Восеева Умеда Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги нерв системаси туғма ҳамроҳ нуқсонларининг клиник ва диагностик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4903.
Илмий раҳбар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Гайбиев Акмалжон Ахмаджонович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Мамедбейли Айтен Кямал кизи, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Академик Е.А.Вагнер номидаги Перм давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бош мия ва кўришнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларда клиник-неврологик, генетик, касалликнинг хавф омилларини ўрганиш ва инструментал ўзгаришларнинг хусусиятларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бош мия ва кўриш аъзолари туғма ривожланиш нуқсонлари ривожланишининг хавф омиллари, касалликнинг ёши, босқичи ва шаклига қараб ушбу патологияда клиник ва неврологик ҳолатнинг хусусиятлари аниқланган;
нейровизуализацион кўрсаткичлар ўрганилиб, бош мия ва кўриш аъзоларининг туғма нуқсонларида бош миядаги структуравий ўзгаришлар аниқланган;
бош мия ва кўриш органларининг туғма ривожланиш нуқсони бўлган болаларнинг оналарида фолат генлари полиморфизми аллеллари ва генотиплари частоталарининг тақсимланиши аниқланган;
болаларда туғма нуқсонлар ва кўриш ривожланиш аномалиялари билан биргаликда турли шаклдаги бош мия туғма нуқсонларини эрта ташхислашни такомиллаштириш бўйича амалий ва профилактик тавсиялар алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болалардаги нерв системаси туғма ҳамроҳ нуқсонларининг клиник ва диагностик хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: бош мия ва кўриш аъзолари туғма ривожланиш нуқсонлари ривожланишининг хавф омиллари, касалликнинг ёши, босқичи ва шаклига қараб ушбу патологияда клиник ва неврологик ҳолатнинг хусусиятлари аниқланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 04-октябрдаги 2-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Способ ранней диагностики различных форм врожденных пороков развития головного мозга у детей в сочетании с врожденными пороками и аномалиями развития зрения» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.11.2025 й. 30-T-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.10.2025 й. 187-ICh-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 16.02.2026 й. 03/66-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бош мия ва кўришнинг туғма нуқсонлари ривожланишининг хавф омилларини ўрганиш ва аниқлаш, хавф омилларига қараб клиник ва неврологик белгиларнинг хусусиятларини аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бош мия ва кўришнинг туғма нуқсонлари ривожланишининг хавф омилларини ўрганиш орқали беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 15 кун учун 5465400 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 1056450 сўм сарфланади. Хулоса: клиник-анамнестик кўрсаткичлар ўрганилганда, кўрув аъзоси ва КЧАЯК учун асосий хавф омиллари 35 ёшдан ошган оналарнинг ёши, сурункали соматик ва эндокрин касалликлар, асоратланган ҳомиладорлик, фолат алмашинувининг бузилиши эканлиги аниқланди. 
иккинчи илмий янгилик: нейровизуализацион кўрсаткичлар ўрганилиб, бош мия ва кўриш аъзоларининг туғма нуқсонларида бош миядаги структуравий ўзгаришлар аниқланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 04-октябрдаги 2-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Способ ранней диагностики различных форм врожденных пороков развития головного мозга у детей в сочетании с врожденными пороками и аномалиями развития зрения» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.11.2025 й. 30-T-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.10.2025 й. 187-ICh-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 16.02.2026 й. 03/66-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: туғма ривожланиш нуқсони бўлган болаларда кўриш аъзосини текширишнинг инструментал-диагностик усуллари маълумотлари билан бош миядаги структуравий ўзгаришларнинг нейровизуализацион кўрсаткичларини ўрганилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бош миядаги структуравий ўзгаришлар таҳлили остида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 12564700 сўмни ташкил етади. Хулоса: ушбу МРТ, НСГ, ЭЭГ ва офталмологик текширув усулларини таққослашда бош миядаги структуравий ўзгаришларнинг оғирлиги ва кўриш анализаторининг шикастланиши ўртасида яқин боғлиқлик аниқланди. 
учинчи илмий янгилик: бош мия ва кўриш органларининг туғма ривожланиш нуқсони бўлган болаларнинг оналарида фолат генлари полиморфизми аллеллари ва генотиплари частоталарининг тақсимланиши аниқланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 04-октябрдаги 2-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Способ ранней диагностики различных форм врожденных пороков развития головного мозга у детей в сочетании с врожденными пороками и аномалиями развития зрения» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.11.2025 й. 30-T-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.10.2025 й. 187-ICh-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 16.02.2026 й. 03/66-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бош мия ва кўриш аъзоларининг туғма нуқсони бўлган болаларнинг оналарида фолат генлари полиморфизмларининг аллел ва генотип частоталарининг тақсимланишини ўрганилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: асосий гурухдаги беморларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар 30% қисқартиришликка эришилди. Хулоса: молекуляр-генетик тадқиқот шуни кўрсатдики, MTHFR C677T, MTHFR A1298C, MTR A2756G ва MTRR A66G полиморфизмлари бўйича генлар ва аллелларнинг тақсимланиши MG болаларидан фарқ қилади. Шу билан бирга, энг аниқ ўзгаришлар МТҲФРга тегишли бўлиб, Т (C677Т) ва C (А1298C) мутант аллеллари кўпинча болаларида қўшма патология - ТБМН ва офталмопатия бўлган оналарда учраган (p<0,01). 
тўртинчи илмий янгилик: болаларда туғма нуқсонлар ва кўриш ривожланиш аномалиялари билан биргаликда турли шаклдаги бош мия туғма нуқсонларини эрта ташхислашни такомиллаштириш бўйича амалий ва профилактик тавсиялар алгоритми ишлаб чиқилган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 04-октябрдаги 2-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Способ ранней диагностики различных форм врожденных пороков развития головного мозга у детей в сочетании с врожденными пороками и аномалиями развития зрения» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.11.2025 й. 30-T-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.10.2025 й. 187-ICh-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 16.02.2026 й. 03/66-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: болаларда туғма офталмологик ривожланиш нуқсонлари билан биргаликда турли шаклдаги бош мия туғма нуқсонларини эрта аниқлашни такомиллаштириш бўйича ташхислаш алгоритми ва профилактик тавсиялар ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жорий этилган алгоритм туфайли беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 18456900 сўм  сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 40% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: клиник, биокимёвий кўрсаткичлар ва генетик тадқиқотларни комплекс баҳолаш асосида тўртта кетма-кет босқични ўз ичига олган болаларда кўрув аъзоси ва кўрув аъзоси туғма нуқсонининг босқичма-босқич клиник-диагностик алгоритми таклиф этилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish