Дониёрова Гулрух Бахтиёровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Хотин-қизларга бағишланган нашрларда адабий жараёнлар таҳлили (1936–1976-йиллар мисолида), 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2026.2.PhD/Fil7341.
Илмий раҳбар: Файзуллаева Обидахон Холбековна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.38.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Нормат, филология фанлари доктори; Ҳамроқулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимизда 1936-1976-йилларда хотин-қизларга баг'ишланган нашрларда бадиий адабиёт масалаларининг ёритилиши, унда чоп этилган ҳикоя, шеър, қисса ва романлардан парчалар, таржима асарларнинг ўзига хос жиҳатларини очиб бериш, хусусан, танланган мавзу йўналишида нашрнинг индивидуал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1936-1976-йилларда нашр этилган хотин-қизларга бағишланган журналларда адабий жараённинг ёритилиш хусусиятлари илк бор комплекс тарзда очиб берилиб,  чоп этилган бадиий асарларнинг ўқувчида ватанпарварлик, меҳнацеварлик ва юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш орқали маънавий камолотига кўрсатган ижобий таъсири, лирик шеърларнинг бадиий-эстетик, насрий асарларнинг поетик, маърифий-тарбиявий жиҳатдан муҳим аҳамияти далилланган;
“Янги йўл”, “Ёрқин турмуш”, “Ёрқин ҳаёт”, “Ўзбекистон хотин-қизлари” ва “Саодат” журналларида эълон қилинган бадиий ҳамда адабий-танқидий материалларнинг адабий жараён ривожидаги аҳамияти асосланиб, таржимон ижодкорларнинг жаҳон адабиёти намуналаридан таржималарининг ижодкор бадиий услуби, тасвир воситалари ва композицион маҳоратини бойитишдаги ўрни исботланган; 
У.Носир, Ғ.Ғулом, Ҳ.Худойбердиева каби таниқли ижодкорларнинг адабий меросига киритилмай қолиб кетган, ўзбек адабиётига номаълум бўлган “Ҳаёт” шеъри ва “Энг сўнгги кайф”, “Тушларимга кириб тур,болам” каби ҳикоялари топилиб, илмий муомалага киритилган ва илмий истифодага олиб кириш зарурати аниқланган; 
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сақланаётган журналларнинг 100 йиллик сонларидаги асарларнинг шакл ва мазмун уйғунлиги ҳамда жанр сифатида эпистоляр  тизимида эканлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хотин-қизларга бағишланган нашрларда адабий жараёнлар таҳлилини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар қуйидагиларда ўз татбиғини топган:
1936-1976-йилларда нашр этилган хотин-қизларга бағишланган журналларда адабий жараённинг ёритилиш хусусиятлари илк бор комплекс тарзда ёритиб берилган ҳамда чоп этилган бадиий асарларнинг ўқувчида ватанпарварлик, меҳнацеварлик ва юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш орқали маънавий камолотига кўрсатган таъсири, лирик шеърларнинг бадиий-эстетик, насрий асарларнинг поетик, маърифий-тарбиявий аҳамияти далилланганлигига оид илмий хулосалардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда бажарилган ИЛ-52 тур-21091433-рақамли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Wикипедиа электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-декабрдаги 04/1-5896-сон маълумотномаси). Натижада мазкур платформа хотин-қизлар матбуоти ва ундаги адабий жараёнга оид янги илмий маълумотлар билан бойитилган.
“Янги йўл”, “Ёрқин турмуш”, “Ёрқин ҳаёт”, “Ўзбекистон хотин-қизлари” ва “Саодат” журналларида эълон қилинган бадиий ҳамда адабий-танқидий материалларнинг адабий жараён ривожидаги ўрни ва аҳамияти асосланган, таржимон ижодкорларнинг жаҳон адабиёти намуналаридан таржималарининг ижодкор бадиий услуби, тасвир воситалари ва композицион маҳоратини бойитишдаги ўрни исботланганлигига оид илмий хулосалардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-сон “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-декабрдаги  04/1-5897-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган электрон платформа ўзбек аёл ижодкорлари ва матбуоти тарихига оид янги маълумотлар билан бойитилган. 
У.Носир, Ғ.Ғулом, Ҳ.Худойбердиева каби таниқли ижодкорларнинг адабий меросига киритилмай қолиб кетган, ўзбек адабиётига номаълум бўлган “Ҳаёт” шеъри ва “Энг сўнгги кайф”, “Тушларимга кириб тур,болам” каби ҳикоялари топилиб, илмий муомалага киритилган ва илмий истифодага олиб кириш зарурати аниқланганлигига оид натижалар асосида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Умр дафтари” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2025-йил 27-ноябрдаги  01-20/895-сон маълумотномаси). Натижада адабий мерос ва унинг тарбиявий аҳамияти тўғрисидаги тасаввурлар бойитилган.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сақланаётган журналларнинг 100 йиллик сонларидаги асарларнинг шакл ва мазмун уйғунлиги,  жанр сифатида эпистоляр  тизимида эканлиги аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Унитилмас сиймолар” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2025-йил 27-ноябрдаги  15-20/897-сон маълумотномаси). Натижада илмий-оммабоп мазмундаги кўрсатувнинг ғоявий-эстетик асослари мустаҳкамланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish