Ўринбоев Достонбек Рустамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ИнАсП наноипи ичидаги ИнАс нанонуқтанинг энергетик ва оптик хусусиятларига ташқи ҳарорат ва босимнинг таъсири” 01.04.10–“Яримўтказгичлар физикаси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.3.PhD/FM1382
Илмий раҳбар: Абдулазизов Баҳром Тошмирза ўғли, физика-математика фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.FM/Т.15.05.
Расмий оппонентлар: Зайнабиддинов Сирожиддин, физика-математика фанлари доктори, академик; Расулов Ваҳоб Рустамович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ИнП/ИнАсП/ИнП наноипи ичида жойлашган ИнАс нанонуқтанинг энергетик сатҳлари ва оптик хусусиятларига ташқи ҳарорат ва босимнинг таъсирини назарий моделлаштириш ва уларнинг физик моҳиятини очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ИнП/ИнАсП гетеротузилмали наноип ичидаги ИнАс нанонуқтасида электрон ва ковакларнинг энергия сатҳлари нопараболик дисперсия қонуни ҳамда ўзгарувчи самарали масса модели ҳисобга олинган ҳолда аниқланган.
Наноип ичидаги нанонуқтанинг фазовий жойлашуви ва наноипни геометрик ўлчамларининг энергия сатҳларига таъсир қонуниятлари аниқланиб, энергия сатҳларининг координатага нисбатан ўзгариши, марказга нисбатан симметрик барқарорлиги, геометрик параметрларнинг электрон ва ковак ҳолатларига таъсири аниқланган.
Адачи, Варшни ва Кане моделлари асосида ИнАс/ИнАсП/ИнП квант геторотузилма панжара доимийси номутаносиблиги, гидростатик босим ва ҳароратнинг биргаликдаги таъсирини ҳисобга олувчи умумлашган назарий модели ва самарали масса ҳамда тўлқин функсияларининг ўзгаришини тавсифловчи комплекс тенгламалар тизими яратилган.
Илк бор, зичлик матрицаси ёндашуви асосида ИнП/ИнАсП наноип ичидаги ИнАс нанонуқталар учун чизиқли ва ночизиқли оптик хусусиятлар назарий ҳисобланиб, оптик ютилиш коеффициенти, синиш кўрсаткичи ҳамда иккинчи ва учинчи гармоник ҳосил бўлиш жараёнларининг композиция параметри, босим ва ҳароратга боғлиқлик қонуниятлари аниқланган.
ИнП/ИнАс₁₋ₓПₓ/ИнП гетеротузилмали наноип ва ИнАс нанонуқтанинг таркибий (композицион) ҳамда геометрик параметрларига богʻлиқ сатхлараро ўтиш энергияларининг қонуниятлари аниқланди, электрон тўлқин функсияларининг фазовий тақсимоти асосида оптик резонанс чўққиларининг силжиш механизми назарий жихатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ИнАсП наноипи ичидаги нанонуқтанинг энергетик ва оптик хусусиятларига ташқи ҳарорат ва босимнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ИнП/ИнАсП/ИнП гетеротузилмали наноипларда электрон энергетик сатҳлари, оптик ютилиш коеффициенти ҳамда синдириш кўрсаткичининг гидростатик босим (0–60 кбар) ва температура (5–300 К) таъсирида бошқарилиш қонуниятларини тавсифловчи назарий модел ишлаб чиқилиб, “ФОТОН” акциядорлик жамиятида яримўтказгичли электрон қурилмаларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (“ФОТОН” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 21-октябрдаги 416-сон маълумотномаси). Натижада инфрақизил фотодетекторларнинг ишчи то'лқин узунлигини мақсадли бошқариш, спектрал жавоб диапазонини оптималлаштириш ҳамда оптик параметрларни ташқи омиллар ёрдамида бошқариш имконияти яратилган.
ИнП/ИнАсП/ИнП гетеротузилмаларида электрон энергетик сатҳлари ва оптик ўтишларни ҳисоблашнинг назарий усуллари Малайзия Халқаро Ислом университетида бажарилган “Дйнамиcс оф эхcитед статес оф неутрон-рич wелл-деформед лантҳаниде нуcлеи” фундаментал лойиҳасининг илмий-техник вазифаларини бажаришда, жумладан қо'зг'алган ҳолатлар спектрини сонли ҳисоблаш, деформацияланган потенсиалларни моделлаштириш ва энергия сатҳлари динамикасини таҳлил қилишда жорий этилган (Малайзия Халқаро Ислом университетининг 2026-йил 17-январдаги №003-КОЕ-26-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган ҳисоблаш усули аналитик ва сонли ечимлар орасидаги фарқни кичик ўлчамли нанонуқталарда 3 %, катта ўлчамларда эса 0,5 % гача камайтириш имконини берган ҳамда энергетик сатҳларни юқори аниқликда ҳисоблаш ва оптик хоссаларни ишончли прогноз қилишга хизмат қилган.