Шоғофуров Шахбозжон Шокиржон ўғли
техника фанлари доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “ҲҚПДС дастурини трикотаж тўқима тузилишларида қўллаш орқали маҳсулот ассортиментини кенгайтириш”, 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Т908
Илмий маслаҳатчи: Холиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти профессори, техника фанлари доктори, профессор; Алланиязов Ғуломжон Шерниязович, Қорақолпоқ давлат университети Саноат технологияси кафедраси мудири, техника фанлари доктори, доцент; Салохиддинова Махлиё Нурмухаммад қизи, Наманган давлат теника университети Метрология ва стандарлаштириш кафедраси доценти, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лойиҳалаш дастуридан фойдаланиш орқали нақшли трикотаж тўқималарининг янги тузилишларини яратиш ҳисобига маҳсулот ассортиментини кенгайтириш ҳамда машиналарининг технологик имкониятини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
трикотаж ҳалқасининг геометрик тузилишини тавсифловчи ҳалқа қадами, ҳалқа баландлиги, ип узунлиги, эгилиш радиуслари ҳамда туташиш нуқталари орасидаги боғланишлар асосида ҳалқа тузилишини тавсифловчи тенгламалар тизими ишлаб чиқилган;
янги шаклланган трикотаж ҳалқасида горизонтал ва вертикал йўналишларда таъсир этувчи кучларнинг ҳалқа геометрияси параметрлари ҳамда оғиш бурчакларига боғлиқлиги аниқланиб, мазкур боғлиқликни ифодаловчи математик тенгламалар ишлаб чиқилган;
ҳалқанинг марказий эгри чизиғи ва ип ўқининг жойлашувига асосланган математик модел ишлаб чиқилиб, оддий, пресс, трансфер ҳамда деформацияланган ҳалқаларнинг параметрларини ягона математик ёндашув асосида аниқлаш усули таклиф этилган;
ҲҚПДС дастурида трансфер элементлари ва ҳалқа тузилиши параметрларининг ўзаро боғлиқлигига асосланган нақш ҳосил қилиш алгоритми ишлаб чиқилиб, нақш элементларини математик тавсифлаш модели таклиф этилган;
трансфер асосидаги нақшли трикотаж тўқималарида каретка тезлиги, трикотаж тўқимаси зичлиги ҳамда тортувчи ролик тезлигининг трикотаж тўқимаси чўзилишига таъсирини ифодаловчи регрессия тенгламаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ҲқПДС дастури ёрдамида нақшли трикотаж тўқимасининг янги тузилишларини олиш усулини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
трикотаж ҳалқасининг геометрик тузилишини тавсифловчи ишлаб чиқилган дастур ёрдамида янги тузилишдаги нақшли трикотаж тўқималарининг намуналари “Порлоқ Чуст Бренди” МЧЖ трикотаж корхонасига ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2026-йил 10-июндаги 01/06-799-сон маълумотномаси). Натижада базавий вариантга нисбатан ҳажмий зичлик 21 % га камайган, 1000 кг тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда 202 кг полиакрилонитрил ипи тежалган ва 15,24 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
горизонтал ва вертикал йўналишларда таъсир этувчи кучларнинг ҳалқа геометрияси параметрлари ҳамда оғиш бурчакларига боғлиқлигини ифодаловчи математик тенгламалар асосида трикотаж ҳалқасини шакллантириш бўйича тавсиялар “Террй Жар Техтиле” МЧЖ корхонасига ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2026-йил 10-июндаги 01/06-799-сон маълумотномаси). Натижада ҳажмий зичлик ўртача 20,2 % га камайиб, 1000 кг маҳсулот ишлаб чиқаришда 202 кг хомашё иқтисод қилинган. Натижада ишлаб чиқариш таннархи пасайиб, 15,24 млн сўм умумий иқтисодий самарадорлик таъминланган;
трансфер элементлари ва ҳалқа тузилиши параметрларининг ўзаро боғлиқлигига асосланган нақш элементларини тавсифлаш модели “Мега Техтиле” МЧЖ корхонасига ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2026-йил 10-июндаги 01/06-799-сон маълумотномаси). Натижада тўқима параметрларини оптималлаштириш натижасида ҳажмий зичлик 11 % га камайган, 109 кг хомашё тежалган ҳамда бир тонна маҳсулот ҳисобига 8,55 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
трансфер асосидаги нақшли трикотаж тўқималарида каретка тезлиги, трикотаж тўқимаси зичлиги ҳамда тортувчи ролик тезлигининг трикотаж тўқимаси чўзилишига таъсирини ифодаловчи тавсиялар “Техтиле анд Лигҳт Индустрй Cентер” МЧЖ корхонасига ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2026-йил 10-июндаги 01/06-799-сон маълумотномаси). Натижада янги нақшли тўқима вариантларида ҳажмий зичлик 13 % га камайган, 131 кг хомашё тежалган ҳамда 10,13 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилган. Тадқиқот натижалари жорий этиш натижасида маҳсулот ассортименти кенгайтирилган, ишлаб чиқариш самарадорлиги оширилган, энергия ва меҳнат харажатлари камайтирилган ҳамда корхоналарда бир тонна маҳсулот ҳисобига 8,55 млн сўмдан 15,24 млн сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган.