Ходжаева Нафиса Ахмаджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан ишлаб чиқариш номи): “Олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3358.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.1.44.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: и.ф.д., проф. Т.А. Ҳасанов.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., проф. Расулев Дилмурод Мирзаахмедович, и.ф.д., Холмуминов Шухрат Шайзакович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш асосида олий таълимни сифатини оширишнинг самарали тизимини яратиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларини тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудлардаги имкониятларни тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш орқали мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш механизмлари ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини яхшилаш асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларнинг олий таълим билан қамров даражасини ошириш имкониятлари асослантирилган;
олий таълим хизматларини кўрсатишда юқори сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълими муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш асосида олий таълимни сифатини оширишнинг самарали тизимини яратиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5847-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 3 апрелдаги 4/17-3/4-8-13-сонли маълумотномаси). Бунга кўра, халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига ўтилди;
олий таълим муассасаларини тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудлардаги имкониятларни тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш орқали мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5847-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 3 апрелдаги 4/17-3/4-8-13-сонли маълумотномаси). Бунга кўра, олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этилди;
олий таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини яхшилаш асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларнинг олий таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5847-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 3 апрелдаги 4/17-3/4-8-13-сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағларини кенг жалб қилиш, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молия-лаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш амалиёти жорий этилди;
олий таълим хизматларини кўрсатишда юқори сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини
2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5847-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 3 апрелдаги 4/17-3/4-8-13-сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида шаффофлик, холислик ва обективликни баҳолаш имконияти яратилди.