Маннанова Нилуфар Ходжакбаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини такомиллаштиришда “қаттиқ” ва “юмшоқ” кўникмалар корреляцияси”, 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/S40
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви
академияси ҳузуридаги социология фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.04/2025.27.12.S.01.02 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмурадов Мансур Бобомурадович, социология фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар: Турабджанов Садритдин Махаматдинович, академик, техника фанлари доктори; Холбеков Абдуғани Жуманазарович социология фанлари доктори, профессор, Исмоил Саифназаров фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази.     
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат фуқаролик хизмати кадрлари фаолиятини такомиллаштиришда қаттиқ ва юмшоқ кўникмалар борасидаги назарий-эмпирик ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришда кадрларнинг ҳард скиллс (“қаттиқ” кўникмалар) ҳамда софт скиллс (“юмшоқ” кўникмалар) кўникмаларини рақамли интеграция даражасида ривожлантириш орқали меритократик ёндашувни амалга оширишнинг назарий-эмпирик асослари ишлаб чиқилган; 
давлат фуқаролик хизматчиларида “қаттиқ” ва “юмшоқ” кўникмалар корреляциясига таянган ҳолда фаолият самарадорлигини оширишда Дрейфуснинг “Кўникмаларни шакллантириш жараёнидаги ментал фаолиятнинг беш босқичли модели” (А Фиве-Стаге Модел оф тҳе Ментал Аcтивитиес Инволвед ин Диреcтед Скилл Аcқуиситион) асосида “ташхислаш ва ривожлантириш”га йўналтирилган индикаторлар тизими (малака талаблари орқали интенсив ўсиш, симулятив ҳолатдаги эмпатик хусусият, рефлексивлик) ишлаб чиқилган;
ислоҳотлар самарадорлигини  таъминлашга таъсир этувчи омиллар (миллий-ментал хусусиятлар, эҳтиёжлар тизими эволюсияси, моддий ва ижтимоий шарт-шароитлар)ни босқичма-босқич алгоритмлаш ва ўзаро боғлиқлигини корреляциялашнинг афзаллиги назарий-эмпирик асослантирилган, уларнинг  бошқарув қарорлари натижадорлигига таъсири социологик асослантирилган;
одамларни рози қилишда давлат фуқаролик хизматчиларининг жамиятдаги ижтимоий муносабатларда  юзага келиши мумкин бўлган норозилик ҳолатлари ва ижтимоий келишмовчиликларнинг олдини олишга превентив ёндашиш, томонларни муросага келиштириш, барқарорликни сақлаш хусусиятлари орқали эрта диагностика қилиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш имкониятлари социологик жиҳатдан асосланган;
давлат фуқаролик хизматчиларида конструктив мулоқот ўрнатиш, ижтимоий ишонч, проактивлик кўникмаларни жамоатчилик фикрини эътиборга олиб шакллантиришда давлат кадрлар сиёсати ҳамда социомаданий эталонлар билан уйғунлаштирилган индивидуал брендини ривожлантириш ва фикрга кўндириш, жамоатчилик фикрини бошқариш, эмоционал интеллект, инсон ва ижтимоий капиталга эга бўлиш, позитив имиджни шакллантириш зарурияти асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотлари натижалари асосида: 
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришда кадрларнинг “қаттиқ” ва “юмшоқ” кўникмаларини рақамли интеграция даражасида ривожлантириш орқали меритократик ёндашувни амалга оширишнинг назарий-эмпирик асослари ишлаб чиқилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мавзуга доир барча тадбирларида фойдаланилган. Натижада, мазкур тадқиқот ишида қўмита лойиҳаларининг самарадорлигини оширишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ “Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасига оид йўналишлар бўйича кўчирма”да келтирилган “Сенатнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти”да кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда тадбир ва  тарғибот дастурлари такомиллаштиришга хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025 йил 24 июлдаги маълумотномаси).
Давлат фуқаролик хизматчиларида “қаттиқ” ва “юмшоқ” кўникмалар корреляциясига таянган ҳолда фаолият самарадорлигини оширишда Дрейфуснинг “Кўникмаларни шакллантириш жараёнидаги ментал фаолиятнинг беш босқичли модели” (“А Фиве-Стаге Модел оф тҳе Ментал Аcтивитиес Инволвед ин Диреcтед Скилл Аcқуиситион”) асосида “ташхислаш ва ривожлантириш”га йўналтирилган индикаторлар тизими (малака талаблари орқали интенсив ўсиш, симулятив ҳолатдаги эмпатив хусусият, рефлексивлик) билан боғлиқ таклифлардан “Миллий тикланиш” демократик партияси тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий - сиёсий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишда ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилган. (“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025 йил 12 августдаги  02/02-81-сонли маълумотномаси). Натижада,  “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг 5.1. “Давлат ва жамоат ташкилотлари бошқарувини такомиллаштириш” бобида белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишда фойдаланилган.
Ислоҳотлар самарадорлигини  таъминлашга таъсир этувчи омиллар (миллий-ментал хусусиятлар, эҳтиёжлар тизими эволюсияси, моддий ва ижтимоий шарт-шароитлар)ни босқичма-босқич алгоритмлаш ва ўзаро боғлиқлигини корреляциялашнинг афзаллиги назарий-эмпирик асослантирилган, уларнинг бошқарув қарорлари натижадорлигига таъсири социологик асослантирилганлиги каби янгиликлари, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мавзуга доир барча тадбирларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025 йил 24 июлдаги маълумотномаси). Натижада, мазкур тадқиқот ишида қўмита лойиҳаларининг самарадорлигини оширишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024-йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ “Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасига оид йўналишлар бўйича кўчирма”да келтирилган “Сенатнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти”да кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда тадбир ва  тарғибот дастурларида унумли фойдаланилди. Бу эса кенг жамоатчилик онгида давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан ишонч ва ижобий муносабатларнинг ривожланишига, халқ олдида давлат фуқаролик хизматининг нуфузи ошишига хизмат қилган.
Одамларни рози қилишда давлат фуқаролик хизматчиларининг жамиятдаги ижтимоий муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган норозилик ҳолатлари ва ижтимоий келишмовчиликларнинг олдини олишга превентив ёндашиш, томонларни муросага келиштириш, барқарорликни сақлаш хусусиятлари орқали эрта диагностика қилиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш имкониятларига оид хулосаларидан минтақавий ва тармоқ марказларидаги малака ошириш ўқув-услубий дастурларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 18 июлдаги 3/17-2025-776-9-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари бошқарув кадрларининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига янги превентив ёндашувдаги ахборот-методик таъминотни жорий этиш имкони юзага келган.
Давлат фуқаролик хизматчиларида конструктив мулоқот ўрнатиш, ижтимоий ишонч, проактивлик кўникмаларни жамоатчилик фикрини эътиборга олиб шакллантиришда давлат кадрлар сиёсати ҳамда социомаданий эталонлар билан уйғунлаштирилган индивидуал брендини ривожлантириш ва фикрга кўндириш, жамоатчилик фикрини бошқариш, эмоционал интеллект, инсон ва ижтимоий капиталга эга бўлиш, позитив имиджни шакллантириш заруриятига оид таклифлардан “Таълим менежерининг инновацион фаолияти, компетентлиги, профессионаллиги”, “Бошқарув психологияси ва лидерлик” малака ошириш курси модуллари мазмунини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 18 июлдаги 3/17-2025-776-9-сон маълумотномаси). Натижада Олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг малака ошириш курсида илмий-инновацион компетенсияларни ривожлантириш тенденсиялари бойича зарурий янги билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish