Исоқов Зафаржон Зокиржоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Маҳаллий бюджет солиқли даромадлар базасини кенгайтиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Iqt1118.
Илмий раҳбар: Худойкулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ниязметов Исламбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Нормурзаев Умид Холмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий бюджет солиқли даромадлар базасини кенгайтиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дифференциал солиқ базасини мустаҳкамлаш ва реал вақт режимидаги даромадлар базасини кенгайтириш мақсадида алгоритмик ёндашув асосида “Тадбиркорлик субектлари томонидан дала четларига экин экилганлиги”, “Экологик маркировкалаш сертификати мавжудлиги”, ““Яшил” энергиядан фойдаланиш самарадорлиги”, “Тадбиркорлик субектлари илмий тадқиқот натижасида янги ишланмаларни ишлаб чиқариш” ва “ОТТ битирувчилари ҳамда техникумларда дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларнинг бандлигини таъминлаш” кўрсаткичлари қўшимча балл берувчи мезон сифатида баҳолаш таклифи асосланган;
маҳаллий бюджет солиқли даромадлар базасини кенгайтириш ва яширин иқтисодиёт улушини сезиларли даражада қисқартириш, жисмоний шахслар учун қонуний фаолиятнинг жозибадорлигини оширишда йиллик товар айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ тўлови жорий этиш ҳамда солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш таклифи илмий асосланган;
ҳудудий молиявий сиёсатда узоқ муддатли фискал стратегияга эришиш ва маҳаллий бюджет солиқли даромадларини аниқ ва илмий тарзда прогнозлаштириш орқали солиқ базасини кенгайтиришни молиявий барқарорлик ҳамда шаффофлик асосида таъминлаш юзасидан айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича маҳаллий бюджет даромадларини прогнозлаштириш ва методологик асосларни мустаҳкамлаш бўйича ишлаб чиқилган методологиядан фойдаланиш таклифи асосланган;
ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинишини солиққа тортишнинг дифференциаллаштирилган механизми орқали солиқ базасини кенгайтиришда хўжалик юритувчи субектлар фаолияти давомида ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сувдан фойдаланганда белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида солиққа тортиш юзасидан берган таклифи илмий асосланган;
солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш жараёнида юқори ликвидли мулкий активлар бозорида нақд пулсиз тўловларни тартибга солиш ва солиққа тортиш базасини яширишни олдини олиш ҳамда мулк обектларини алоҳида рискларни бошқариш сегменти орқали рақамли технологиялар асосида солиқ органларининг таҳлилий имкониятларини кенгайтирувчи инновацион механизм сифатида кўчмас мулк обектлари, ишлаб чиқарилганига ўн йилдан ошмаган транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олишни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш бўйича берган таклифи илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
дифференциал солиқ базасини мустаҳкамлаш ва реал вақт режимидаги даромадлар базасини кенгайтириш мақсадида алгоритмик ёндашув асосида “Тадбиркорлик субектлари томонидан дала четларига экин экилганлиги”, “Экологик маркировкалаш сертификати мавжудлиги”, ““Яшил” энергиядан фойдаланиш самарадорлиги”, “Тадбиркорлик субектлари илмий тадқиқот натижасида янги ишланмаларни ишлаб чиқариш” ва “ОТТ битирувчилари ҳамда техникумларда дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларнинг бандлигини таъминлаш” кўрсаткичлари қўшимча балл берувчи мезон сифатида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 21-октябр кунги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 662-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 23-феврал кунги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”даги 75-сонли Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-январ кунги “Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 55-сонли қарорининг 3-боби “Рейтингни баҳолаш методикаси” ва 2-иловаси “Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтинги кўрсаткичлари” га ўзгартириш киритилди ва таклиф амалиётга жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қоъмитасининг 2026-йил 4-июндаги 26/2-74680-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалийотга қоълланилиши натижасида ҳудудий маҳаллий бюджет солиқ тўловчилари ҳисобланган тадбиркорлик субектлари томонидан солиқ интизоми ва солиқ солиш базасини кенгайиши ҳисобига, 2025-йил якуни бўйича 2 403 нафар ва 2026-йил 1-май ҳолатига 3 103 нафар тадбиркорлик субектлари ўз рейтингини оширишга эришган бўлиб, айланмадан солиқ тўловчи тадбиркорлик субектларини даромадлари 2,0 баробар ошишига хизмат қилган;
маҳаллий бюджет солиқли даромадлар базасини кенгайтириш ва яширин иқтисодиёт улушини сезиларли даражада қисқартириш, жисмоний шахслар учун қонуний фаолиятнинг жозибадорлигини оширишда йиллик товар айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ тўлови жорий этиш ҳамда солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 12-август кунги “Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-247-сонли Қарорига асосан 2026-йил 1-январдан амалиётга жорий этилди (Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қоъмитасининг 2026-йил 4-июндаги 26/2-74680-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий бюджет солиқли даромадлари ҳисобланган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи субектлар солиқ солиш базасини кенгайиши ҳисобига 2026-йил 1-чорак якуни бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўлови учун 1 099,6 млрд.сўм солиқ ундирилишига эришилган. Шунингдек, 2025-йилга нисбатан 2026-йил 1-апрел ҳолатига якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан айланмадан олинадиган солиқ тўлови тушумлари миқдори 2,4 баробарга ошган;
ҳудудий молиявий сиёсатда узоқ муддатли фискал стратегияга эришиш ва маҳаллий бюджет солиқли даромадларини аниқ ва илмий тарзда прогнозлаштириш орқали солиқ базасини кенгайтиришни молиявий барқарорлик ҳамда шаффофлик асосида таъминлаш юзасидан айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича маҳаллий бюджет даромадларини прогнозлаштириш ва методологик асосларни мустаҳкамлаш бўйича ишлаб чиқилган методологиядан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-декабр кунги “Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-397-сонли Қарорида ўз аксини топган ва амалиётга 2026-йил 1-январ кунидан жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қоъмитасининг 2026-йил 4-июндаги 26/2-74680-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий бюджет даромадлари аниқ ва илмий асосланган тарзда прогнозлаштириш орқали молиявий барқарорлик ва шаффофликни таъминлаш ва маҳаллий солиқ тушумлари 1,5 баробарга ошишига хизмат қилган;
ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинишини солиққа тортишнинг дифференциаллаштирилган механизми орқали солиқ базасини кенгайтиришда хўжалик юритувчи субектлар фаолияти давомида ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сувдан фойдаланганда белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида солиққа тортиш юзасидан берган таклифи Ўзбекистон Республикаси 2025-йил 5-май кунги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасида тасдиқланиб, ўз аксини топди (Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қоъмитасининг 2026-йил 4-июндаги 26/2-74680-сонли маълумотномаси). Натижада, ер ости манбаларидан олинган сув сарфи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари солиқ солиш базасини кенгайиши ҳисобига 2024-йилда 19 фоиздан 2025-йилда 35 фоизга ҳамда 2025-йил 1-чорак якуни бўйича 45 фоизга ўсди. Бу эса, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш базасини такомиллашиши натижасида 2026-йил 1-чорак якуни бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 332,3 млрд. сўм маблаглар тушган ҳолда, 82 фоизга тушумлар ўсганлигидан далолат беради;
солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш жараёнида юқори ликвидли мулкий активлар бозорида нақд пулсиз тўловларни тартибга солиш ва солиққа тортиш базасини яширишни олдини олиш ҳамда мулк обектларини алоҳида рискларни бошқариш сегменти орқали рақамли технологиялар асосида солиқ органларининг таҳлилий имкониятларини кенгайтирувчи инновацион механизм сифатида кўчмас мулк обектлари, ишлаб чиқарилганига ўн йилдан ошмаган транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олишни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 10-декабр кунги “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-246-сонли фармонига асосан 2026-йил 1-апрел кунидан амалиётга жорий этилди (Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қоъмитасининг 2026-йил 4-июндаги 26/2-74680-сонли маълумотномаси). Натижада, амалиётга жорий этилиши орқали Ўзбекистон солиқ тизими, фискал тизим ва маҳаллий бюджет солиқли даромадларини солиқ базалари кенгайиши ҳисобига 2,5-3,5 баробарга кўчмас мулкларни нақд пулсиз сотиш ва сотиб олишдан тўланадиган қўшимча даромад солиғини оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish