Кабилова Нигина Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда савдо хизматлари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)” 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6599
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайитов Шербек Наимович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.16.06
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Насимов Дилмурот Абдуллаевич; иқтисод фанлари номзоди, доцент Зиявитдинова Нафиса Мухамедовна
Етакчи ташкилот: Нукус давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда савдо хизматлари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа таркибий ҳудудларида савдо хизматларини рақобат муҳитини энтропия индексининг иқтисодий кўриниши Тҳеил индексини татбиқ этиш орқали вилоятнинг савдо хизматлар соҳасида тенглик даражаси ва барқарор шаклга ўтишни баҳолаш услубиёти таклиф этилган;
минтақавий савдо хизматлари рақобатбардошликининг паст (0,00–0,30), ўрта (0,31–0,60), юқори (0,61–0,80), жуда юқори (0,81–1,00) даражаларини баҳолашда хизмат сифати, нарх сиёсати, кадрлар малакаси, ахборот технологияларидан фойдаланиш, давлатнинг соҳани қўллаб-қувватлаши, маркетинг ва реклама сиёсати омилларининг таъсир этиш кўламини аниқлаш асосланган;
минтақада савдо хизматларини ривожлантиришнинг “ишлаб чиқарувчи-улгуржи-чакана-хизмат кўрсатувчи” савдо кластерини ташкил этиш мақбул вариант сифатида асосланган;
Бухоро вилоятининг савдо хизмати ҳажмининг ўзгаришига аҳоли жон бошига асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар, урбанизация даражаси, давлатнинг очиқлик сиёсати каби бир қатор омилларини интеграл таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда савдо хизматлари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
минтақа таркибий ҳудудларида савдо хизматларини рақобат муҳитини энтропия индексининг иқтисодий кўриниши Тҳеил индексини татбиқ этиш орқали вилоятнинг савдо хизматлар соҳасида тенглик даражаси ва барқарор шаклга ўтишни баҳолаш услубиётини такомиллаштириш таклифидан Бухоро вилояти ҳокимининг “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 19-январдаги 09/1-33-425-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилоятининг таркибий ҳудудларининг савдо хизматларини рақобат муҳитини Тҳеил индекси ёрдамида баҳоланганда 0,1822 га тенг бўлиб, савдо хизматлар соҳасида тенглик даражасини ортиши ва янада барқарор шаклга ўтишига ёрдам берган;
минтақавий савдо хизматлари рақобатбардошликининг паст (0,00–0,30), ўрта (0,31–0,60), юқори (0,61–0,80), жуда юқори (0,81–1,00) даражаларини баҳолашда хизмат сифати, нарх сиёсати, кадрлар малакаси, ахборот технологияларидан фойдаланиш, давлатнинг соҳани қўллаб-қувватлаши, маркетинг ва реклама сиёсати омилларининг таъсир этиш кўламини аниқлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 19-январдаги 09/1-33-425-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, савдо хизматлари рақобатбардошликка энг кучли таъсир этувчи омиллар сифатида ахборот технологиялари – 29,7 фоиз, хизмат сифати – 26,8 фоиз ҳамда кадрлар малакаси –19,2 фоизни ташкил этиши асосланган;
минтақада савдо хизматларини ривожлантиришнинг “ишлаб чиқарувчи-улгуржи-чакана-хизмат кўрсатувчи” савдо кластерини ташкил этиш таклифидан Бухоро вилояти ҳокимининг “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 19-январдаги 09/1-33-425-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, савдо хизматларида рақобатбардошликни оширишда кластерни ташкил этилиши иқтисодий жиҳатдан товар айланмаси тезлиги 15-20 фоизга ошишига ва савдо харажатлари 10-12 фоизга камайишига олиб келган;
Бухоро вилоятининг савдо хизмати ҳажмининг ўзгаришига аҳоли жон бошига асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар, урбанизация даражаси, давлатнинг очиқлик сиёсати каби бир қатор омилларини интеграл таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақавий дастурлари ва “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 19-январдаги 09/1-33-425-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш, вилоятда савдо хизмати ҳажмини 13 фоизга ошириш имконини берган.