Юсупов Ражаб Расул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8392
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Игамназарова Нафиса Саидназаровна. Педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc 01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шаҳзода Абдуллаевна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. Қурбонова Муҳаббат Мамажоновна педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари инглиз тилидаги оғзаки нутқни касбий-педагогик фаолиятни ташкил этувчи методик бирлик сифатида талқин қилишга кўра, диалогик ва монологик нутқни реал дарс жараёнидаги мулоқот вазиятлари билан боғлаш ҳамда синфда инглиз тилида мулоқот қилиш воситасида касбий нутқий фаолликни шакллантириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели оғзаки нутққа йўналтирилган таълим шароитида мақсадли, мазмунли, жараёнли ва баҳолаш-натижавий блоклар узвийлигини таъминлашга кўра касбий-педагогик мулоқотда диалогик ва монологик нутқ интерактив топшириқлар ҳамда мезонли баҳолашнинг методик бирлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси лойиҳа асосидаги таълим, ҳамкорликда ўқитиш ва коммуникатив тил ўқитиш технологияларини оғзаки нутқ фаолиятига йўналтириш орқали педагогик муаммони таҳлил қилиш, дарс лойиҳасини яратиш, микроўқитишни ташкил этиш ҳамда рефлексив таҳлилга асосланган Педагогиcал Спринт техникасини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги инглиз тилидаги оғзаки нутқ фаолиятини репродуктив, реконструктив, продуктив ва рефлексив топшириқлар орқали босқичма-босқич ривожлантиришга кўра дарсни инглиз тилида олиб бориш, савол-жавобни бошқариш, топшириқни оғзаки тушунтириш ҳамда қайта алоқа бериш малакаларини касбий-методик фаолият билан боғлаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари инглиз тилидаги оғзаки нутқни касбий-педагогик фаолиятни ташкил этувчи методик бирлик сифатида талқин қилишга кўра диалогик ва монологик нутқни реал дарс жараёнидаги мулоқот вазиятлари билан боғлаш ҳамда синфда инглиз тилида мулоқот қилиш воситасида касбий нутқий фаолликни шакллантириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан “Девелопинг спеакинг скиллс” (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 2-мартдаги 11-05-1192/04-сон маълумотномаси) номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели оғзаки нутққа йўналтирилган таълим шароитида мақсадли, мазмунли, жараёнли ва баҳолаш-натижавий блоклар узвийлигини таъминлашга кўра касбий-педагогик мулоқотда диалогик ва монологик нутқ интерактив топшириқлар ҳамда мезонли баҳолашнинг методик бирлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Девелопинг спеакинг скиллс” (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 2-мартдаги 11-05-1192/04-сон маълумотномаси) номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш моделининг самарадорлиги ошган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси лойиҳа асосидаги таълим, ҳамкорликда ўқитиш ва коммуникатив тил ўқитиш технологияларини оғзаки нутқ фаолиятига йўналтириш орқали педагогик муаммони таҳлил қилиш, дарс лойиҳасини яратиш, микроўқитишни ташкил этиш ҳамда рефлексив таҳлилга асосланган Педагогиcал Спринт техникасини қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Девелопинг спеакинг скиллс” (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 2-мартдаги 11-05-1192/04-сон маълумотномаси) номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик таъминотини таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги инглиз тилидаги оғзаки нутқ фаолиятини репродуктив, реконструктив, продуктив ва рефлексив топшириқлар орқали босқичма-босқич ривожлантиришга кўра дарсни инглиз тилида олиб бориш савол-жавобни бошқариш топшириқни оғзаки тушунтириш ҳамда қайта алоқа бериш малакаларини касбий-методик фаолият билан боғлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан “Девелопинг спеакинг скиллс” (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 2-мартдаги 11-05-1192/04-сон маълумотномаси) номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси самарадорлиги ошган.