рентабеллик, қўшилган қиймат ва инновацион фаоллик каби ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар тизимининг натижадорлигини баҳолаш жиҳатидан такомиллаштириш билан боғллиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-ноябрдаги 4-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2023-йил 10-ноябрдаги 4-сонли қарори). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес корхоналарини инновацион ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича назарий билимлар кенгайиб, соҳа самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси кичик бизнес корхоналарининг инновацион ривожланиш ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омилларни асослаш ҳамда инновацион ривожланиш даражасига бевосита (M_n= 0,64) ва билвосита (K_n=0,36) омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда (L_n (1,0)=M_n+K_n=0,64+0,36) ривожланишнинг мувозанатли жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-майдаги №04-07-27-5780-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес корхоналарини инновацион самарадорлигини оширишга омиллар таъсирини эксперт баҳолаш натижаларидан фойдаланган ҳолда баҳолаш имкони яратилган. Натижада, хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес корхоналарини инновацион ривожлантиришга омиллар таъсирини эксперт баҳолаш натижаларидан фойдаланиб, кичик бизнес корхоналарида қўшимча инновацион самарадорликни ошиши асосланган;
ҳудудларда рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида хизматлар соҳасида кичик бизнесни инновацион ривожлантиришда “5 қадам рақамли модели”
ҳамда “Кичик бизнес корхоналарини рақамлаштириш платформаси”ни жорий этилиши бўйича хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш таклифи Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-майдаги №04-07-27-5780-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш Самарқанд вилояти ҳудуд хусусиятини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес корхоналарида рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш ҳисобига кичик бизнес корхоналарининг инновацион ривожланиш даражасини 4–5 фоизга ошириш имкониятини асосланган.
республика ҳудудлари хусусиятидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнесни инновацион ривожлантиришда иқтисодий математик усуллардан, жумладан Ҳолт-Wинтерс усулидан фойдаланилган ҳолдан 2028-йилгача кичик бизнес субектларини хизматлар ҳажмини оширишнинг прогноз параметрлари таклифи Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-майдаги №04-07-27-5780-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида келажакда кичик бизнес корхоналарида томонидан кўрсатилаётган хизматлар хажмининг ўсиш прогноз параметрлари кўрсатиб берилиб, соҳа тараққиёти бўйича истиқболли дастурларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини яратган.