Рустамова Дилфузахон Воҳиджон қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
ҳимояси ҳақида
эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактаб ўқувчилари оғзаки нутқини метафора орқали ривожлантириш методикаси (5-7-синфлар мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (филология)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган raqam:B.2025.3.PhD/Ped10949
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
Илмий раҳбар: Зокирова Соҳиба Муҳторалиевна
Филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.10.03
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Курбонова Бахтихон Кучкарбаевна, Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Кадирова Мунира Расуловна
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумтаълим мактабларининг 5-7-синф ўқувчилари оғзаки нутқини она тили дарсларида ва дарсдан ташқари машғулотларида ривожлантиришда метафорадан фойдаланишнинг илмий асосланган методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили дарсларида 5-7-синф ўқувчиларининг оғзаки нутқини ривожлантириш жарайонини метафорадан фойдаланган ҳолда ташкил этишнинг педагогик зарурати ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, психологик жиҳатдан фикрлаш жараёнини ҳамда мавжуд дарсликларнинг назарий ва амалий таҳлил қилиниши орқали асослаб берилган;
она тили дарсларида нутқий компетенсияларни ривожлантириш учун берилган машқларни бажаришда метафора орқали оғзаки нутқ бойлигини оширишга асосланадиган тирилган сўзлар, жонланган образлар театри, қиёслаш қизиқарли, метафорани расмда кўр, сўзлар ортидаги сеҳрли дунё, метафора чақмоқлари, кўринмас боғлиқлик сингари усуллари ёрдамида аниқланган;
она тили дарсларида дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этиш ҳамда оғзаки нутқни метафора орқали ривожлантиришга қаратилган “метафора саргузашти” номли қуест теҳнологияси асосида такомиллаштириш боъйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ва ушбу теҳнология асосида яратилган “Метафора” номли мобил илова орқали янада такомиллаштирилган;
ўқувчиларда оғзаки нутқни ривожлантиришда метафорадан фойдаланиш кникмасини шакллантиришда самарадорликка эришиш моделини метафора асосида ўқув топшириқларини босқичма-босқич ва интенсив бажариш самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактаб ўқувчилари оғзаки нутқини метафора орқали ривожлантириш методикасига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: диссертация иши натижаларининг Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 2- сонли ва 16-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 20- сонли ва 31-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 10-сонли ва 49-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқув жараёнига жорий этилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар мавжудлиги, тадқиқот ишидаги тажриба-синов ишлари ОАК талаби бўйича расмийлаштирилганлиги, диссертация иши 5-7-синф ўқувчиларининг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилиши, 5-7-синф ўқувчиларининг оғзаки нутқини ривожлантиришда метафорадан фойдаланишнинг мазмуни аниқланганлиги унинг шакл, метод ва воситалари ишлаб чиқилганлиги, тадқиқот натижаларининг аҳамияти ва амалиётга жорий этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар аниқланган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирли Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика университетининг 2025-йил 1-августдаги 22-01-411/22-сонли маълумотномаси).
5-7-синф ўқувчилари оғзаки нутқини ривожлантиришда метафорадан фойдаланишнинг аҳамиятга эга восита сифатида, метафорани босқичма-босқич ўқувчилар нутқига олиб кириш учун ишлаб чиқилган тавсия ва методлардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” 01/4-2145-сон амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. Натижада ўқувчилар нуқтини янги маънолар билан бойитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
5-7-синф она тили дарсларида ўқувчиларининг оғзаки нутқида метафоралардан фойдаланиш жараёнини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган модел тизимли-жараёнли, лексик-когнитив ва фаолиятга йўналтирилган ёндашувлар оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ҳамда, “Ўхшашликни англа”, “Метафорани расмда кўр” методлари орқали метафорани тушунтириш усуллари “Нутқий компетенсиялар” номли оъқув қоълланма мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Республикаси, Олий таълим, фан ва инновацияларвазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 746-980 рақамли рухсатномаси). Натижада, ўқувчилар оғзаки нутқида метафоралардан фойдаланишнинг методик таъминоти аниқланган;
5-7-синф она тили дарсларида метафора – дидактик, мотивацион ва методик восита бўлиб хизмат қилиши, миллий тафаккурда – маънавий, эстетик ва сотсиокултур ҳодиса сифатида катта ўрин тутиши, метафоралар ҳар бир жамият билан биргаликда ривожланиб, шу жамият аъзоси бўлган халқнинг миллий-маъданий, эстетик қарашларини кенгайтиришига оид тавсиялардан давлат дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” 01/4-2152-сон амалий грант лойиҳасида фойдаланилган.Натижада метафоранинг тафаккурда – консептуал англаш, билиш ва идрок механизми сифатида намоён бўлиши, унинг дунёни ассотсиатив билиш борасида болалар идрокининг имкониятларини оширишга, когнитив билимларни тилда акс эттиришга эришилган;