Мадраҳимова Гулжаҳон Рузимбой қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маъмурий суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Yu372.
Илмий маслаҳатчи: Юсупов Сардорбек Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Отахонов Фозилжон Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор Наримонов Бекзод Абдувалиевич, юридик фанлар доктори, доцент Бабаназаров Калбай Рустамович. Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади маъмурий суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи шахслар ҳуқуқий мақомини, унинг табиатини, моҳиятини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини, миллий доктринадаги илмий ва амалий консептуал ёндашувларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, иш уларнинг йўқлигида кўрилиши мумкинлиги асосланган;
ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар электрон маълумотларни ушбу маълумотларнинг кўчирма нусхасини электрон жисмдан электрон маълумотлар мавжуд бўлган бошқа электрон жисмга олиш орқали тақдим этишга ҳақлилиги асосланган;
ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги асосланган;
қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича кассация протести киритиш тўғрисидаги масаласини ҳал қилиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақлилиги асосланган;
ишда иштирок этувчи шахснинг шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахснинг ҳуқуқий вориси томонидан берилган тафтиш шикоятига ҳуқуқ ўтганлиги фактини ёки бундай ҳуқуқ ўтиши мумкинлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши кераклиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда қўлланилган:
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, иш уларнинг йўқлигида кўрилиши мумкинлиги кераклиги ҳақидаги таклифдан 2024-йил 30-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–968-сон Қонун 3-моддаси 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 17-октябрдаги №9/дн-212-сон далолатномаси). Ушбу таклифни жорий этилганлиги маъмурий суд ишларининг белгиланган вақт ва тартибда кўриб чиқилишига хизмат қилган;
ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар электрон маълумотларни ушбу маълумотларнинг кўчирма нусхасини электрон жисмдан электрон маълумотлар мавжуд бўлган бошқа электрон жисмга олиш орқали тақдим этишга ҳақлилигига оид таклифдан 2024-йил 21-ноябр куни кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилган 751-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 6-октябрдаги 27/2-273-25-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши маъмурий суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи шахсларнинг электрон далил тақдим этиш тартибининг соддалашишига хизмат қилган;
ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эгалигига оид таклифдан 2024-йил 21-ноябр куни кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилган 752-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 6-октябрдаги 27/2-273-25-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши рақамли далилларнинг судга қулай шаклда тақдим этилишига хизмат қилган;
қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича кассация протести киритиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақлилигига оид таклифдан
2024-йил 30-сентябрда кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 2301-моддасига киритилган қўшимчани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 6-октябрдаги 27/2-273-25-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши маъмурий суд ишларини юритишда прокурор иштирокининг такомиллашувига хизмат қилган;
ишда иштирок этувчи шахснинг, шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахснинг ҳуқуқий вориси томонидан берилган тафтиш шикоятига ҳуқуқ ўтганлиги фактини ёки бундай ҳуқуқ ўтиши мумкинлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши кераклиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Олий суди Пленумининг 2024-йил 25-июндаги “Судлар томонидан маъмурий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 22-сон қарори иккинчи банди бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 3-июлдаги 08/305-25-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши маъмурий судларда ишда иштирок этувчи шахслар ҳуқуқий мақомини белгилаб беришда, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган.