Файзиева Мутабар Мардоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Замонавий таълим ва тарбия жараёнида демократлашув тамойилларининг фалсафий хусусиятлари, 09.00.04 –Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal1249
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор,      Расмий оппонентлар: Эргашева Махбуба Хотамбековна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент, Язданова Соҳиба Қурбоновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. замонавий таълим ва тарбия жараёнида демократлашув тамойилларини амал қилиш механизмларини очиб бериш ҳамда назарий-фалсафий таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий таълим-тарбия жараёнида демократлашув тамойиллари (очиқлик, тенглик, адолат, шаффофлик, инсонпарварлик) нинг конструктив ва деструктив таъсири очиб берилган;
демократик таълим-тарбия парадигмасининг либерал, элитар, плюралистик, виртуал, синергетик кўринишлари асосида ундаги шахсга йўналтирилганлик, интеграллик, толерантлик хусусиятлари аниқланган;
умуминсонийлик тамойиллари асосланган демократик таълим-тарбия моделини шакллантириш жараёнининг жамиятдаги миллий-анъанавий таълим-тарбия парадигмаларига таяниши зарурати фалсафий қонуниятлар орқали далилланган;
Янги Ўзбекистонда миллий таълим-тарбия модернизациясида демократлашув тамойилларининг полифунксионал, регулятив, прогностик, рақобатбардошлик имкониятлари “Биргаликда бошқарилувчи таълим-тарбия” консепсияси шаклида фалсафий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Замонавий таълим ва тарбия жараёнида демократлашув тамойилларининг ролини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш асосида:
замонавий таълим-тарбия жараёнида демократлашув тамойиллари (очиқлик, тенглик, адолат, шаффофлик, инсонпарварлик) нинг конструктив ва деструктив таъсири очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 20-банди “Маҳаллаларда маънавий-  маърифий  соҳани янада ривожлантириш,  миллий қадриятларимиз,  ҳалоллик бирдамлик каби туйғуларни кучайтириш,  аҳолида боқимандалик  ва  жиноятчиликка мойилликни олдини олиш мақсадида “Обод маҳалла-янги маънавий  макон”  лойиҳасини амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 26-июндаги 10/374-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий таълим ва тарбия жараёнида демократлашув тамойилларини амал қилиш механизмларини очиб беришга ҳамда назарий-фалсафий таҳлил этишга хизмат қилган;
демократик таълим-тарбия парадигмасининг либерал, элитар, плюралистик, виртуал, синергетик кўринишлари асосида ундаги шахсга йўналтирилганлик, интеграллик, толерантлик хусусиятлари аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий университетида 2021-2022-йиллар давомида бажарилган ФЗ-2020010829-сон “Талаба-ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 10-июндаги 04/11-7251-сон маълумотномаси). Натижада, илмий лойиҳа янги маълумотлар билан бойитилган, назарий ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
умуминсонийлик тамойилларига асосланган демократик таълим-тарбия моделини шакллантириш жараёни жамиятдаги миллий-анъанавий таълим-тарбия парадигмаларига таяниши зарурати фалсафий қонуниятлар асосида далилланган тавсиялардан умумий ўрта таълим муассасалари “Тарбия” фани ўқитувчилари узлюксиз касбий ривожлантириш (малака ошириш) курсининг ўқув дастурини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 4-июлдаги 03-33-1751-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълимни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда мактаб таълими сифатини яхшилашда, фан ўқитувчиларининг малака ошириш курсларида, касбий ривожланишида шахсга йўналтирилган таълим тамойиллари, таълим-тарбия жараёнига ўқитишнинг илғор, инновацион технологияларини самарали жорий этишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда миллий таълим-тарбия модернизациясида демократлашув тамойилларининг полифунксионал, регулятив, прогностик, рақобатбардошлик имкониятлари асосида “Биргаликда бошқарилувчи таълим-тарбия” консепсияси шаклида фалсафий асосланган хулоса ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телеканалида 2025-йил январ-декабр ойлари давомида эфирга узатилган “Жараён” информацион дастури, “Мувозанат”, “Салоҳият”, “Жараён махсус репортаж” ва “Ҳидоят сари” каби теледастур ва кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 11-мартдаги 05-09-412-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тадқиқот натижалари таълим ва тарбия тизимида анъанавийлик ҳамда замонавийлик феноменларининг ўзаро диалектик алоқадорлигини илмий асослашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish