Ҳамидова Лайло Камилджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш (Флиппед Леарнинг)”га методик тайёргарлигини ривожлантириш
13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7943
Илмий раҳбар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ураков Шерзод Рахмонович, педагогика фанлари доктори, доцент, Саидова Моҳинур Жонпўлатовна, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш (Флиппед Леарнинг)”га методик тайёрлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик тизими Ф-Л-И-П тамойиллари (мослашувчан муҳит, ўрганиш маданияти, мақсадли контент ва педагог роли)ни устуворлаштириш ҳамда индивидуал ўқиш, аудиториядаги фаол ўрганиш, форматив баҳолаш ва рефлексив қайта лойиҳалаш босқичларини ягона циклик жараёнга келтириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га методик тайёргарлигини ривожлантириш модели амалий методик кўникмаларни шакллантириш, рақамли контентни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мослаштириш ҳамда ҳамкорликдаги, муаммоли ва лойиҳавий фаол ўрганиш технологияларини тузилмавий-функсионал модел компонентларига интеграцияловчи педагогик тизим сифатида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га тайёрлаш методикаси рақамли таълим ресурсларининг методик имкониятларини дидактик жиҳатдан кенгайтириш ҳамда аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларни интерфаол ўқитиш методлари асосида педагогик дизайннинг итератив ёндашуви билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги диагностик мезонлар асосида репродуктив, конструктив ва креатив даражалар бўйича форматив, сумматив, пеер-ревиеw ҳамда рубрика воситасида мажмуавий баҳолаш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш (Флиппед Леарнинг)”га методик тайёргарлигини ривожлантиришга оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик тизими Ф-Л-И-П тамойиллари (мослашувчан муҳит, ўрганиш маданияти, мақсадли контент ва педагог роли)ни устуворлаштириш ҳамда индивидуал ўқиш, аудиториядаги фаол ўрганиш, форматив баҳолаш ва рефлексив қайта лойиҳалаш босқичларини ягона циклик жараёнга келтириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. [Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли нашр рухсатномаси]. Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик тизимини ягона циклик жараёнга келтиришга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га методик тайёргарлигини ривожлантириш модели амалий методик кўникмаларни шакллантириш, рақамли контентни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мослаштириш ҳамда ҳамкорликдаги, муаммоли ва лойиҳавий фаол ўрганиш технологияларини тузилмавий-функсионал модел компонентларига интеграцияловчи педагогик тизим сифатида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025-йиллар давомида бажарилган АЛ-662204339 - сонли “Мактаб ўқувчиларидаги иқтидорни ва касбий қизиқишни онлайн аниқлашга қаратилган психодиагностик дастурий таʼминотни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган [Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 9-январдаги 04/11-341 рақамли маълумотнома]. Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га методик тайёргарлигини ривожлантириш модели амалиётга киритиш имконини берган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га тайёрлаш методикаси рақамли таълим ресурсларининг методик имкониятларини дидактик жиҳатдан кенгайтириш ҳамда аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларни интерфаол ўқитиш методлари асосида педагогик дизайннинг итератив ёндашуви билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га тайёрлаш методикаси мазмуни машғулотларнинг педагогик дизайнини итератив лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги диагностик мезонлар асосида репродуктив, конструктив ва креатив даражалар бўйича форматив, сумматив, пеер-ревиеw ҳамда рубрика воситасида мажмуавий баҳолаш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “тескари ўқитиш”га методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлигининг сифат ўзгаришини таъминлашга эришилган.