Жамалова Камола Шаҳобиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий асарлар устида ишлаш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларида эмоционал интеллектни шакллантириш технологиялари”, 13.00.02 Таълим тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим), (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.4.PhD/Ped8644
Илмий раҳбар: Хўжамбердиева Шахноза Кўпайсиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Юсупова Шохидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика унивеситети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий асарлар устида ишлаш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг эмоционал интеллектини шакллантириш технологияларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий асарлар билан ишлаш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг эмоционал интеллектини ривожлантиришнинг назарий-методологик консепсияси эмоционал ўзини идентификациялаш, эмоционал регуляция, эмпатик интеракция, ижтимоий-эмоционал адаптация ҳамда рефлексив эвалуация компонентларининг функсионал интеграциясини онтогенетик ривожланиш қонуниятлари ва индивидуал-психологик детерминантлар билан уйғунлаштирувчи педагогик механизмларни консептуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда бадиий матнларнинг эмоционал-ривожлантирувчи салоҳиятига таянган дидактик модел мақсадли, консептуал-методологик, контентли, операцион-фаолиятли, диагностик-прогностик ҳамда натижавий блокларнинг тизимли комплементарлигини таъминлаш, эмоционал интерпретация, персонаж идентификацияси ва рефлексив таҳлил жараёнларини дидактик интеграциялаш орқали моделлаштирилган;
бадиий асарлар воситасида эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг хусусий-методик тизими индивидуал, кооператив ва коллаборатив ўқув фаолиятини эмоционал-аналитик, эмпатик-рефлексив ҳамда креатив-коммуникатив топшириқлар билан дидактик жиҳатдан интеграциялаш, шунингдек, интерфаол таълим стратегияларини вариатив қўллаш алгоритмларини оптималлаштириш ҳисобига такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг эмоционал интеллектини ривожлантириш педагогик технологияси мотивацион-ориентацион, эмоционал-когнитив, рефлексив-эмпатик ҳамда диагностик-коррексион босқичларнинг процессуал изчиллигини таъминловчи технологик алгоритмни лойиҳалаш, эмоционал персепсия, эмпатик респонсивлик, эмоционал регуляция ва рефлексив компетентлик индикаторларига асосланган квалиметрик диагностика механизмларини педагогик амалиётга имплементация қилиш орқали ишлаб чиқилган ҳамда унинг самарадорлиги педагогик эксперимент натижалари асосида верификация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий асарлар устида ишлаш жараёнида бошлангʻич синф оʻқувчиларининг эмоционал интеллектини шакллантириш технологиялари боʻйича олинган натижалар асосида:
бадиий асарлар билан ишлаш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг эмоционал интеллектини ривожлантиришнинг назарий-методологик консепсияси эмоционал ўзини идентификациялаш, эмоционал регуляция, эмпатик интеракция, ижтимоий-эмоционал адаптация ҳамда рефлексив эвалуация компонентларининг функсионал интеграциясини онтогенетик ривожланиш қонуниятлари ва индивидуал-психологик детерминантлар билан уйғунлаштирувчи педагогик механизмларни консептуаллаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар 60110200 – Бошланғич таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Бошланғич ва узлюксиз таълим педагогикаси” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-декабрдаги 485-сонли буйруғи, 233967-рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг ёшига модификациялаш орқали эмоционал интеллектнинг ривожланиш жараёни компонентларини такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич таълимда бадиий матнларнинг эмоционал-ривожлантирувчи салоҳиятига таянган дидактик модел мақсадли, консептуал-методологик, контентли, операцион-фаолиятли, диагностик-прогностик ҳамда натижавий блокларнинг тизимли комплементарлигини таъминлаш, эмоционал интерпретация, персонаж идентификацияси ва рефлексив таҳлил жараёнларини дидактик интеграциялаш орқали моделлаштиришга доир тавсиялар 60110200 – Бошланғич таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғига асосан 352590-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида эмоционал интеллектни ривожлантириш тузилмаси мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бадиий асарлар воситасида эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг хусусий-методик тизими индивидуал, кооператив ва коллаборатив ўқув фаолиятини эмоционал-аналитик, эмпатик-рефлексив ҳамда креатив-коммуникатив топшириқлар билан дидактик жиҳатдан интеграциялаш, шунингдек, интерфаол таълим стратегияларини вариатив қўллаш алгоритмларини оптималлаштириш ҳисобига такомиллаштиришга оид тавсиялари бошланғич таълим тизими олдига қўйилаётган бугунги стратегик талабларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази 2025-йил 31-октябрдаги 01/11-02/1-737-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини мақсадли тайёрлашнинг дидактик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг эмоционал интеллектини ривожлантириш педагогик технологияси мотивацион-ориентацион, эмоционал-когнитив, рефлексив-эмпатик ҳамда диагностик-коррексион босқичларнинг процессуал изчиллигини таъминловчи технологик алгоритмни лойиҳалаш, эмоционал персепсия, эмпатик респонсивлик, эмоционал регуляция ва рефлексив компетентлик индикаторларига асосланган квалиметрик диагностика механизмларини педагогик амалиётга имплементация қилиш орқали ишлаб чиқилган ҳамда унинг самарадорлиги педагогик эксперимент натижалари асосида верификация қилишга доир амалий тавсиялари 60110200 – Бошланғич таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Бошланғич ва узлюксиз таълим педагогикаси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-декабрдаги 485-сонли буйруғи, 233967-рақамли гувоҳнома). Натижада, дидактик талабларнинг амалиётга таъсири ва самарадорлиги янада ошишига эришилган.