Мингбоев Асқар Қандаҳаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда нархларни монополияга қарши тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5563.
Илмий раҳбар: Хамрахуджаев Нематхон Яхёханович, иқтисодиёт фанлари номзоди, , доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бекмуродов Адхамов Шарипович Тошкент Халқаро Университети ректори маслаҳатчиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор ва Уринов Бобур Насиллоевич Тошкент давлат иқтисодиёт университети Менежмент кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда нархларни монополияга қарши тартибга солишни бошқаришга оид илмий асосланган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нархлар динамикаси ва бозор хулқ-атворини реал вақт режимида кузатиш ҳамда профилактик таъсир чораларини қўллашга қаратилган кўп босқичли “ФАИР ПРИCЕ” рақамли бошқарув моделини консептуал-архитектуравий механизм асосида ишлаб чиқишга кўра тизимда нархларни прогнозли шакллантириш, таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш жараёнларида ахборотнинг тарқоқлигини бартараф этиш ҳамда тезкор мониторинг жараёнларини амалга ошириш таклифи илмий асосланган;
Ўзбекистонда рақобат сиёсатини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида давлат бошқаруви органлари ўртасидаги ваколатларни стратегик қайта тақсимлаш, мустақил регуляторлар институтини ривожлантириш ҳамда монополияга қарши органнинг институционал мустақиллигини кучайтиришга асосланган адаптив институционал бошқарув модели ишлаб чиқилган;
устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш, баҳолаш ва уларга нисбатан бошқарув таъсир чораларини қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида нарх мониторинги, нарх даражаси индикаторлари, асоссиз даромадларни аниқлаш алгоритмлари ҳамда ҳуқуқий-иқтисодий экспертиза усулларини ўзаро интеграциялашга асосланган тўрт босқичли назорат ва қарор қабул қилиш механизми ишлаб чиқилган;
монопол соҳаларда нархларни шакллантириш ва давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқ хусусиятларидан келиб чиқиб “адолатли фойда келтирувчи нарх”, “бенчмарк рақобат” ҳамда харажатларни оптималлаштириш ёндашувларини интеграциялашга асосланган нархларни бошқариш ва тартибга солиш механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда нархларни монополияга қарши тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижасида таклиф этилган:
нархлар динамикаси ва бозор хулқ-атворини реал вақт режимида кузатиш ҳамда профилактик таъсир чораларини қўллашга қаратилган кўп босқичли “ФАИР ПРИCЕ” рақамли бошқарув моделини консептуал-архитектуравий механизм асосида ишлаб чиқишга кўра тизимда нархларни прогнозли шакллантириш, таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш жараёнларида ахборотнинг тарқоқлигини бартараф этиш ҳамда тезкор мониторинг жараёнларини амалга ошириш таклифи Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида амалиётга жорий этилган (Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026-йил 9-февралдаги 392/02-21-сон маълумотномаси). Натижада нархлар мониторингини марказлашган рақамли бошқарув асосида ташкил этиш, бозор ҳолатини реал вақт режимида таҳлил қилиш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
Ўзбекистонда рақобат сиёсатини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида давлат бошқаруви органлари ўртасидаги ваколатларни стратегик қайта тақсимлаш, мустақил регуляторлар институтини ривожлантириш ҳамда монополияга қарши органнинг институционал мустақиллигини кучайтиришга асосланган адаптив институционал бошқарув моделининг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 17-январдаги ПҚ-28-сон “Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 211-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026-йил 9-февралдаги 392/02-21-сон маълумотномаси). Натижада давлат бошқаруви органлари ўртасидаги ваколатларнинг аниқ чегараланиши, регуляторларнинг институционал мустақиллиги ва бошқарув самарадорлиги кучайтирилган, рақобат муҳитини тартибга солишда шаффофлик ҳамда бошқарув қарорларининг холислиги таъминланиб, монополияга қарши тартибга солиш тизимининг институционал самарадорлиги оширилган;
устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш, баҳолаш ва уларга нисбатан бошқарув таъсир чораларини қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида нарх мониторинги, нарх даражаси индикаторлари, асоссиз даромадларни аниқлаш алгоритмлари ҳамда ҳуқуқий-иқтисодий экспертиза усулларини ўзаро интеграциялашга асосланган тўрт босқичли назорат ва қарор қабул қилиш механизмидан Рақобат қўмитасининг мазкур йўналишга оид йўриқномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026-йил 9-февралдаги 392/02-21-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини эрта босқичда аниқлаш, иқтисодий зарар миқдорини ишончли баҳолаш, бошқарув қарорларини қабул қилишнинг асосланганлигини ошириш ҳамда тезкор таъсир чораларини қўллаш самарадорлигини таъминлаш имконияти яратилган;
монопол соҳаларда нархларни шакллантириш ва давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқ хусусиятларидан келиб чиқиб “адолатли фойда келтирувчи нарх”, “бенчмарк рақобат” ҳамда харажатларни оптималлаштириш ёндашувларини интеграциялашга асосланган нархларни бошқариш ва тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга оид таклифлардан “Коммунал соҳада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026-йил 9-февралдаги 392/02-21-сон маълумотномаси). Натижада коммунал хизматлар соҳасида тарифларни шакллантириш ва тартибга солиш жараёнининг шаффофлиги ҳамда иқтисодий асосланганлиги оширилган, нархларни бошқаришда ягона ёндашувни қўллаш ва бошқарув қарорларининг самарадорлигини таъминлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish