Тўраев Жасурали Тўраевичнинг
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Инвестицион муҳит бошқарувини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5573
Илмий раҳбари: Шодмонқулов Камолиддин Муродиллаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исмоилова Гулнора Файзуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор в.б.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади инвестицион муҳитни бошқаришнинг мавжуд ҳолатини таҳлил қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Инвестицияларни самарали бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инвестиция ресурсларини тўғри режалаштириш, жойлаштириш, назорат қилиш ва улардан максимал иқтисодий самарага эришиш мақсадида фойдаланишни таъминлайдиган комплекс бошқарув жараёни тизимли ва интеграцияли ёндашув асосида такомиллаштирилган;
инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича киритилаётган инвестициялар самарадорлигини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш асосида Қашқадарё вилояти туманларининг инвестиция салоҳиятининг юқори (А=10 балл), ўрта (Б=7 балл) ва паст (C=4 балл) қийматлари аниқланган;
ҳудудларда яшил инвестицион муҳит жозибадорлигини интеграл баҳолаш услуби ҳудудлар инвестицион муҳитининг “барқарор ривожланаётган” (70-100 балл), “ўтиш босқичида” (40-70 балл), “рискли” (0-40 балл) мезон қийматларида гуруҳлаш орқали табақалашган ёндашув асосида такомиллаштирилган;
Қашқадарё вилояти бўйича яшил инвестицион муҳит шаклланиши ва уларни бошқаришни такомиллаштириш кўп омилли корреляцион моделлар асосида инвестициялар самарадорлигини оширишининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестицион муҳит бошқарувини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “инвестицияларни самарали бошқариш” тушунчаси инвестиция ресурсларини тўғри режалаштириш, жойлаштириш, назорат қилиш ва улардан максимал иқтисодий самарага эришиш мақсадида фойдаланишни таъминлайдиган комплекс бошқарув жараёни сифатида такомиллаштирилган, ундан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Савдо фаолиятини ташкил этиш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 22-октябрдаги 422-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабалари ва бўлғуси мутахассисларда инвестицияларни самарали бошқариш ва иқтисодий ривожланишига та'сирини таҳлил қилиш, инвестицияларни самарали бошқариш стратегияларини ишлаб чиқишда назарий ҳамда амалий билимларни янада чуқурлаштиришга янги билимлар ва кўникмаларнинг шаклланишига имкон яратилган;
инвестицион муҳитни бошқариш бўйича киритилаётган инвестициялар самарадорлигини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш асосида Қашқадарё вилояти туманларининг инвестиция салоҳиятининг юқори (А=10 балл), ўрта (Б=7 балл) ва паст (C=4 балл) қийматлари аниқланган таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2026 йил 22-майдаги № 01-06-30-5092-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида фаолият юритаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг дирекция билан ҳамкорликдаги шартномани узайтириш ҳақида қўшимча аризалари сони 2025 йилнинг 4-чорагида 17 фоизга ошган;
ҳудудларда яшил инвестицион муҳит жозибадорлигини интеграл баҳолаш услуби ҳудудлар инвестицион муҳитининг “барқарор ривожланаётган” (70-100 балл), “ўтиш босқичида” (40-70 балл), “рискли” (0-40 балл) мезон қийматларида гуруҳлаш орқали табақалашган ёндашув асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 22-майдаги № 01-06-30-5092-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2025 йилнинг 4-чорагида Қашқадарё вилоятидаги потенсиал ва истиқболли инвесторлар ўртасида соғлом рақобатнинг ўсишига эришилган ҳамда потенсиал ва истиқболли инвесторларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичлари 19 фоизга яхшиланиши асосида уларнинг янги иш ўринлари яратишдаги иштироки 8,6 фоизга, ўзлаштирилган инвестициялардаги иштироки 17,2 фоизга ошган;
инвестицион муҳитни шаклланиши ва уни бошқаришни такомиллаштиришда кўп омилли корреляцион моделлари асосида ишлаб чиқилган инвестициялар самарадорлигини оширишининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2026 йил 22-майдаги № 01-06-30-5092-сон маълумотномаси). Ушбу таклифда кўп омилли корреляцион моделлари асосида инвестицион муҳитни шаклланиши ва уни бошқаришни такомиллаштиришда узоқ муддатли вазифаларни амалга оширишга қаратилган комплекс тадбирлари тизими ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф саноати тараққиётининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.