Аметов Расул Назирбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий хом ашёлардан тайёрланган керамзитбетон таркиби ва хоссалари”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” ихтисослиги бўйича. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6272.
Илмий раҳбар: Акрамов Хуснитдин Ахрарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш университети”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/2025.27.12.Т.04.02. 
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Нематжон Рахматович, техника фанлари доктори, профессор в.б.; Тожиев Инъомжон Илхомович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хом ашёлар асосида олинган керамзитбетоннинг таркибини ишлаб чиқиш ва хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
керамзитбетоннинг “таркиб-структура-хосса” тизимидаги боғловчи модда ҳамда тўлдирувчиларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган, минерал ва кимёвий қўшимчалар улушининг ўзгариши цемент тоши ва керамзит доналари орасидаги контакт зонанинг (CЗ) структуравий шаклланишига таъсир этиш, яъни ғовакликнинг камайиши, микроструктуранинг зичлашуви ва адгезион боғланишнинг кучайиши механизми исботланган;
пероксинит минерал қўшимчаси ва Сика 43.36 кимёвий қўшимчасининг биргаликдаги қўлланилиши керамзитбетоннинг капилляр-ғовак структурасини зичлаштириши ҳамда унинг микроструктуравий тузилишини яхшилаши аниқланган;
сика 43.36 кимёвий қўшимчасининг «портландцемент-суперпластификатор-сув» тизими асосидаги керамзитбетон қоришмасининг сув талабчанлиги 19,4 % га камайиши, шу билан бирга қоришманинг реологик хоссаларини яхшилаши исботланган;
минерал ва кимёвий қўшимчаларни қўллаш орқали сиқилишдаги мустаҳкамлиги 15,6 МПа, иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти 0,246 W/(м·К) ҳамда совуққа чидамлилиги Ф150 бўлган керамзитбетон олиниб, унинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги назорат таркибига (12,5 МПа) нисбатан 33,6 % га юқори экани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Маҳаллий хом ашёлардан тайёрланган керамзитбетон таркиби ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пероксинит минерал қўшимчаси ва Сика 43.36 кимёвий қўшимчасининг биргаликдаги қўлланилиши натижасида ишлаб чиқилган цемент сарфи камайтирилган керамзитбетон таркиби “МОДЕРН ЖИЗЗАХ ЛИГҲТ” МЧЖ да ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси» нинг 2025-йил 24-декабрдаги 02/15-4345-сон маълумотномаси). Натижада керамзитбетоннинг “таркиб-структура-хосса” тизимидаги ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, минерал ва кимёвий қўшимчалар улушининг ўзгариши цемент тоши ва керамзит доналари орасидаги контакт зонанинг (CЗ) структуравий шаклланишига таъсир этиш механизми ҳамда капилляр-ғовак структурасидаги муоммалар бартараф этилган.
Сика 43.36 кимёвий қўшимчасининг «портландцемент-суперпластификатор-сув» тизими асосида сув талабчанлиги 19.4 % га камайган керамзитбетон қоришмаси таркибидан фойдаланиб “МОДЕРН ЖИЗЗАХ ЛИГҲТ” МЧЖ да ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси» нинг 2025-йил 24-декабрдаги 02/15-4345-сон маълумотномаси. Натижада иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти 0,246 W/м·°C, совуққа чидамлилиги Ф150, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 15,6 МПа бўлган керамзит асосидаги блоклар олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish