Раджабов Мирзоҳид Зокир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Бинар микротўлдирувчининг табиати ва грануломтерик таркибининг майдадонадор базалтфибробетоннинг структураси ҳамда узоққа чидамлилигига таъсири”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6326.
Илмий раҳбар: Адилходжаев Анвар Ишанович – техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Акрамов Хуснитдин Ахрарович, техника фанлари доктори, профессор; Амиров Турсоат Жумаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: майдадонадор базалтфибробетоннинг мустаҳкамлиги, ёриқларга ва узоққа чидамлилигини ошириш учун турли табиатга ва гранулометрик таркибга эга бўлган бинар минерал микротўлдирувчиларни қўллаш асосида унинг структура шаклланишини бошқариш тамойилларини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
майдадонадор базалтфибробетонлар структурасини дисперслиги ва заррачалари морфологияси билан фарқланувчи, кремний ва карбонат табиатли бинар минерал микротўлдиргичларни (микрокремний ва оҳактош) қўллаш орқали цемент тизимининг гранулометрик таркибининг заррачалар жойлашуви зичлигини ошириш ҳамда цемент тошининг янада тартибли ва зич микроструктурасини шакллантириш мумкинлиги исботланган;
кремнеземли ва карбонатли микротўлдиргичларни биргаликда қўллаш аморф кремний диоксидининг пуссолан фаоллиги ва оҳактошнинг микротўлдирувчи самараси туфайли синергетик таъсирнинг намоён бўлиши натижасида эркин калсий гидроксидининг боғланишига, қўшимча гидросиликатли ва карбоалюминатли янги ҳосилаларнинг ҳосил бўлишига, цемент матрицасининг зичлашишига ва унинг капилляр ғоваклигининг пасайишига ёрдам бериши аниқланган;
минерал компонентларнинг дисперс хусусиятлари ва гранулометрик таркиби цемент тошининг структура ҳосил бўлиш жараёнларига ва "цемент тоши - базалт толаси" контакт зонасининг шаклланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши, заррачаларнинг зичлигини ошириш, ғовак бўшлиғини майда дисперсли гел фракциясига қайта тақсимлаш ва композит компонентлари ўртасидаги адгезион ўзаро таъсирни яхшилашни таъминлаши аниқланган;
цемент массасига нисбатан 10% миқдорда микрокремнезёмни киритиш пўлат арматура коррозиясини камайтириш учун етарли бўлган ва бир вақтнинг ўзида базалт толасининг чидамлилигига салбий таъсир кўрсатмайдиган цемент тоши муҳитининг оптимал пҲ даражасини шакллантиришни таъминлаши, шунингдек, цемент тизимини бинар микротўлдиргичлар ва суперпластификатор билан комплекс модификациялаш цемент тошининг ўтказувчанлиги ва капилляр ғоваклигини камайтиришга ҳамда майдадонадор базалтфибробетонларнинг узоққа чидамлилигини оширишга ёрдам бериши экспериментал равишда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бинар микротўлдирувчининг табиати ва гранулометрик таркибининг майдадонадор базалтфибробетоннинг структураси ҳамда узоққа чидамлилигига таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Металлургия саноати чиқиндилари (микрокремнезем) ва майда дисперсли оҳактош ҳамда поликарбоксилат суперпластификатор асосида комплекс модификацияланган майдадонадор базалтфибробетонларнинг оптимал таркиблари ҳамда уларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган технологик тавсиялар "CА БЕТОН СОЛУТИОН" МЧЖ корхонасида ПА2-1 типли темирбетон анкер плиталари ва бошқа конструктив элементларни ишлаб чиқаришда қўлланилиб, амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2026 йил 12 июндаги № 02/15-1544-сонли маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган комплекс модификацияланган майдадонадор базалтфибробетон таркиби анъанавий бетонга нисбатан 1 м³ материал учун 54 194 сўм га тенг маблағ тежашга имкон берган.
Минерал ва кимёвий қўшимчалардан оқилона фойдаланиш ва бетон таркибини оптималлаштиришнинг умумий тамойилларига амал қилган ҳолда ишлаб чиқилган майдадонадор базалтфибробетоннинг оптимал таркиблари ҳамда замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларига асосланган цемент тоши структурасининг шаклланиш қонуниятларини аниқловчи илмий-услубий ёндашув "CА БЕТОН СОЛУТИОН" МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2026 йил 12 июндаги № 02/15-1544-сонли маълумотномаси). Натижада, майдадонадор базалтфибробетон ишлаб чиқаришда техник-иқтисодий самарадорликнинг ошиши 7,8 фоизни ташкил этган.