Тожиева Муҳайё Валиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада инсон салоҳиятини ривожлантиришни такомиллаштириш механизмлари”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6615
Илмий раҳбар: Хасанова Гулруҳ Джуманазаровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.30/2025.27.12.I.16.06
Расмий оппонентлар: Рўзиметов Бахтияр иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Минтақа саноат корхоналарида инсон салоҳиятини такомиллаштиришнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон салоҳиятининг иқтисодий категория сифатидаги моҳияти меҳнат унумдорлиги, таълим даражаси, рақамли саводхонлик ва инновацион фаоллик кўрсаткичларини яхлит қамраб олувчи интегратив иқтисодий модел асосида қайта талқин этилиб, унинг минтақа саноат корхоналари ривожланишидаги ўрни илмий жиҳатдан асосланган;
ҳудудий саноат тармоқларида инсон салоҳияти омилларининг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини аниқлашда энг кичик квадратлар (ОЛС) ва чекланган боғлиқ ўзгарувчили (Тобит) регрессия усулларига асосланган интеграл эконометрик индекс таклиф этилиб, инсон капитали кўрсаткичлари билан иқтисодий натижалар ўртасидаги боғлиқлик эмпирик жиҳатдан исботланган;
“Индустрй 5.0” (Саноат 5.0) консепсияси доирасида ҳудудий саноат корхоналарида барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган амалий йўналишлар белгилаб олиниб, инсон капиталини бошқаришнинг рақамли, экологик ва интеллектуал омиллар интеграциясига асосланган инновацион-трансформацион модели ишлаб чиқилган;
Бухоро ва Навоий вилоятлари саноат корхоналарида инсон салоҳиятини ривожлантириш ва рақамли компетенсияларни ошириш асосида 2030-йилгача меҳнат унумдорлиги ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа саноат корхоналари ишчи-ходимлари инсон салоҳиятини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар қуйидагича амалиётга жорий этилди:
инсон салоҳиятининг иқтисодий категория сифатидаги моҳиятини илмий жиҳатдан қайта таҳлил этиш асосида ишлаб чиқилган, меҳнат унумдорлиги, таълим даражаси, рақамли саводхонлик ва инновацион фаоллик кўрсаткичларини қамраб олувчи ҳамда ИСИ = Σ(wᵢ × Кᵢ) × Ҳₑ формуласи асосида инсон салоҳияти индексини ҳисоблаш имконини берувчи интегратив иқтисодий модел Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш” йўналиши (1-илова) ҳамда Президентнинг 2025-йил 23-октябрдаги ПФ-190-сон “Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган замонавий компетенсияларни шакллантириш ва инсон капиталини ривожлантиришга оид вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган ҳолда, Бухоро давлат техника университетининг “Иқтисодиёт” ва “Менежмент” таълим йўналишлари талабалари учун тайёрланган “Атроф-муҳит иқтисодиёти” фани дарслигида асос сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 30-апрелдаги № 01-06-30-4221-сон маълумотномаси). Мазкур моделнинг жорий этилиши талабаларда инсон салоҳиятининг иқтисодий мазмунини чуқур англаш ҳамда унинг меҳнат унумдорлиги, рақамли саводхонлик ва инновацион фаоллик билан боғлиқлигини таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш имконини берган;
ҳудудий саноат тармоқларида инсон салоҳияти омилларининг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини баҳолашда энг кичик квадратлар (ОЛС) ва чекланган боғлиқ ўзгарувчили (Тобит) регрессия усулларига асосланган, таълим даражаси, касбий тажриба, рақамли саводхонлик, соғлиқ ҳолати ва инновацион фаоллик омилларини қамраб олувчи интеграл эконометрик индекс Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-октябрдаги ПҚ-347-сон “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловасида белгиланган, иш берувчиларга меҳнат унумдорлигини ошириш учун зарур касбларни аниқлаш ва ходимлар касбий малакасини баҳолашга оид вазифаларни (6- ва 7-бандлар) амалга оширишга хизмат қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги “Ҳудудий иқтисодий салоҳиятни баҳолаш” бўлими фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 30-апрелдаги № 01-06-30-4221-сон маълумотномаси). Стата 18.0 дастурида 626 нафар респондент маълумотлари асосида олинган натижаларнинг ишончлилик даражаси Р²=0,918–0,967 ни ташкил этган. Индекснинг Навоий кон-металлургия комбинати, Навоий уран заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Бухоро газни қайта ишлаш корхонасида жорий этилиши ишчи-ходимлар малакаси ва меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириб, 2023-йилга нисбатан 2024-йил якунида ишлаб чиқариш ҳажмининг 6,4 фоизга, меҳнат унумдорлигининг 8,1 фоизга ошишини таъминлаган;
“Индустрй 5.0” (Саноат 5.0) консепсияси доирасида инсон капиталини бошқаришнинг рақамли, экологик ва интеллектуал омиллар интеграциясига асосланган, экологик компетенсия индекси (ЭКИ = Σ(wᵢ × Кᵢ)) ҳамда cоботлар, “ақлли ЭПИ”, АР/ВР тренинглар ва сунъий интеллект (АИ) мониторинги технологияларини қамраб олувчи инновацион-трансформацион модел Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-октябрдаги ПҚ-358-сон қарори билан тасдиқланган “Сунъий интеллект технологияларини 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегияси”нинг (1-илова) иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллектни жорий этишга оид устувор йўналишлари ҳамда мазкур стратегияни 2024–2026-йилларда амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режасини (2-илова) амалга оширишга хизмат қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги “Ҳудудий иқтисодий салоҳиятни баҳолаш” бўлими фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 30-апрелдаги № 01-06-30-4221-сон маълумотномаси). Моделнинг “Бухоро Полимер” ва “Навоий Электротехника” корхоналарида жорий этилиши ишлаб чиқариш самарадорлигининг 2023-йилга нисбатан 2024-йил якунида 9,7 фоизга ошиши, чиқиндилар ҳажмининг 42 фоизга камайиши ва энергия сарфининг 23 фоизга тежалишини таъминлаган;
Бухоро ва Навоий вилоятлари саноат корхоналарида инсон салоҳиятини ривожлантириш ва рақамли компетенсияларни ошириш асосида экспоненсиал ўсиш модели (IHₜ = IH₀ × (1 + g)ᵗ) ёрдамида ишлаб чиқилган 2026–2031-йилларга мўлжалланган прогноз модели Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ-21-сон Фармони доирасида давом эттирилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 2030-йилгача мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларига эришишга хизмат қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги “Ҳудудий иқтисодий салоҳиятни баҳолаш” бўлими фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 30-апрелдаги № 01-06-30-4221-сон маълумотномаси). Прогноз натижаларига кўра 2030-йилга қадар ишлаб чиқариш ҳажмининг 61 фоизга (индекс 161,3), меҳнат унумдорлигининг 77 фоизга (индекс 176,5) ошиши ҳамда бахциз ҳодисалар частотасининг 72 фоизга камайиши (индекс 28,0) башорат қилинган. Мазкур модел ҳудудий саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини 30 фоизга ошириш ва рақамли компетенсияга эга ходимлар улушини 70 фоизга етказиш йўналишларини белгилашда ҳамда узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишда қўлланилган.