Жуманазаров Музаффар Жуманазар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Рискка асосланган банк назоратини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5024
Илмий раҳбар: Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Бердияров Баҳриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рискка асосланган банк назоратини самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк барқарорлигини назорат қилишда капитал етарлилиги, активлар сифати, ликвидлик ҳолати ва консентрация даражаси каби асосий риск-индикаторларни реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда кузатиш асосида банк фаолиятини динамик баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
банк инспексиясида риск даражаси юқори бўлган обектларни аниқлашда тижорат банкларининг пруденсиал меъёрлари ҳамда индивидуал риск профилига мос равишда банк тизимининг ўртача кўрсаткичларига нисбатан ижобий ±10 фоиз четланиш даражасини эрта огоҳлантириш сигналлари сифатида белгилаш таклиф этилган;
банк инспексияси жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан Марказий банк томонидан тақдим этилган талаб ва тавсияларнинг бажарилишини самарали мониторинг қилишда уларнинг бажарилиш даражасини “яшил”, “сариқ” ва “қизил” рейтинглар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш асосланган;
банк тизимини эҳтимолий рисклардан олдиндан огоҳлантириш ҳамда профилактик назорат самарадорлигини оширишда алоҳида банкларда инспексия жараёнлари давомида аниқланган жиддий хато ва камчиликларни банк ёки масъул шахс номини ошкор этмаган ҳолда аноним шаклда умумлаштириб, уларни барча тижорат банкларига мунтазам равишда тарқатиш амалиётини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рискка асосланган банк назоратини такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
банк барқарорлигини назорат қилишда капитал етарлилиги, активлар сифати, ликвидлик ҳолати ва консентрация даражаси каби асосий риск-индикаторларни реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда кузатиш асосида банк фаолиятини динамик баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 23 октябрдаги 18-10/1507-сонли маълумотномаси). Натижада, Марказий банкнинг назорат жараёнларида инсон омили 20 фоизга қисқариб, самарадорлик янада оширилган ҳамда фаолиятнинг шаффофлиги таъминланган;
банк инспексиясида риск даражаси юқори бўлган обектларни аниқлашда тижорат банкларининг пруденсиал меъёрлари ҳамда индивидуал риск профилига мос равишда банк тизимининг ўртача кўрсаткичларига нисбатан ижобий ±10 фоиз четланиш даражасини эрта огоҳлантириш сигналлари сифатида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 23 октябрдаги 18-10/1507-сонли маълумотномаси). Натижада, масофавий кузатув тизимларида автоматлаштирилган “сигналлар” орқали инспексия зарурияти ва устуворлиги белгиланган ҳолда назорат ресурслари мақсадли йўналтирилган ҳамда 86 та рискка мойил обект аниқланиб, текширувлар самарадорлиги оширилган;
банк инспексияси жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан Марказий банк томонидан тақдим этилган талаб ва тавсияларнинг бажарилишини самарали мониторинг қилишда уларнинг бажарилиш даражасини “яшил”, “сариқ” ва “қизил” рейтинглар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 23 октябрдаги 18-10/1507-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу механизм орқали ҳар бир тижорат банки бўйича берилган кўрсатма ва тавсияларнинг бажарилиш ҳолати баҳоланиб, уларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилганлиги юзасидан тегишли рейтинг белгиланган;
банк тизимини эҳтимолий рисклардан олдиндан огоҳлантириш ҳамда профилактик назорат самарадорлигини оширишда алоҳида банкларда инспексия жараёнлари давомида аниқланган жиддий хато ва камчиликларни банк ёки масъул шахс номини ошкор этмаган ҳолда аноним шаклда умумлаштириб, уларни барча тижорат банкларига мунтазам равишда тарқатиш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 23 октябрдаги 18-10/1507-сонли маълумотномаси). Натижада, банк тизимини эҳтимолий рисклардан олдиндан огоҳлантириш орқали назорат самарадорлиги оширилиб, 2025 йил давомида бошқа банкларда юзага келган 24 та ўхшаш жиддий хатолар такрорланишининг олди олинган.