Фаттохов Улуғбек Абдухалимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолиятини кредитлаш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5089
Илмий раҳбар: Ташматов Зайиркул Худайберганович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зияев Азамат Мирза ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Тошкент Россия иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолиятини кредитлаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик ва ўрта бизнес субъектларини янги “Экспресс” инновацион кредит маҳсулотини кўрсатишни таклиф этилди; 
кичик ва ўрта бизнес субъектларининг асосий ҳисоб рақами бошқа банкда бўлганда мавжуд фоиз ставкасига 2 фоиз қўшиш орқали кредитлаш банк даромадларини 3 фоизга ошириш таклифи асосланди;
кичик ва ўрта бизнес субъектларини нотурар кўчмас мулкни сотиб олиши учун “Бизнес ипотека” кредит маҳсулоти орқали бошланғич тўлов миқдорига пропорсионал тарзда кредитлаш усули таклиф этилди;
қуёш панеллари ва инвентарларини ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларига “Лигҳт греен” кредит маҳсулоти орқали айланма маблағларни тўлдириш асосий Марказий банк қайта молиялаш ставкасига 7 фоиз устама қўшиш орқали кредитлаш таклиф этилди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тижорат банкларида барча тадбиркорлик субъектларига янги “Экспресс” инновацион кредит маҳсулотини кўрсатиш орқали банк даромадларини 2 фоизгача ошириш таклифи “Ўзмиллий банк” АЖнинг 2025 йилда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган (“Ўзмиллий банк” АЖнинг 2026-йил 30-январдаги №02/И-830/03-сон маълумотнома). Натижада, банкнинг тадбиркорлик субъектларига кўрсатадиган хизматлари сони ортишига ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга имкон берган. Шунингдек, 2025-йилнинг 4-чорагида 25 та мижозлар ушбу хизмат туридан фойдаланиб 44,5 млрд. сўм кредит олишга эришган ва банк ойлик 927,0 млн. сўмдан фоизли даромад олишга эришиб, йиллик 11,1 млрд. сўмдан ортиқ фоизли даромад олишга эришилади;
Тадбиркорлик субъектларининг асосий ҳисоб рақами бошқа банкда бўлганда мавжуд фоиз ставкасига 2 фоиз қўшиш орқали кредитлаш банк даромадларини ошириш таклифи “Ўзмиллий банк” АЖнинг 2025 йил учун Кредит сиёсатини ишлаб чиқишда инобатга олинди (“Ўзмиллий банк” АЖнинг 2026-йил 30-январдаги №02/И-830/03-сон маълумотнома). Натижада, банк томонидан кредит маҳсулотлари таклифи кенгайиб мижозлар сони ортишига олиб келади. Шунингдек ушбу усул орқали банк даромади кредит турлари ҳисобига ўртача 40,0 – 50,0 млрд. сўм қўшимча ортишига эришилган;
Тадбиркорлик субъектларини нотурар кўчмас мулкни сотиб олиши учун “Бизнес ипотека” кредит маҳсулоти орқали бошланғич тўлов миқдорига пропорсионал тарзда кредитлаш усули таклифи “Ўзмиллий банк” Ажнинг 2025 йил учун Кредит сиёсатини ишлаб чиқишда инобатга олинди (“Ўзмиллий банк” АЖнинг 2026-йил 30-январдаги №02/И-830/03-сон маълумотнома). Натижада, банк томонидан 2026-2027 йилларда тадбиркорлик субъектларига нотураржой кўчмас мулк сотиб олиш учун банк 500,0 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиши натижасида банк даромади йиллик 120,0 млрд. сўмдан ошишига эришиш режалаштирилган;
Қуёш панеллари ва инвентарларини ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларига “Лигҳт греен” кредит маҳсулоти орқали айланма маблағларни тўлдириш асосий Марказий банк қайта молиялаш ставкасига 7 фоиз устама қўшиш орқали кредитлаш таклифи “Ўзмиллий банк” АЖнинг 2025 йилга мўлжалланган Кредит сиёсатини ишлаб чиқишда инобатга олинди (“Ўзмиллий банк” АЖнинг 2026-йил 30-январдаги №02/И-830/03-сон маълумотнома). Натижада, банк томонидан кредит маҳсулотлари таклифи кенгайиб мижозлар сони ортишига олиб келган. Ушбу усул орқали банк 4006 та мижозларга жами 453,5 млрд. сўм, шундан 218 та тадбиркорлик субъекларига 337,5 млрд. сўм ва 3793 та аҳоли хонадонларига 116,0 млрд. сўм кредитлар ажратилган. Банк даромади кредит тури ҳисобига йиллик 109,0 млрд. сўмга ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish