Юлдошев Хожиакбар Тошпўлатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг турли типдаги сув ҳавзаларидаги балиқлар организмининг морфофизиологик хусусиятларига биоекологик омилларнинг таъсири», 03.00.06 - Зоология, 03.00.08 - Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/B249.
Илмий маслаҳатчилар: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор; Ятусевич Антон Иванович, ветеринария фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.09.10 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кузметов Адулахмет Раимбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Кучкарова Любов Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Пазилов Абдуваеит Позилович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг турли типдаги сув ҳавзаларида яшовчи балиқлар организмининг морфофизиологик хусусиятларига биоекологик омилларнинг таъсири қонуниятларини ҳамда уларнинг яшовчанлиги ва чидамлилигини таъминловчи адаптив механизмларни аниқлаш орқали балиқлар маҳсулдорлигини ошириш технологияларини ишлаб чиқишда, балиқлар қонининг гематологик ва морфологик кўрсаткичларга боғлиқлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика сув ҳавзаларида парваришланаётган балиқлар қонининг гематологик кўрсаткичлари нормалари мос равшда форел, карас, сазан балиқларида эритроцитлар миқдори 1,2; 1,6; 2,6; (1012/л), гемоглобин 100,0; 89; 97; (г/л), лейкоцитлар 25,5; 51,0; 43,0; (109/л), лимфоцитлар эса 64,0; 76,0; 88,0 % га тенг эканлиги аниқланган;
бир ёзлик (сеголетка) карп балиғининг турли парваришлаш шароитлардаги: Экстенсив технологияда 86,6 %; Интенсив технологияда 64,5 %; Сунъий ҳовузда 91,7 %; Бассейн шароитида 90,3 % ва Ёпиқ сув ҳавзасида 90,5 % ни ташкил этиши қондаги лимфоцитлар (%) миқдорининг бир-биридан фарқ қилиши илк бор исботланган;
хусусийлаштирилган тармоқ шароитида очиқ ва ёпиқ поликултурада қўлланилаётган технологияларни баҳолаш ҳамда ушбу шароитларнинг балиқлар морфофизиологик кўрсаткичларига таъсири, турли типдаги сув ҳавзалари учун истиқболли бўлган замонавий аквакултура тизимини ҳудудлар кесимида тўғри танлаш зарурати асосланган ва балиқларнинг ўсиш ва ривожланишдаги ўрни очиб берилган;
турли биоекологик ҳудудларда ва ҳовузларда парваришланган балиқлар морфологик кўрсаткичлари ўзгаришлари ва аквакултура тизими учун балиқ қони таркибининг ўзгаришлари, турли биоекологик, антропоген омилларга ўзаро боғлиқлиги исботланган;
Самарқанд туманидаги бир йиллик сазан балиқларининг дум сузгич қаноти узунлиги 6,51 см ва эни 7,8 см ни; Зомин туманида 7,11 см ва эни 8,1 см ни; Пастдарғом туманида эса 7,8 см ва эни 8,3 смни ташкил этиб, турли экологик ҳудудлар кесимида сузгич қанотларининг морфологик кўрсаткичлари ўзаро фарқланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг турли типдаги сув ҳавзаларидаги балиқлар организмининг морфо-физиологик хусусиятларига биоекологик омилларнинг таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
Самарқанд, Андижон, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим туманлари таббий ва суниий сув ҳавзаларида, ҳар хил ёшдаги оқ дўнгпешона балиғини карп балиғи билан фоликултурасини лейкограммасини аниқлаш ҳамда интенсив усулда кўпайтириш бўйича олинган натижалар Дўрмонсой балиқчилик фермер хўжалигига жорий этилган ва амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 28 апрелдаги  02/23-289-сон маълумотномаси). Натижада, карп балиқларида гемотокритнинг ўртача қиймати 30,7% ни ташкил этиб, турли шароитлада боқилган балиқларни фарқи мос равишда 9.0, 5.6, 4.8, ва 3.5% камлиги кузатилиб бу кўрсаткичлар барча шароитларда нисбатан кам эканлигини аниқланиб, балиқ касалликларини барвақт диагностика қилиш имконини берган;
турли типдаги (экстенсив, интенсив, бассейн ва ёпиқ сув тизимлари) аквакултура шароитларида боқиладиган балиқлар (карп, оқ дўнгпешона ва форел) организмининг асосий гематологик ва морфофизиологик кўрсаткичлари (гемоглобин, гематокрит, эритроцитлар сони, лейкоцитлар формуласи)ни мониторинг қилиш “Пўлат балиқ ҳавзаси” фермер хўжалиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекбалиқсаноат уюшмасининғ 2026 йил 23 апрелдаги  09/305-сон маълумотномаси). Натижада, ёпиқ сув тизимида парваришланган карп балиқларида гематокрит кўрсаткичи ўртача 30,7% ни ташкил этиб, бошқа технологияларга нисбатан мос равишда 3,5-9,0% га пастлигини, сунъий ҳовуз шароитида боқилган карп балиқларида гемоглобин миқдори ўртача 89,88 г/л, бассейн шароитида эса 76,52 г/л ни ташкил этиб, турли технологик шароитларга боғлиқ сезиларли фарқлар кузатилганлиги, балиқларни паст зичликда парваришлашда озуқа коеффициенти яхшиланиб, ўсиш суръатлари ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш имконини берган;
балиқларнинг қон кўрсаткичлари (гематокрит, гемоглобин миқдори, лейкоформула ва бошқа морфологик параметрлар) соғлом ва патологик ҳолатлар кесимида қиёсий таҳлили Қорақалпоғистон Республикаси балиқчилик хўжаликларига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026 йил 13 апрелдаги  33/01-05-391-сон маълумотномаси). Натижада, гематокритнинг ўртача қиймати 30,70 ни ташкил этиб, бу кўрсаткич турли технологик шароитларда (экстенсив, интенсив, сунъий ҳовуз ва бассейн) мос равишда 9,0; 5,6; 4,8 ва 3,5 % га фарқ қилиши билан асосланиб, ушбу тафовутлар балиқлар организмига ташқи муҳит омилларининг таъсирини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish