Кадирова Нилуфар Миркарим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шакллантириш технологияси” 13.00.08 - Мактабгача таълим-тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8934.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хасанова Шахноза Тохтасиновна. педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05.
Расмий оппонентлар: Хакимова Дилдора Машрабжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Камилова Гулмира Алимовна,педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик имкониятлари индивидуал типологик хусусиятларини темперамент, ички ва ташқи мотивациясининг бошқаларга таъсир кўрсатиш потенсиалини эмоционал муҳитга йўналтириш, ижтимоий омилларни фаолият турларига мос педагогик шарт-шароитларга адаптациялашни рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини ривожлантириш модели ижтимоий талаб ва мақсадларни интеллектуал, эмоционал ва ташаббускорлик фаоллигига мос стратегиялаш, мазмунли-технологик компонентларни мақсадли фаолиятлар, мустақил фикрлашга ундовчи интегратив, ҳамкорлик технологияларини ижтимоий муҳитга модернизациялаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шаклантириш методикаси ижтимоий муҳит мазмунини эмоционал интеллектни оширувчи, ҳаётий вазиятларга асосланган ўйин технологиялари билан ревитализациялаш, руҳий даражасини лидерлик фаолиятларига босқичма-босқич адаптациялаш, рефлексив суҳбатлар ҳамда коллаборатив таълим усулларини экстраполяциялаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шаклантириш самарадорлиги таълим жараёнида виртуал симуляциялар, интерактив технологиялардан фойдаланиш фаоллик, ташаббускорлик ва йетакчилик қобилиятларни оширишга олиб келганлиги туфайли рефлекция ва ўзини-ўзи англаш жараёнларини коммуникатив-лидерлик кўникмаларига йўналтирилган муҳитга мослаштириш ва коррексион баҳолаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифалатирни шакллантириш технологиясини такомиллаштириш боʻйича тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шакллантиришнинг психологик-педагогик имкониятлари индивидуал типологик хусусиятларини темперамент, ички ва ташқи мотивациясига таъсир кўрсатиш потенсиалига мувофиқлаштириш, ижтимоий омилларни фаолият турларига мос эмоционал муҳитга йўналтиришни рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Болалар жисмоний тарбияси” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-майдаги У-05-3302/04-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шакллантиришнинг методик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шакллантириш модели ижтимоий талаб ва вазифаларни интеллектуал, ташаббускорлик, фаолликга мос мақсадли стратегиялаш, мазмунли-технологик компонентларни мустақил ижодий фикрлашга ундовчи мазмун билан бойитиш, интегратив, хамкорлик технологияларини ижтимоий муҳитга модернизациялаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан “Методика фанларини ўқитиш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 4.3/2 сонли қаорига асосан берилган 2025-559У-788 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини ривожлантиришда интерактив воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шакллантириш методикаси ижтимоий муҳит мазмунини эмоционал интеллектни оширувчи, ҳаётий вазиятларга асосланган ўйин технологиялари билан ревитализациялаш, руҳий даражасини лидерлик фаолиятига босқичма-босқич адаптациялаш, рефлексив суҳбатлар ҳамда коллаборатив таълим методларини экстраполяциялаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Болалар жисмоний тарбияси” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 22 майдаги У-05-3302/04-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг дидактик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шакллантириш самарадорлиги таълим жараёнини виртуал симуляциялар, интерактив технологиялардан фойдаланишга мослаштириш, рефлекция ва ўзини-ўзи англашга йўналтирилган индивидуал ривожланиш траекторияси фаоллик, ташабускорлик ва етакчилик қобилиятларни оширишга олиб келганлиги туфайли эмоционал муҳитга интеграциялаш ва коррексион баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Методика фанларини ўқитиш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 4.3/2 сонли қаорига асосан берилган 2025-559У-788 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларда лидерлик сифатларини шакллантириш жараёнларини ташхис этиш ва коррексиялашга хизмат қилган.