Эргашев Ҳусан Юсуп ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Миллий университети Тарих факултетининг Республикада тарих фани ривожи ва кадрлар тайёрлашдаги ўрни (1991-2025 й.й.), 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Тар1960
Илмий раҳбар: сиёсий фанлари доктори, профессор Муминов Алишер Гаффарович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор Холиқова Раҳбар Эргашевна
Етакчи ташкилот номи: Тошкент Кимё Халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1991-2025 йиллар даврий чегараси доирасида Ўзбекистонда тарих фанининг ривожланиши ва соҳадаги мутахасис кадрларни тайёрлашда Ўзбекистон Миллий университети Тарих факултетининг ўрнини комплекс ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мустақиллик йилларида тарихий ҳақиқатни тиклаш ва ёшларда тарихий тафаккурни шакллантириш борасида янги архив материалларидан фойдаланилган ҳолда факултет профессор-ўқитувчиларининг фаолияти очиб берилган;
Мустақиллик йилларида Тарих факултети профессор-ўқитувчилари тарих фанини ривожланиши билан уйғун бўлганлиги Ўзбекистонда илк бор йўналиш ва мутахсисликлар учун дарсликлар яратилганлиги аниқ мисоллар орқали ҳамда аввал маълум бўлмаган маълумотлар асосида далилланган;
Факултетда узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар билан ўтказилган суҳбатлар ва интервюлар ҳамда оғзаки тарих материаллар асосида илк бор факултетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан ижтимоий ҳаётнинг энг долзарб муаммоларини ечимини топишга ва тарих фани ривожига қўшган ҳиссаси аниқланган;
Янги Ўзбекистон шароитида факултет профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув жараёни сифатини ошириш ҳамда кадрларнинг салоҳиятини шакллантириш борасида хориж тажрибаси ва замонавий усуллардан самарали фойдаланилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ўзбекистон Миллий университети Тарих факултетининг Республикада тарих фани ривожи ва кадрлар тайёрлашдаги ўрни (1991-2025 й.й.) мавзусидаги тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ҳамда чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарих фанининг ривожи учун олиб борилган ишлар архив фондларида сақланаётган ҳужжатлар, вақтли матбуот нашрлари ҳамда оғзаки тарих асосида таҳлил этилиб, бу йилларда тарихий ҳақиқатни тиклаш ва янгича тарихий тафаккурни яратиш борасида давлат томонидан олиб борилган чора-тадбирлар ва уларнинг аҳамиятига оид таклифлар ишлаб чиқилганлиги ва унга оид таклифлардан Ўзбекистон телеканалининг миллий “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 26-февралдаги 01-33/129-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар тарих фанининг бугунги даражасига эришиш учун олиб борилган ишларнинг кўлами ва аҳамияти, тарихий шаҳарлар ва шахсларнинг юбилейлари орқали холис тарихни англаш бўйича аниқ тасаввур ва амалий тушунчаларга эга бўлдилар.
ЎзМу Тарих факултети бошчилигида ўқув ишларини самарали ташкил этиш ва олиб боришда кенг кўламли олиб борилган. Факултет раҳбарияти томонидан ўқув жараёнини самарали ташкил этиш борасида республикадаги олий таълим муассасаларининг Тарих факултетлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, факултет томонидан хорижий ҳамкорлик доирасида ҳам илғор педагогик тажрибалар ўрганилиб, таълим жараёнига замонавий ва самарали ўқитиш методларини мавжуд шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда жорий этилгани қайд этилган. Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлашда фойдаланилди. (Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-Маънавий тадқиқотлар институтнинг 2026-йил 28-апрелдаги 10/286-сонли далолатномаси). Натижада, тадқиқотда ёритилган жараёнлар мамлакат ёшларининг тарихий билимларини бойитиш ҳамда уларнинг маънавий-маърифий камолотини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.
Тарих фани ривожланишининг босқичлари, хусусан, тарих фанидаги умумтаълим ва олий таълим муассасалари учун дарсликларни ишлаб чиқиш жараёнлари, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида олиб борилган ишларга оид маълумотлар, бундан ташқари, факултетда янги ўқув жараёнларнинг йўлга қўйилиши ва унинг Республика миқёсида амалиётга тадбиқ этилиши борасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақидаги маълумотлардан “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 26-февралдаги 01-33/129-сон маълумотномаси). Натижада, республикада тарих фанининг ўқитилиши учун олиб борилган саъй-ҳаракатларнинг илк тажрибалари ЎзМу Тарих факултети орқали ўқув жараёнларига тадбиқ этилди.
Факултет олимларининг илмий тадқиқотлари натижасида Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммолари борасида фундаментал тадқиқотлар амалга оширилди. Хусусан, мамлакатимизнинг қадимги даври тарихи, шаҳарсозлик тарихи, илк ўрта асрлар тарихи ва топонимика (жой номлари)га оид тадқиқотлари, ўзбек халқининг этногенези, Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи, Ўрта Осиё хонликлари ва амирлиги тарихи, Тарихий-географик ва картографик билимлар ривожи, Буюк Ипак йўлининг тарихий аҳамияти, ХIХ–ХХ аср Туркистони тарихи, ХХ аср Собиқ Иттифоқ даври муаммолари, истиқлол йиллари тарихи ва миллатлараро муносабатлар масалалари каби Ўзбекистон тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этган йирик ҳажмдаги илмий тадқиқот ишлари борилди. Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилди. (Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтнинг 2026-йил 28-апрелдаги 10/286-сонли далолатномаси). Натижада, Тадқиқот натижалари эса олимларнинг Ўзбекистон тарихини очиб беришдаги хизматларини қайд этади.