Хайдарова Ситора Суранбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Рузиева Дилобар Исомжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Умурзаков Жамолиддин Шербекович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Толипова Бахтигул Фарходовна, Иқтисодиёт фанлари бо'йича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент амалий фанлар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида иқтисодий механизмни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқотда инновацион жараённи ташкил этиш шароитида гўшт ва гўшт маҳсулотлари субкомплексининг таркибий элементлари ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий ўзаро ҳамкорликнинг кўп даражали тузилмаси ишлаб чиқилди;
мамлакатга импорт қилинган гўштни қайта ишлаш улушининг ялпи ички маҳсулотга таъсирини баҳолашда имитацион моделлаштириш асосида янги ёндашувни қўллаш ва унинг асосида қўшилган қийматни шакллантириш механизмларини аниқлаш таклифи илмий асослаб берилган;
гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида инновацион технологияларни жорий этиш даражасини комплекс баҳолашга қаратилган мпиаи (меат проcессинг инноватион адоптион индех) индексини (0-5) шакалада баҳолаб, ишлаб чиқиш ҳамда унинг асосида инновацион ривожланиш даражасини аниқлаш механизмлари такомиллаштирилган;
гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш саноатининг иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз ссенарийларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион жараённи ташкил этиш шароитида гўшт-маҳсулотлари субкомплексининг таркибий элементлари ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий ўзаро ҳамкорликнинг кўп даражали тузилмасини такомиллаштириш ва унинг асосида қиймат занжири самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи интеграцион механизмларни ишлаб чиқиш таклифи илмий асослаб берилди ҳамда ушбу ёндашув корхона фаолиятида қўллаш имкониятлари аниқланди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида гўшт ва гўшт маҳсулотлари субкомплекси таркибидаги ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, логистика ва реализация босқичлари ўртасида узвий боғланган қиймат занжири шакллантирилди ҳамда унинг самарадорлиги тизимли баҳоланди. Субкомплекс таркибида самарадорлиги нисбатан паст бўлган бўғинлар аниқланиб, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатаси фаолиятига жорий қилинган, (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасининг 2026-йил 15-июндаги №-01-06-30-5983-сонли далолатномаси).
Мамлакатга импорт қилинган гўштни қайта ишлаш улушининг ялпи ички маҳсулотга таъсирини баҳолашда имитацион моделлаштириш асосида янги ёндашувни қўллаш ва унинг асосида қўшилган қийматни шакллантириш механизмларини аниқлаш таклифи илмий асослаб берилди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида импорт қилинган гўштни қайта ишлаш жараёнида яратиладиган қўшилган қиймат ишлаб чиқариш ва истеъмол сегментлари кесимида алоҳида баҳоланди ҳамда уларнинг ялпи ички маҳсулот шаклланишига таъсири тизимли равишда аниқлаштирилди. Шу асосда қайта ишлаш даражасининг ўзгариши билан ЯИМ ўсиши ўртасидаги боғлиқлик моделлаштирилди ва унинг натижалари миқдорий жиҳатдан ифодаланди. Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатаси фаолиятига жорий қилинган, (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасининг 2026-йил 15-июндаги №-01-06-30-5983-сонли далолатномаси).
Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида инновацион технологияларни жорий этиш даражасини комплекс баҳолашга қаратилган МПИАИ (Меат Проcессинг Инноватион Адоптион Индех) индексини ишлаб чиқиш ҳамда унинг асосида инновацион ривожланиш даражасини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш таклифи илмий асослаб берилди ва ушбу ёндашувни амалиётда қўллаш имкониятлари аниқлаштирилди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида гўштни қайта ишлаш корхонасида инновацион технологиялардан фойдаланиш даражаси индикаторлар тизими асосида комплекс баҳоланди ҳамда уларнинг жорий этилиш ҳолати миқдорий кўрсаткичлар орқали аниқлаштирилди. Шу асосда корхоналар кесимида инновацион ривожланиш даражаси ҳисоблаб чиқилди ва ўзаро таққослаш имкониятлари яратилди. Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатаси фаолиятига жорий қилинган, (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасининг 2026-йил 15-июндаги №-01-06-30-5983-сонли далолатномаси).
Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш саноатининг иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз ссенарийларини ишлаб чиқиш ҳамда унинг асосида тармоқ ривожланишининг истиқболли йўналишларини аниқлаш таклифи илмий асослаб берилди ва ушбу ёндашувни амалиётда қўллаш имкониятлари аниқлаштирилди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш саноатининг ишлаб чиқариш ҳажми, қайта ишлаш даражаси кўрсаткичлари бўйича 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилди ҳамда уларнинг ўзгариш динамикаси тизимли равишда баҳоланди.мЎзбекистон Савдо-Саноат Палатаси фаолиятига жорий қилинган, (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасининг 2026-йил 15-июндаги №-01-06-30-5983-сонли далолатномаси).